Ш а р т н о м а " " 2023 йил
II. Ректор бўйруғи билан тайинланган ҳар бир факультет амалиёт рахбари-методистлари қуйидаги ишларни амалга оширади
Download 35.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqШартнома педамалиёт 3 курс МИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. “Ижрочи” (амалиёт объектлари рахбари) қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади
- IV. Талабалар амалиётининг умумий рахбарлиги амалиёт объекти рахбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади.
- Амалиёт объекти рахбари: ___________ __________________________
II. Ректор бўйруғи билан тайинланган ҳар бир факультет амалиёт рахбари-методистлари қуйидаги ишларни амалга оширади:
талабаларнинг амалиётига боришидан олдин ташкилий тадбирлар (амалиёт ўтказиш тартиблари, хавфсизлик техникаси хақида кўрсатмалар бериш ва хоказо) ни ўтказишни таъминлайди: талабаларнинг кафедра топшириқларида кўзда тутилган ўқув илмий-тадқиқот ишларини бажаришини назорат қилади: амалиёт объектларида талабаларнинг мехнати ва маиший хизмат шароитлари меъёрий талаблар асосида таъминланганлигини назорат қилади: талабаларнинг дарс конспектларини текширади, унда услубий тажрибаларни кўради ва талаба дарс жараёнини қандай олиб борганини кузатади, ютуқ ва камчиликларини кўрсатади: ҳар бир талабанинг дарс тахлили мунтазам равишда синчиклаб ўрганиб борилади ва педагогик, психологик, илмий ва методик жиҳатдан тахлил қилиш малакалари назорат қилинади: синфдан ва мактабдан ташқари ўтказиладиган ўқув-тарбиявий ишлар дастурини тузишда талабаларга ёрдам беради ва тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилади: амалиёт якунлари бўйича талабалар илмий анжуманларига тайёрланишида ёрдам кўрсатади ва амалиёт натижаларини баҳоловчи комиссия ишида иштирок этади: талабаларнинг амалиёт бўйича хисоботини кўриб чиқади, уларнинг бажарган ишлари хақида тавсиянома беради Талабаларнинг амалиёт ўтаганлиги уларнинг амалий тайёргарлигидаги камчиликлар амалиётни такомиллаштириш хақида таклифлар киритилган ёзма хисоботни кафедра мудирига тақдим этади. барча ишларни амалиёт объекти томонидан бириктирилган раҳбар билан биргаликда ўтказади III. “Ижрочи” (амалиёт объектлари рахбари) қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: талабалар амалиётини амалиёт дастури ва амалиёт низомига мувофиқ ташкил этилишини таъминлайди: дастурга мувофиқ талабаларни амалиёт ўтказишнинг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди (зарурат бўлганда). талабалар таълим йўналишлари бўйича бўш иш жойлари мавжудлигида амалиётчи талабаларнинг тегишли иш хақи билан лавозимларига қабул қилади. амалиётни ўтказишда олий таълим муассаси билан келишилган хафталик (кунлик) иш жадвалига амал қилади. талабаларга объектдаги мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа хужжатлардан фойдаланиш имкониятларини яратади. амалиёт объекти шароити ва ўқитувчиларнинг потенциал имкониятидан келиб чиқиб курс иши ва малакавий битирув ишлари мавзулари бўйича ишлашда ёрдам кўрсатади. иш фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар беради, зарурий бўлган холларда талабаларга мехнатнинг хавфсиз усулларини ўргатади ва бу хақда хужжатлар расмийлаштирилади: амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички мехнат тартиб қоидаларига риоя қилинишларини таъминлайди ва назорат қилади: яқин атрофда жойлашган корхона, муассаса, музейлар, электростанция ва бошқаларга ташриф ва экскурциялар ташкил этишга кўмаклашади, назорат қилади. ички мехнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга амалиёт объекти рахбарининг буйруғи билан жазо чоралари кўради ва бу хақда олий таълим муассасаси ректорига хабар қилади: амалиёт объекти рахбари амалиёт ўтаётган талабалар амалиёт объекти худудида бахтсиз ходисага учраган холда жавобгарликни ўз зиммасига олади. IV. Талабалар амалиётининг умумий рахбарлиги амалиёт объекти рахбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади. V. Мазкур шартнома ахдлашувчи томонлар имзолагандан сўнг ва мазкур ўқув йили учун амал қилади АДУ ректори: _____________ проф. А.С. Юлдашев Амалиёт объекти рахбари: ___________ __________________________ Download 35.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling