Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Фирманинг ташқи бозорларга чиқиши бўйича маркетинг
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
12.7. Фирманинг ташқи бозорларга чиқиши бўйича маркетинг стратегиялари Маркетинг стратегияси ишлаб чиқишда хатоларга йўл қўймаслик учун асосий саволга аниқроқ жавоб берши керак: "У ёки бу фирманинг халқаро бозорга чиқишга ундайдиган сабаблари қандай?" Қуйидаги ҳолатлар айниқса жалб этувчан бўлиши мумкин: ♦ташқи бозорда товарлар ва хизматлар сотиш ҳажмининг катталиги ҳисобига фойданинг юқорироқ бўлиши; ♦мамлакат ичкарисида товарга талабнинг пасайиши, бу унинг ташқи бозорда ўсиши билан қопланиши мумкин; ♦танлаб олинган бозорда ташқи иқтисодий фаолият учун имтиёзлироқ инвестицион режим; ♦тадбиркорлик рискининг ички ва ташқи бозор ўртасида тақсимланиши; ♦товарнинг ҳаётийлик даврини узайтириш имконияти; ♦ИТТКИ харажатлари кўпроқ ишлаб чиқариш ҳажмига тақсимланади; ♦халқаро фирмага айланган фирманинг нуфузи ортиши ва ҳ.к. 326 Қўшма корхона, аниқроғи, қўшма (биргаликдаги) тадбиркорлик фаолияти экспортдан шуниси билан фарқ қиладики, унинг натижасида хорижда у ёки бу ишлаб чиқариш ёки маркетинг қувватлари яратиладиган ҳамкорлик шакллантирилади. Қўшма корхоналар қуйидаги шакллардан бирида амалга оширилиши мумкин: лицензиялаш, шартнома бўйича ишлаб чиқариш ёки бошқариш, биргаликда эгалик қилиш. Лицензиялаш бу – ишлаб чиқарувчини халқаро маркетингга жалб қилишнинг оддий ва хавфсиз йўлидир. Лицензиялаш хорижий фирмаларга ишлаб чиқариш жараёнига, савдо белгиларига, савдо маркаларига, патентлар ёки тижорат сирларига комиссион тўловлар ёки "роялти" (лицензион тўловлар) эвазига эгалик қилиш ҳуқуқини беради. Ишлаб чиқаришга шартнома шуни англатадики, фирма хорижий компания ўзининг маҳсулотини ушбу мамлакатда тайёрлашига розилик беради. Фирма ўз маҳсулотлари маркетингини амалга оширади ва бошқарув тажрибасини тақдим этади. Ишлаб чиқаришга шартнома ҳолатида фирма фақат хорижий компаниялар маслаҳатчиси сифатида иштирок этади. Биргаликда эгалки қилиш корхоналарини фирмалар кўпинча харажатларни пасайтириш ва тижорат рискини тақсимлаш учун ташкил қилади. Ушбу ҳолатда чет эллик инвестор маҳаллий корхонада улуш харид қилиши, маҳаллий фирма хорижий компаниянинг мавжуд маҳаллий корхонасида улуш харид қилиши ёки иккала томон биргаликдаги ҳаракатлар билан янги корхона ташкил қилиши мумкин. Тўғридан-тўғри эгалик қилиш – хорижий бозорда фаолиятга жалб қилишнинг энг тўлиқ, лекин энг рискли шаклидир. Фирма бошқа мамлакатларда бирон-бир ҳамкорлар иштирокисиз ишлаб чиқариш, маркетинг ва ҳ.к. билан шуғулланади. Мазкур шаклнинг афзалликлари транспорт харажатлари ва меҳнат харажатларини тежаш, узоқ муддатли фаолият истиқболларини мустақил белгилаш, товарлар ва маркетинг режаларини маҳаллий хусусиятларга яхшироқ мослаштириш, ҳамкор мамлакатда ижобий образ яратиш имкониятидан иборат. Юқорида баён қилинганлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, жуда катта устама фойданинг ортидан қувиш, ўсиб бораётган ривожланиш вазифалари ва узоқ истиқболларидан эътиборни чалғитган ҳолда, хорижий бозорларга чиқишнинг энг оддий ва қўшимча капитал қўйилмалар билан боғлиқ бўлмаган усули деб экспорт тан олиниши лозим. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling