Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Gross-Unternehmen" ва "Poor's Register of Corporations, Directors &


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Gross-Unternehmen" ва "Poor's Register of Corporations, Directors & 
Executives" киради. 
4.5.Биографик справочниклар турли соҳалар намоёндалари, жумладан, 
ишбилармон доира вакиллари ҳақида қисқача маълумотларни хабар қилади. 
"Who's Who" серияси энг оммалашган. 
5.Интернет – энг мукаамал ва истиқболли коммуникация тизимидир. 
Ундан фойдаланиш энг самарали ахборот таъминотига эришиш имконини 
беради. Бозорнинг фирма ва товар структурасини тадқиқ этиш web-
серверларда тақдим этилган ахборотни излаш, тўплаш ва таҳлил қилишга 
асосланади. Зарур ахборотни топиш учун фирмалар фойдаланадиган турли 
усулларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади. 
5.1. Қидирув машиналаридан фойдаланган ҳолда ахборот излаш. 
Қидирув 
машиналари 
интернетдаги 
кўпчилик 
web-серверлар 
индексларидан иборат бўлади. Бу бир томондан, устунлик, бошқа томондан
эса – камчилик ҳисобланади, чунки исталган сўровга машина кўплаб ахборот 
тақдим этади, уларнинг орасида кам сонли маълумотларгина керак бўлиб, у 
билан ишлаш учун кўп вақт талаб этилади. 
5.2. Web-каталоглардан излаш. 
Каталог тартибга солинган структурани ифодалайди, унда ахборот 
фойдаланувчиларнинг ташаббуси билан киритилади, шу сабабли 
каталоглардаги ахборот ҳажми анча чекланган ва фойдаланиш учун қулай 
бўлади. 
5.3. «Сариқ саҳифалар»дан фойдаланиш. 
«Сариқ саҳифалар»да (Yellow Pages) одатда компанияининг бизнес тури 
ҳақида қисқача ахборот, унинг логотипи, 1-2та расм ва унинг координаталари 


323 
ҳақида тўлиқ ахборот тақдим этилади. шунингдек, интернетдаги Web-саҳифа 
кўрсатилади. 
6.Штрихли товар кодлари ҳозирги пайтда жаҳонда чиқарилаётган 
маҳсулотларнинг 98-99%ида фойдаланилади. Бу кодларнинг қўлланиши 
нисбатан мураккаб эмас, ишончли ва бошқа шунга ўхшаш усуллар билан 
таққослаганда арзон ҳисобланади. Штрих кодлашдан фойдаланиш товарни 
бир зумда идентификация қилиш, у ҳақида батафсил тавсифнома олиш, товар 
ҳисоби ва бухгалтерия ҳисобини компьютерлаштиришга имкон беради, товар 
оқимларини бошқариш ва товар партияларини бутлаш бўйича ишлар 
осонлаштирилади. Штрих-кодлар ёрдамида олинадиган ахборотни тўплаш ва 
таҳлил қилиш турли маркетинг қарорлари қабул қилиш учун асос бўлиб 
хизмат қилиши мумкин. 
Бу айниқса, халқаро маркетинг учун муҳим, чунки товар ҳаракатини 
бошқариш босқичида унинг ахборот эҳтиёжларини сезилари даражада 
таъминлайди. 
Тизим сифатида штрих кодлаш қуйидаги элементлардан иборат: 
♦ маҳсулотга, унинг ўровига бсоиладиган штрих-код ёки илова 
қилинадиган товар ёрлиғи; 
♦ сканер; 
♦ шахсий компьютер. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling