Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Хорижий бозорларда маҳсулотлар рақобатбардошлиги
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
12.5. Хорижий бозорларда маҳсулотлар рақобатбардошлиги
Рақобат бозор механизми ва бутун бозор иқтисодиёти фаолиятида асосий бўғин ҳисобланади. Рақобатни товар ва хизматлар эгаларининг ишлаб чиқариш ва сотишнинг энг қулай шароитлари учун ўзаро алоқа ва кураш жараёни сифатида таърифлаш мумкин. Жаҳон хўжалигида рақобат бу – ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва маҳсулот сифатини ошириш, уни истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига мослаштиришнинг иқтисодий дастаги, халқаро меҳнат тақсимоти асосида фирма фаолият юритиши ва ривожланишининг объектив шартларидан биридир. Бозор рақобати анча узоқ вақтлардан бери тадқиқ этиб келинади. Адам Смит машҳур «кўринмас қўл» тамойилини ифодалаб берган. Ушбу иқтисодий қонунга кўра бозор иқтисодиёти (рақобат туфайли) шундай ташкил қилинганки, гарчи тадбиркорлар биринчи навбатда шахсий манфаатлари ҳақида қайғурадиган бўлсада, вазият уларни барибир жамоатчилик манфаатлариа ҳаракат қилишга мажбур этади. Машҳур замонавий рақобат тадқиқотчиси Майкл Портер рақобат ҳақида қуйидаги кучларни ўз ичига оладиган куч сифатида ёзади: 1) янги рақобатчи пайдо бўлиш хавфси; 2) маҳсулот ва хизматларни алмаштириш хавфи; 3) 324 таъминотчилар рақобатлашуви; 4) харидорлар рақобатлашуви; 5)мавжуд рақобатчилар ўртасида кураш. Бу кучлар фирмалар қўйиши мумкин бўлган нархни; сарфлаш лозим бўлган харажатларни; рақобатчилар устидан ғолиб чиқиш учун зарур бўлган инвестициялар кўламини белгилаб беради. Товар рақобатбардошлиги – товар ишлаб чиқарувчининг реал даромадлари сақланиши ёки оширилишида бозорда истеъмолчилар талабларини қондириш имкониятини белгилаб берадиган комплексли кўрсаткичдир. Товар нархи ва сифати бўйича танланган бозор сегментидаги истеъмолчилар талабларига мос келиши лозим. 12.6. Фирманинг бозор фаолияти бўйича маркетинг стратегиялари Фирма олдига қўйилган истиқболли мақсадларни амалга ошириш учун маркетинг стратегияси – мақсадли бозорларни кенгайтириш ва самарали натижаларга эришиш учун маркетингни қўллаш усулларини белгилаб берадиган, муайян бозор шароитларидаги фирма ҳаракатларининг асосий ифодаланади. Мақсадлар характери ва уларга эришиш воситаларига қараб, халқаро фирмалар, шунингдек, уларнинг мустақил ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятида қўлланадиган бозор стратегияларининг бир нечта турини ажратиб кўрсатиш мумкин: бозор улушини кенгайтириш ёки эгаллаб олиш стратегияси; инновациялар стратегияси; маҳсулотни дифференциациялаш стратегияси; кутиш стратегияси; ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш стратегияси; истеъмолчини индивидуаллаштириш. Бозор улушини кенгайтириш ёки эгаллаб олиш стратегияси янги маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни бозорга киритиш, истеъмолчиларда янги сўровлар шакллантириш, маҳсулот қўллашнинг янги соҳаларига кириб боирш йўли билан амалга оширилади. Барча товар бозорлари у ёки бу тарзда тақсимлаб олинган шароитларда анъанавий маҳсулот бозор улушини кенгайтириш бозордан рақобатчининг чиқиб кетиши, рақобат чидан бозор улушини сотиб олиш, рақобат таъсири остида рақобатлашувчи фирма улушининг пасайиши ва ҳ.к. ҳисобига ўринга эга бўлади. Бунга модификация ва бозорга янги моделлар чиқариш, рақобат курашининг тўғридан-тўғри ва яширин моделларини қўллаш йўли билан эришилади. Инновациялар стратегияси бозорда ўхшаши бўлмаган маҳсулотлар яратишни назарда тутади. Бундай маҳсулотлар қаторига энг аввало, янги эҳтиёжларга йўналтирилган тамомила янги маҳсулотлар киради. Инновацион имитация стратегияси рақобатчилар томонидан ишлаб чиқилган янгиликлардан, биринчи навбатда, янги маҳсулотга киритилган 325 тамомила янги ғоялардан нусха олишни назарда тутади. Бундай стратегияни нусха олинган маҳсулотни ўзлаштириш ва оммавий ишлаб чиқариш учун зарур бўлган сезиларли ресурслар ва ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган фирмалар амалга оширади. Маҳсулотни дифференциация қилиш стратегияси халқаро фирма томонидан чиқарилаётган анъанавий маҳсулотларни янги эҳтиёжлар вужудга келтириши ёки товардан фойдаланишнинг янги соҳалари барпо этилишига олиб келиши мумкин бўлган ўзгаришларни маҳсулотга жорий қилиш ҳисобига модификациялаш ва такомиллаштиришни назарда тутади. Ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш стратегияси тежамкор асбоб-ускуна ва технологияларни оммавий жорий қилиш; тўғридан-тўғри ва юклама харажатлар устидан назорат ўрнатиш; ИТТКИ ва реклама харажатларини пасайтириш; хомашё ресурсларига эга бўлиш учун қулай шароитлар яратиш; сотув тизимини кўплаб миллий бозорларда истеъмолчилар кенг гуруҳларига йўналтиришни талаб қилади. Кутиш стратегияси харидорлар лаёқати ва конъюнктура ривожланиши ноаниқ бўлган ҳолларда фойдаланилади. Бундай ҳолатларда йирик фирма маҳсулотни бозорга чиқаришга шошилмаслик ва рақобатчининг ҳаракатларини ўрганишни афзал деб билади. Истеъмолчини индивидуаллаштириш стратегияси масалан, ишлаб чиқариш йўналишидаги асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилари томонидан кенг қўлланилади. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling