Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
-боб Халқаро маркетинг....................................................................... 313
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................. 329
12-боб Халқаро маркетинг....................................................................... 313
12.1. Халқаро маркетинг тушунчаси, моҳияти, мазмуни ва хусусиятлари.................................................................................... 313 12.2. Халқаро маркетинг муҳити............................................................ 315 12.3. Халқаро маркетинг тадқиқотлари................................................. 317 12.4. Хорижий фирмалар ва уларнинг товарлари ҳақида ахборот...... 320 12.5. Хорижий бозорларда маҳсулотлар рақобатбардошлиги............. 323 12.6. Фирманинг бозор фаолияти бўйича маркетинг стратегиялари.. 324 12.7. Фирманинг ташқи бозорларга чиқиши бўйича маркетинг стратегиялари.................................................................................. 325 12.8. Ташқи бозорда нарх сиёсати ва халқаро нархларнинг шаклланиши..................................................................................... 327 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................. 329 6 КИРИШ Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини сезиларли даражада ўзгартиришни, улар фаолиятини бозор талабларига мослаштиришни талаб қилмоқда. Бозор рақобати шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини самарали ривожланишини таъминловчи инновацион фаолиятни бошқаришга алоҳида эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Инновацион фаолият бозор муносабатлари шароитида тадбиркорликнинг илғор шакли бўлиб ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти илмий-техника тараққиётини ривожланиши учун реал имкониятлар яратади. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили бўлган инновацияларга устувор йўналиш сифатида эътибор қаратилмоқда. Рақобатбардош иқтисодиётни шакллантирмасдан туриб, рақобатбардош мамлакатни барпо этиш, тармоқни, товарни яратиш бир мунча мушкулдир. Бу хусусда мамлакатимиз Президенти таъкидлаганларидек, "... рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин". 1 Булардан келиб чиққан ҳолда дунё бозорларига чиқишда инновацион маркетинг технологияларидан самарали фойдаланиш талаб этилади. 1 Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. -Т.: Ўзбекистон, 2012. -36 б. 7 Бозор шароитида инновацион фаолиятнинг тубдан фарқ қилувчи томони, бу ишлаб чиқарувчилар эҳтиёжларига эмас, балки истеъмолчилар эҳтиёжларига йўналтирилганлик ҳисобланади. Умумий ҳолда ижтимоий-йўналтирилган бозорни, мақсади жамиятнинг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлган ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчининг ўзаро муносабатларига асосланган ижтимоий маҳсулотни сотиш тизими сифатида қараш мумкин. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда янги маҳсулотлар ва технологияларни ишлаб чиқиш битта (ёки бир неча) фирмалар миқёсига жамлангандир. Инновацияларга йўналтирилмаган корхоналарни янги динамик муҳитга киришида, табиийки, маълум бир можаролар юзага келади. Ушбу можаролар ёки доимо тезкор тарзда реал шароитларга мослашишни, ёки келгуси ўзгаришларни прогнозлаштириш имконини берувчи ўзига хос бошқариш механизмларини шакллантириш ва уларга муқобил бўлган ҳаракат усулларини яъни, инновацияларни бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш заруриятини келтириб чиқаради. Маркетинг корхоналарга истеъмолчилар эҳтиёжларини олдиндан кўра билиш ва истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “2013 йилда изчил юқори ўсиш суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва иқтисодиётимиз рақобатдошлигини ошириш энг муҳим устувор йўналишимизга айланиши даркор”. 1 Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарда инновацион маркетинг технологияларидан самарали фойдаланиш бу фақат корхонада ишни ташкил этиш ва уни бошқариш эмас, балки товарлар рақобатбардошлигини оширишга кенг имкониятлар яратади. 1 Каримов И.А. “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси, Тошкент. // Халқ сўзи, 2013 й. 8 Янгиликларни жорий этиш иқтисодий ҳаётдаги янада муҳим ҳолат бўлиб бормоқда. Ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда корхоналар техник ўзгаришлар билан бир қаторда ёки илгарида бўлишлари ва янгиликларни муваффақиятли тадбиқ этишлари зарурдир . Янгиликларни жорий этиш уларни дастлабки баҳоланишига асосланиши лозим. Бундай баҳолашнинг услубий асосини яратиш учун биринчи навбатда жами инновацион жараёнга таъсир этувчи ва пировард натижада у ёки бу инновацияларнинг самарадорлигини белгилаб берувчи омилларнинг мажмуасини аниқлаш лозим. Ушбу дарсликда инновацион маркетингнинг моҳияти ва мазмуни бўйича умумлаштирилган янги илмий-назарий билимлар, услубий тавсиялар, инновацион маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари, асосий ривожланиш босқичлари, шакллари, турлари ҳамда уни корхоналар фаолиятига тадбиқ этиш йўллари ва усуллари, инновацион маркетингни ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари акс эттирилган. Дарслик “Маркетинг(тармоқлар ва соҳалар)” таълим йўналиши талабалари, магистрлар, маркетинг соҳаси бўйича кенг китобхонлар учун мўлжалланган. Мазкур дарслик ИОТ-2012-1-13 рақамли «Инновацион маркетинг ва уни корхоналар фаолиятига татбиқ этиш» мавзусидаги инновацион лойиҳа материаллари асосида тайёрланди. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling