Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

6.6-расм. 
Корхонанинг 
маркетинг 
тизимида 
Интернетдан 
фойдаланиш имкониятлари
 
Интернетдан фойдаланиш анъанавий технологияларга асосланган 
маркетингга нисбатан янги хусусиятлар ва афзалликлар келтиради.
Интернет томонидан замонавий тижорат дунёсига олиб кирилган энг 
фундаментал хислатлардан бири асосий ролнинг ишлаб чиқарувчидан 
истеъмолчига ўтиши ҳисобланади. Интернет компаниялар учун компьютер 
экрани олдида ўтирган янги мижоз эътиборини сониялар ичида жалб қилиш 
имконини берди. Бироқ шу билан бир пайтда у худди шу фойдаланувчига 
сичқонча тугмасини бир неча марта босиб рақобатчиларга ўтиб кетишга ҳам 
имкон беради. Бундай вазиятда харидорларнинг диққат-эътибори энг катта 
қимматга эга бўлади, мижозлар билан ўрнатилган алоқалар эса компаниянинг 
асосий капиталига айланади. 
Фаолиятнинг глобаллашуви ва трансакция харажатларининг пасайиши 
босқичида интернет тижорат юритишнинг замон ва макон кўрсаткичларини 
кескин ўзгартириб юборади. У ҳеч қандай ҳудудий чекловларсиз годал 
М арк етинг 
тадкикотлари 
Товар сиёсати 
Нарх 
шак лланиши 
Так симот 
сиёсати 
К оммуник ация 
сиёсати 
Интернет 
бозорини
тадк ик этиш 
Ракобатчиларни
тадкиқэтиш 
Истеъмолчи-
ларни ырганиш 
Товар марк е-
тинг мущитини 
шак лалнтириш 
Сервис 
хизматини 
ташк ил этиш 
Янги товарлар 
ишлаб чик иш
Нарх шак лла-
ниши мосла-
шувчан тизими 
яратиш 
Товарларни 
Интернет 
орк али сотиш
Тыловарни 
Интернет 
орк али тулаш
Интернет-
к оммуник ация 
тизимини 
шак ллантириш 
Интернет ресурслари ва воситалари
Рек лама 
к амапанияси 
утк азиш 
Сотувни 
рагбатлан-
тириш
Интернет-
бренд яратиш 
ва ол\ а суриш
Интернетда PR 
шак ллантириш


206 
коммуникация воситаси бўлиб, бунда ахборотга уланиш қиймати анъанавий 
воситаларнинг акси ўлароқ ундан узоқликда жойлашганликка боғлиқ эмас. 
Шундай қилиб, электрон тижорат энг майда таъминотчиларга ҳам жаҳон 
миқёсида бизнес билан шуғулланишга имкон беради. Мос равишда
буюртмачилар ҳам талаб қилинаётган товар ва хизматлар таклиф этувчи 
потенциал таъминотчиларни географик жойлашувидан қатъий назар глобал 
танлаш имконига эга бўладилар. Сотувчи ва харидор ўртасидаги масофа 
товарни етказиб бериш босқичидагина транспорт харажатлари нуқтаи 
назаридан роль ўйнайди, холос. 
Интернет муҳитида вақт миқёси оддий муҳитдан фарқ қилади. 
Интернетнинг коммуникатив хусусиятлари юқори самарадорлиги ҳамкорлар 
излаб топиш, қарор қабул қилиш, битим тузиш, янги маҳсулот ишлаб чиқишга 
сарфланувчи вақтни қисқартириш имкониятини таъминлайди. Интернетда 
ахборот ва хизматлар куну-тун очиқ бўлади. Бундан ташқари, унинг 
коммуникатив сифатлари мослашувчанлик даражаси юқори бўлиб, тақдим 
этилган ахборотни осон ўзгартириш ва шу тариқа вақт харажатларисиз унинг 
долзарблигини сақлаб қолишга имкон беради. 
Ўзаро алоқаларнинг шахсийлашуви ва маркетингда «бирга-бир» 
ёндашувига ўтишда электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда 
компаниялар ҳар бир индивидуал буюртмачининг сўровлари ҳақида батафсил 
ахборот олиши, индивидуал талабларга мос келувчи маҳсулот ва хизматларни 
автоматик равишда тақдим этишга имкон топадилар. Бунга энг оддий мисол 
қилиб компаниянинг ҳар бир мижози ёки ҳамкори учун шахсий web-сайт 
тақдим этишни кўрсатиш мумкин. 
Натижада Интернет оммавий маркетингдан «бирга-бир» маркетингига 
ўтиш имконини берди. 6.2-жадвалда оммавий маркетинг тавсифномаларини 
«бирга-бир» маркетинги тавсифномалари билан таққослаш маълумотлари 
келтирилган. 
Ўтиш харажатларини пасайтиришга товар ассортименти тузилишини 
оптимал танлаш, янги маҳсулот ишлаб чиқиш ва жорий қилиш вақтини 
қисқартириш, асосланган нарх шаклланиш сиёсатини ишлаб чиқиш, 
воситачилар сонини қисқартириш, сотув харажатларини камайтириш ва 
ҳоказолар ҳисобига эришиш мумкин. Масалан, ўтиш харажатларини 
камайтириш усулларидан бири товарни тарқатиш каналларини қисқартириш 
бўлиши мумкин. Тарқатиш каналларини қисқартиришга фирма учун 
анъанавий равишда оралиқ бўғинлар мутахассислари томонидан бажарилувчи 
функцияларни ўз зиммасига олиш сабаб бўла олади, чунки Интернет 
истеъмолчилар билан алоқа қилиш учун самарали имкониятга эга бўлиб, бир 
вақтнинг ўзида истеъмолчилар ҳақидаги ахборотни кузатишга имкон беради. 


207 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling