Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-жадвал  Оммавий маркетингни«бирга-бир» маркетинги билан таққослаш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

6.2-жадвал 
Оммавий маркетингни«бирга-бир» маркетинги билан таққослаш 
Оммавий маркетинг 
«Бирга-бир» маркетинги 
Ўртача харидор 
Алоҳида харидор 
Харидорнинг яширинлиги 
Харидор тавсифномалари 
Стандарт маҳсулот 
Махсус маркетинг таклифи 
Оммавий ишлаб чиқариш
Махсус ишлаб чиқариш
Оммавий тақсимот 
Индивидуал тақсимот 
Оммавий реклама 
Индивидуал мурожаат 
Оммавий ҳаракатлантириш 
Индивидуал стимуллар 
Бир томонлама мулоқот 
Икки томонлама мулоқот 
Масштабли иқтисодиёт
Мақсадли иқтисодиёт
Бозор улуши 
Харидорлар улуши 
Барча харидорлар 
Потенциал фойдали харидорлар 
Харидорларни жалб этиш 
Харидорларни ушлаб қолиш 
 
Электрон усулда етказиб бериш мумкин бўлган маҳсулот ва хизматлар 
алоҳида ўринга эга. Бунда етказиб бериш вақти максимал даражада 
қисқартирилади. 
Электрон 
усул 
кўнгилочарлик 
саноати 
рақамли 
маҳсулотларини (фильмлар, видео, мусиқа, журнал ва газеталар), ахборот, 
ўқитиш воситалари етказиб беришда кенг қўлланади ҳамда дастурий таъминот 
ишлаб чиқиш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи компаниялар томонидан 
самарали фойдаланилади. 
 
6.7. Инновацион маркетинг тизимида брендинг сиёсати
 
 
Маркетингнинг энг муҳим вазифаларидан бири бозорда мавжуд фирма 
ёки товар маркасига тезкорлик билан олинадиган эмас, балки узоқ муддатли
истеъмолчилар ҳоҳиш-истакларини яратиш ҳисобланади. Узоқ муддатли
истеъмолчилар ҳоҳиш-истакларини яратиш жараёни харидорга товар ёки 
хизматнинг афзалликларини тақдим этиш, уни маҳсулотнинг бошқа ўхшаш 
маҳсулотлар билан таққослаганда хусусиятлари билан таништириш, 
истеъмолчилар онгида товар ва унинг маркаси билан боғлиқ тасаввурлар 
шакллантириш бўйича фаолият сифатида кўриб чиқилади. Товар ва унинг 
маркаси ҳақида истеъмолчига умумий ва ўзаро боғлиқ бўлган барқарор 
тушунча берувчи бу тасаввурлар бренд деб аталади (ингл. brand — тамға; 
марка; 
таассурот 
қолдириш). Бренд 
харидор 
томонидан бошқа 


208 
рақобатлашувчи маҳсулотлар орасида танлаб олинган мазкур товар (хизмат) 
маркасининг образи сифатида намоён бўлади. 
Анъанавий брэнднинг асосий тавсифномалари орасида қуйидагиларни 
санаб ўтиш мумкин: 
➢ бренднинг асосий мазмуни; 
➢ харидорлар ва потенциал мижозлар томонидан ифодаланувчи 
функционал ва эмоционал ассоциациялар; 
➢ марканинг сўздан иборат қисми ёки сўз орқали ифодаланувчи товар 
белгиси; 
➢ харидор онгида реклама шакллантирувчи марканинг визуал образи; 
➢ марканинг харидор учун машҳурлик даражаси — бренд кучи; 
➢ бренднинг индивидуаллигини тавсифлаб берувчи бренд белгилари 
умумлашган йиғиндиси; 
➢ қиймат баҳолари; 
➢ бренднинг тарқалганлик даражаси. 
Бозорга чиққанда, ҳар қандай товар ўзи ҳақида қандайдир таассурот 
қолдиради. Истеъмолчи янги товар ҳақида маълумот олганидан кейин, бу 
таассурот, у ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар, албатта пайдо бўлади. 
Бошқариладиган имидж ёки бренд товарнинг барча фазилатларини таклиф 
қилинаётган умумий ўхшаш товар ва хизматлар орасидан ажратиб кўрсатади. 
Бренд яратиш ва уни бошқариш жараёни брендинг деб аталади. У ўзида 
брендни яратиш, кучайтириш, қайта позициялаш, янгилаш ва ривожланиш 
босқичини ўзгартириш жараёнларини жамлаши мумкин. Брендинг-алоҳида 
таассурот яратиш услуби бўлиб, у товар умумий имиджининг ҳосил бўлишига 
ҳисса қўшади ва бозорнинг товарга муносабатини ўзгартиради. 
Брендинг маълум бир усуллар ёрдамида амалга оширилиб, улар ишлаб 
чиқилган брендни харидорга етказиш ва унинг онгида товар маркаси имджини 
шакллантиришдан ташқари унга товарнинг функционал ва эмоционал 
элементларини қабул қилишга ёрдам кўрсатишга ҳам имкон беради. 
Интернетнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши брендингнинг алоҳида 
таркибий қисми – интернет-брендинг пайдо бўлишига олиб келди. Буни шу 
билан изоҳлаш мумкинки, виртуал муҳит хусусиятлари брендларни 
ривожлантиришнинг анъанавий усулларидан фарқ қилувчи усуллардан 
фойдаланишни талаб қилади ва бундан ташқари, Интернетда уни билиш 
тобора кучли аҳамият касб этиб бормоқда. 
Интернетдан фойдаланувчи кучли ва осон таниб олинувчи брендсиз 
компания сайтига мақсадли йўналган ҳолда кириб келишининг эҳтимоли жуда 
паст, унинг бу ерга ташриф буюргандан сўнг яна такрор қайтиб келиш 
эҳтимоли эса ундан ҳам кам. Шунинг учун Интернетда кучли брендсиз 


209 
муваффақиятга амалда эришиб бўлмайди. Бундан ташқари, Интернетда бренд 
ишонч кредитини ошириш ҳисобига ўзаро алоқа самарадорлигини сезиларли 
оширади, чунки бу омил ушбу муҳитда реал дунёдагидан ҳам муҳим аҳамият 
касб этади. Ўзаро алоқаларнинг кўпроқ виртуал характерга эга эканлиги у ёки 
бу сайтнинг, масалан, интернет-магазин сайтининг ортида қаналик жиддий 
компания турганлигини тезда аниқлашга имкон бермайди. Бундай ҳолатда 
фақат «доғ тушмаган обрў» ва машҳур бренднинг мавжудлиги ёрдам бериши 
мумкин, холос. 
Интернет-брендларни ажратиб турувчи хусусиятлар қуйидагилар 
ҳисобланади 
 

➢ анъанавий мезонлардан фарқ қилувчи брендларни баҳолаш мезонлари 
— анъанавий муҳитда савдо маркасининг оммавийлиги кўп жиҳатдан унинг 
ўзига хос хислатлари ва сифатларига боғлиқ бўлади. Бу масалан, товар 
сифатининг юқорилиги, мижозларга хизмат кўрсатиш ёки сервис хизматининг 
юқорилиги ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Интернет дунёсида товар ва 
хизматлар сифатини баҳолашнинг анъанавий тизими иккинчи ўринга ўтади. 
Биринчи ўринга Интернетда коммуникациялар ўзига хосликлари билан боғлиқ 
кўрсаткичлар: тақдим этилаётган ахборот ҳажми, ишнинг осонлиги ва 
қулайлиги, индивидуал «настройка»лардан фойдаланиш имконияти, қулай 
навигация тизими, хавфсизлик, конфиденциаллик ва бошқалар чиқади; 
➢ Интернет-брендлар фаоллиги — оддий дунёда бренднинг шаклланиш 
жараёни қоидага кўра, компания ва унинг маҳсулоти ҳақида узлуксиз ахборот 
оқими воситасида рўй беради. Уни яратишнинг асосий воситаларидан бири 
кўп ҳолларда оммавий ахборот воситалари ҳисобланади, бу эса интерактив 
алоқанинг йўқлиги сабабли брендларнинг пассив бўлишини англатади. 
Бунинг аксича, Интернетда бренд бевосита истеъмолчилар билан алоқа 
қилишга, уларнинг эҳтиёжларига жавоб қайтаришга, мулоқот ўрнатиш ва 
ҳоказоларга имкон беради, яъни улар билан дарҳол алоқа қилиш имконияти 
мавжуд. Фойдаланувчи унга ваъда қилинаётган нарсалар қанчалик воқеликка 
мос келишини шу заҳоти текшириши мумкин; 
➢ шакл эмас, мазмун — оддий дунёда савдо маркасининг кучи ва 
муваффақияти кўп жиҳатдан унинг визуал тавсифномалари —образ ва 
персонажларнинг эсда қолувчанлиги ва жозибадорлиги билан изоҳланади. 
Интернетда ташқи кўриниш иккинчи даражали роль ўйнайди ва фақат 
фойдаланувчига ахборотни қабул қилишга ёрдам беради, асосий ролни эса 
мазмун ўйнайди; 
➢ интернет-брендлар динамиклигининг юқорилиги тармоқда вақтнинг 
тез ўтиши билан боғлиқ. Агар «Кока-Кола» компанияси кўп машаққатлар 
билан бир неча ўн йилликда босиб ўтган йўли натижасида бозорнинг етакчиси 


210 
ва дунёдаги энг машҳур брендлардан бирига айланган бўлса, Yahoo! 
каталогига бунинг учун атиги 5 йил керак бўлди, унинг машҳурлиги эса 
бугунги кунда Интернет тармоғи доирасидан четга ҳам тарқалган. 
Интернет-брендларнинг хусусиятлари уларнинг шаклланишига кўп 
сонли омилларнинг таъсир этишини кўрсатади. Бу борада асосий омиллар 
қуйидагилар саналади: 
➢ сайтни амалга ошириш (ташқи кўриниши, функционаллиги), унинг 
реклама таъсирида шаклланган кутишларга мослиги; 
➢ сайтда фирма ва унинг маҳсулотлари ҳақида ахборот тақдим 
этишнинг тўлиқлиги ва самарадорлиги; 
➢ хизмат кўрсатиш сифати, бу ерга Интернет орқали ҳарид қилиш 
таклиф этилаётган бўлса буюртмалар билан ишлаш тезлиги, мурожаатга 
жавоб қайтариш тезлиги ва ҳоказолар киради; 
➢ тақдим этилаётган хизматлар ва сайт фаолиятини таъминловчи 
тизимнинг иши ишончлилиги; 
➢ тақдим этилаётган сервис турларининг уникаллиги, масалан, 
маҳсулотлар тавсифномаларини, олинган афзалликларни таққослаш; 
➢ фойдаланувчилар олувчи реал фойда. 
Тармоқда брендни яратиш ва ривожлантириш жараёни икки босқичга 
тақсимланиши мумкин. Биринчи босқичда мулоқот доирасининг бренд ҳақида 
хабардорлигининг шаклланиши рўй беради. Бу босқичда асосий вазифалар 
фойдаланувчиларнинг брендни таниб олиши, унинг қайси тоифага мансуб 
эканлиги ҳисобланади. Иккинчи босқичдаги вазифалар доирасига бренднинг 
позицияларини 
мустаҳкамлаш, 
фойдаланувчиларнинг 
мойиллигини 
кучайтириш ва уларнинг билан янада кучлироқ алоқада бўлиш киради. 
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, Интернетда брендни 
шаклантириш ва ҳаракатлантиришнинг асосий усуллари Интернетда имидж-
реклама, ҳомийлик, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил қилиш ва 
ҳамкорлик муносабатларини шакллантириш ҳисобланади. 


211 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling