Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Хизматлар ишлаб чиқариш ва истеъмолини бир-биридан ажратиб


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

2.Хизматлар ишлаб чиқариш ва истеъмолини бир-биридан ажратиб 
бўлмаслиги 
Ҳис этиб бўлмаслик 
Чамбарчаслик 
Истеъмол ва ишлаб 
чиқариш сифатининг 
ўзгарувчанлиги 
ХИЗМАТЛАР
Сақлаб бўлмаслик 


225 
Хизматни ўз манбасидан ажратиб бўлмайди ва товарлардан фарқли 
равишда, керагида фойдаланиш учун олдиндан ишлаб чиқариб бўлмайди. 
Хизмат фақат буюртма келиб тушганда ёки мижоз ташриф буюрганида 
кўрсатилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан хизматлар ишлаб чиқариш ва 
истеъмолини бир-биридан ажратиб бўлмайди: кинотеатрда чипта сотишни 
кассирдан, тиббий хизматлар. 
Маркетинг стратегияси бу ерда хизматлар сотувчиларининг 
профессионал даражаси ҳисобланади. у корхоналар рақобатбардошлигини 
таъминлайди. 
3.Сифатнинг доимий эмаслиги, ўзгарувчанлиги. 
Хизматлар сифати уни ким таъминлашига, шунингдек, қаерда ва қачон 
кўрсатилишига кучли боғлиқ бўлади. Турли меҳмонхоналарда сервис турлича 
бўлиб, яшаш шароилари, персонал малакаси, мижозларнинг ўзи каби кўплаб 
омилларга боғлиқ бўлади. Айнан харидорлар индивидуаллиги хизматлар 
индивидуаллигини тақозо этади – индивидуал кийим тикиш, соч турмаклаш 
ва ҳ.к. 
Баъзида хизматлар ўзгарувчанлигини пасайтиришга маркетинг қарори 
маълум даражада механизация (машиналарни механик ювиш), ишлар кўп 
меҳнат талаб қилишини пасайтириш (Макдоналдс ресторанлари хизмати 
жараёнларни механизациялаш, персонал малакасини ошириш) билан боғлиқ 
бўлади. 
Хизматлар ўзгарувчанлигини пасайтириш учун хизмат кўрсатиш 
стандартлари қўлланади – бу мижозларга хизмат кўрсатишнинг ижро этилиши 
шарт бўлган қоидалари мажмуидир. 
Масалан, "Макдоналдс" ресторанларида хизмат кўрсатиш вақти 5 
дақиқадан ошмайди. 
4. Хизматларни сақлаб бўлмаслиги 
«Ҳозирнинг ўзида бўлиш» хизматларнинг муҳим бир ажратиб турадиган 
жиҳатидир. Хизматларни кейинроқ сотиш учун сақлаб бўлмайди: сотилмаган 
чипталар, меҳмонхонада мижоз жойлаштирилмаган хоналар, бўш 
сартарошхона салонлари, ҳаммомлар. 
Агар хизматларга талаб таклифдан каттароқ бўлса, буни савдо ва 
саноатдаги каби тузатиб бўлмайди (меҳмонхонага жойлашиш истагида бўлган 
мижозлар сони хоналардан кўп). Худди шу тарзда, агар таклиф талабдан 
юқори бўлса – фойда йўқотилади. 
Қоидага кўра, хизматларга талаб йил фасллари, ҳафта кунларига қараб 
ўзгариб туради. Ёзда йўловчилар кўпроқ, ҳаммомга ташриф буюрувчилар 
камроқ бўлади. 


226 
Хизматларни сақлаб бўлмаслиги талаб ва таклифни мувозанатлаш 
бўйича маркетинг қарорлари ишлаб чиқишни тақозо этади. Бу қуйидагилар 
бўлиши мумкин: 
➢ дифференциацияланган нархлар, чегирмалар белгилаш; 
➢ олдиндан буюртма беришни ташкил қилиш; 
➢ талаб чўққига чиқадиган даврларда муқобил қўшимча хизматлар 
жорий қилиш; 
➢ персонални функцияларни бирга олиб боришга ўргатиш ва б. 
Хизматларнинг айтиб ўтилган хусусиятлари, уларни ажратиб турадиган 
тавсифномалари 
хизматлар 
соҳасида 
операцияларни 
бошқаришни 
самарадорлик нуқтаи назаридан саноат ва савдодагидан кўра қийинроқ қилиб 
қўяди; маркетингни қўллаш ва бошқарув ўзига хосликларини белгилаб беради. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling