Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
-жадвал Товар сотишнинг турлари ва шакллари
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- (реклама шиори)
- 7.3. Мижозни қабул қилиш ва у билан мулоқот ўрнатиш
7.2-жадвал
Товар сотишнинг турлари ва шакллари Сотув тури Нимага алоҳида эътибор қаратиш керак Рекламага мисол (реклама шиори) 1. Бозорда сотиш Товарни тақдим этишга. Масалан, идишсиз, устма-уст "Қайноқ сомса!" 2. Магазинда пештахтадан сотиш Витринага, товарларни жойлаштиришга, сотувчиларнинг харидорлар билан ишлашига "Хизматингизга мунтазирман " 3. Ўзига-ўзи хизмат кўрсатиладиган магазинда сотиш Товарларга яқинлашиш осонлигига, уларни намойиш қилишга, хилма-хилликка "Бизда ҳамма нарса бор " 4. Посилкали савдо Ҳужжатларга, каталогларга, мижозлар омилкорлигига "Бу сиз учун қулай ва фойдали" 216 5. Телефон орқали, телевизор орқали сотув Далиллар билан асослашга, ўзига хос телефон нутқига "Биз хизмат кўрсатиш даражасини кўтарамиз. Ҳозироқ қўнғироқ қилинг" 6. Гуруҳ савдоси Ушбу ижтимоий гуруҳ ичидаги муносабатларга "Бизнинг орамизда " 7. Шахсий сотувлар Сотувчининг ёқимлилигига "Биз айнан Сиз учун товар танлаб берамиз" 8. Тасодиф билан сотиш Жуда арзон нархга "Бошқа жойларда бу анча қиммат" 9. Кимошди савдоларида сотиш Товарнинг қимматлигига, унинг ноёб ва нодирлигига "Бу охиргиси. Бу ягона нусха" 10. Савдо автоматлари орқали сотиш Автоматик механизм ишончлилигига "Дарҳол" Ушбу сотув турларининг ҳар бирига (савдо автоматлари орқали сотишдан ташқари) юқорида кўрсатилган олди-сотди ҳаракатининг барча элементлри тўғри келади. 7.3. Мижозни қабул қилиш ва у билан мулоқот ўрнатиш Сотувчида мижозни қабул қилиш ва у билан мулоқот ўрнатиш учун атиги 7-8 сония бор деб ҳисобланади. Бу сониялар ҳал қилувчи бўлиши, ёки муваффақиятдан дарак бериши, ёки бутун ишнинг муваффақиятсизликка учрашига сабабчи бўлиши мумкин. Сотувчи ва харидор ўртасида мулоқот ўрнатилиши сотувчининг харидор эътиборини бирдан жалб қилиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Шу сабабли сотувчи харидорларнинг мутлақ кўпчилиги қуйидаги мантиқий жараён орқали ўтишини эътиборга олиши керак: ЭЪТИБОР → ҚИЗИҚИШ → ИСТАК→ ХАРИД. Агар харидор эътибори бирдан жалб қилинмаса, бу жараённинг ўзи бошланмайди ва табиийки, харид ҳам амалга ошмайди. Бизнинг назаримизда муҳим бўлиб кўринадиган бир нечта тавсияни ифодалашга ҳаракат қилиб кўрамиз. Биирнчидан, сотувчи ишга ғайрат билан, иштиёқ билан киришиш учун харидор билан учрашувга «созланиши» лозим. У муваффақиятга ишониши лозим. Айримлар ҳаттоки ўзини ўзи ишонтириш билан шуғулланади, комедия томоша қилади, қизиқарли китоблар ўқийди. Масалан, спорт терма жамоалари билан биргаликда (Олимпия ўйинларига) машҳур актёрлар ва артистлар ҳам боради. Бу ўзига хос қўллаб-қувватлаш гуруҳи бўлиб, унинг вазифалари қаторига спортчилар кайфиятини яхшилаш, уларда муваффақиятга ишонч 217 уйғотиш ҳисобланади. Худди шу нарсани сотувчи учун ҳам таъминлаш мумкин. Ахир сотувчи ғайратсиз, иштиёқсиз, ўзига ички ишончсиз ҳаракат қиладиган бўлса, унинг харидорни харид қилиш заруратига қандай қилиб ишонтира олишини тасаввур қилиш қийин. Албатта, маълум вақт давомида профессионализм ҳисобига харидорни чалғитиб туриш мумкин, бироқ эртами-кечми у барибир сотувчининг гап оҳангидаги энг кичик ўзгаришлар бўйича ҳам ёлғонни сезиб қолади ва хариддан воз кечади. Иккинчидан, сотувчи унинг ҳамкори мулоқотга тайёр эканлиги, у билан мулоқот қилиш истаида эканлигини дарҳол аниқлаши лозим? Ахир кўпчилик одамларнинг ўз муаммолари, кечиктириб бўлмайдиган ташвишлари бўлиши мумкин. Шу сабабли айрим ҳолатларда муносабатларни йўлга қўйиш учун дастлаб харидорнинг муаммоларини муҳокама қилиш, эҳтимол, унга ҳамдард бўлиш (масалан, пачақланган машина борасида) ва шундан сўнггина ўз товарлари ёки хизматлари ҳақида гап бошлаш фойдалироқ бўлади. Учинчидан, сотувчи дарҳол ўзига эътибор жалб қилишга уриниб кўриши лозим. Эҳтимол, биронта ғайриоддий ибора билан ёки қандайдир ёрқин тарзда. Ҳозирги кунда газета, журнал ва бошқа майда товарлар ҳар бир электричкада сотилмоқда. Сотувчилар бир-бирининг ортидан келиб, ўзига айтарлик эътибор жалб қилмай ҳам қўйган. Масалан, "Московский комсомолец" газетаси ўша пайтда уларда 600-700 рубл турган. Бир пайт вагонга жуда тадбиркор сотувчи кириб келди ва қуйидагича мурожаат қилди: "Ҳурматли йўловчилар! Эъиборингизга "Московский комсомолец" газетаси сизнинг нархингизда таклиф этилмоқда. Қанча ҳохласангиз, шунча пул беринг". Одамлар ҳазиллаша бошлади, бир киши эса 5 рубль пул бериб, шу заҳотиёқ газетани қўлига олади. Унинг ёнида ўтирган аёл газета учун 1000 рубль тўлайди, яна бир неча киши ҳам газетани 1000 рублдан харид қилади. Атиги 5 рубль тўлаган киши сотувчининг ортидан етиб олиб, қилган ҳазили учун кечирим сўради ва у ҳам 1000 рубль тўлайди. Сотувчи ушбу ҳолатда ўзига эътиборни жалб қилишга эришди ва у ўз топилмаси учун мукофотланди. Тўртинчидан, сотувчи ўз самимийлиги ва софдиллигини бирданига намойиш этиши лозим. Масалан, агар у профессионаллар билан ишласа, баъзида уларга ўз профессионал билимларини кўрсатиш, ўз мағрурлигини овутиш, одамлар доимо ғурурланадиган профессионал билимлари билан мақтаниш имкониятини бериш фойдали бўлади. Ушбу ҳолатда атайлаб соддадил қойил қолиш плюс табассум харид амалга оширилишининг гарови бўлиши мумкин. 218 Бешинчидан, сотувчи мижозни шахс сифатида тушуниши ва қабул қилиши, оғзаки хабарда ўз ҳамкори ҳақида илиқ гаплар эшитганини кўрсатиши (албатта, бу ерда гап газеталар сотиш ва умуман магазин савдоси ҳақида бормаяпти) шарт. Масалан, ишбилармонлик музокараларида қуйидагича фикр билдириш ўринли бўлади: «Биз сизнинг реклама ишида мутахассис саналишингизни биламиз. Сизнинг фирмангиз реклама бозорида тан олинган ва обрў-эътиборли фирма ҳисобланади». Бу ибора, шубҳасизки, таклифларингиз моҳиятига ўтиш анча осонроқ бўлган дўстона муҳит яратади. Олтинчидан, сотувчи мос келувчи ташқи кўринишга эга бўлиши, тоза кийинган, қўллари тоза, чиройли галстукли бўлиши лозим. Ишбилармонлик музокаралида сотувчининг қандай сигареталар чекиши, қандай авторучкадан фойдаланиши, қандай автомашинада келганига эътибор қаратилади. Битимнинг ўзи ҳам, битим суммаси ҳам кўпинча шунга боғлиқ бўлади. Салобатли киши билан ишлаш ҳам ёқимли. Еттинчидан, ўз ишини севмаган, ишонтириш, кўндиришни ёқтирмайдиган кишидан яхши сотувчи чиқмайди. Бу ҳолатда харидор билан мулоқот ўрнатиш жуда қийин бўлади. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling