Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Хизматлар тушунчаси ва уларнинг товарлардан фарқли
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
7.5. Хизматлар тушунчаси ва уларнинг товарлардан фарқли хусусиятлари Ҳозирги кунга хос бўлган ххусусиятлардан бири хизматлар соҳасининг, айниқса, ривожланган мамлакатларда улкан суръатлар билан ўсиши ҳисобланади. Хусусан, бугунги кунда АҚШда хизматлар соҳасида ишчи кучининг 73%га яқини, Германияда - 41%и, Италияда - 35%и банддир. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида ривожланган мамлакатлар ялпи ички маҳсулотида хизматлар улуши 70%га яқинлашди. Дунё бўйлаб жойлаштирилган тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг 40%дан ортиғи айнан хизматлар соҳасига: асосан савдо, банк хизматлари ва суғуртага киритилган. Бу биринчи навбатда, ишлаб чиқаришнинг мураккаблашуви ва бозорнинг кундалик талаб товарларига тўйинганлиги; фан-техника тараққиётининг ривожланиши ва янги фаолият турлари пайдо бўлишига таъсири билан боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг ривожланишини ҳозирги пайтда молиявий, ахборот, транспорт ва бошқа хизматларсиз тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Хизматлар товарлар билан савдога тобора кучлироқ таъсир кўрсатмоқда. Товарлар сотуви тобора ривожланган, асосан хизматлардан иборат бўлган товар ишлаб чиқариш тармоғини талаб этмоқда. Мамлакатимизда хизматлар соҳасининг ривожланишига охирги йилларда қуйидагилар хизмат қилди: ➢ давлат томонидан молиялаштиришнинг қисқариши ҳамда аҳолига ва ташкилотларга пуллик хизматар кўрсатишнинг улуши ортиши; ➢ янги хизматлар турлари пайдо бўлиши (бухгалтерия хизматлари, қимматли қоғозлар билан операциялар ва ҳ.к.); ➢ хизматлар соҳаси корхоналари ўртасида рақобатнинг кучайиши. Хизматлар соҳаси тадбиркорлик учун жалб этувчан бўлиб қолди, чунки уларнинг кўпчилиги (масалан, маслаҳат хизматлари) бошланғич капитал талаб қилмайди. Хизматлар соҳасининг тез ривожланиши ва унинг роли кучайишига қарамай, иқтисодиётда ҳалигача «хизматлар» умум эътироф этилган таърифи шлаб чиқилмаган. Олимлар, хусусан В.Д.Маркованинг таъкидлашича, «хизмат» бу «меҳнат орқали, фақат буюм сифатида эмас, фаолият сифатида етказиладиган ўзига хос истеъмол қиймати» саналади. 223 Маркетинг нуқтаи назаридан хизматлар деганда тижорат машғулотлари ва фаолият турлари улкан хилма-хиллиги тушунилади . Хизмат бу – ҳаракатлар, фойда ёки қондириш кўринишидаги сотув объектларидир. Хизмат – томонлардан бири бошқасига таклиф этиши мумкин бўлган ва асосан ҳис этиб бўлмайдиган ва бирон нарсага эгалик қилишга олиб келмайдиган ҳар қандай тадбир ёки фойда. Охирги йилларда америкали мутахассис Т.Хилл томонидан хизматларга берилган қуйидаги таъриф кенг тарқалди. Унинг ҳисоблашича, хизмат бу – битта иқтисодий бирликнинг розилиги билан иккинчи иқтисодий бирлик фаолияти натижасида рўй берадиган товар ёки шахс ҳолатининг ўзгаришидир. Бундай таъриф хизматларни ёки товар кўринишида, ёки бевосита фаолият кўринишида намоён бўладиган иқтисодий фойдали фаолиятнинг якуний натижаси сифатида кўриб чиқишга имкон беради. Иқтисодий фойдалилик хизматларни савдо предметига айлантиради. Сўнгги икки таъриф кенгроқ бўлиб, фаолият турларидан ташқари товар ёки шахснинг ҳар қандай ўзгаришларини ҳам қамраб олади. Биз хизматларни харид қиламиз: денги бўйлаб кемада саёҳат қиламиз, меҳмонхонада жойлашамиз, сартарошга соч олдирамиз, буюмларни кимёвий тозалашга берамиз, ҳуқуқшуносдан маслаҳатлар оламиз, ательеда кийим тиктирамиз ва ҳ.к. Хизматлар турлари жуда хилма-хилдир. Хизматлар соҳасида маркетинг товарлар ижараси, истеъмолчиларга тегишли бўлган товарларни ўзгартириш ёки таъмирлаш ва шахсий хизматларни, қисқача айтганда – сервисни ўз ичига олади. У буюртма олгунча бериладиган барча ёрдам ва маслаҳатларни, сотув вақтида хизмат кўрсатиш ва сотувдан кейинги сервисни қамраб олади. Умуман олганда хизматлар уларни товардан фарқлаб турадиган ва маркетинг дастурлари ишлаб чиқишда ҳисобга олиш зарур бўлган 4 тавсифномага эга (7.1-расм). Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling