Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Олди-сотди ҳаракатлари тузилиши
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
7.2. Олди-сотди ҳаракатлари тузилиши
Бўлғуси маркетолог талабалар харид ҳаракатини юзага келтириш учун нималар қилиш кераклигини билишлари лозим. Бу билимлар уларга савдо персонали билан ўқув тадбирларини малакали ўтказиш учун зарур бўлиб, бу уларнинг лавозим мажбуриятларига киради. Афсуски, бизнинг савдода айрим ҳолларда қуйидаги манзаранинг гувоҳи бўлиш мумкин. Харидор магазинга киради, пештахталар атрофида айланади, нималарнидир қарайди, нималарнидир ушлаб кўради. Лекин ҳеч ким унга эътибор қаратмайди. Энг яхши ҳолатда сотувчилар унинг бирон нарсани шикастлаб қўймаслиги учун кузатиб боради, холос. Бунинг устига, савдо тизимида шундай нодонлик ҳолатлари ҳам учраб турадики, бу сотувчиларнинг харидор билан учрашишга тайёр эмаслиги, харидор албатат бирон нарсани харид қилиб чиқиб кетиши учун нималар қилиш кераклигини билмаслигидан далолат беради. 215 Савдо умуман олганда, жуда мураккаб иш, савдо билан қай даражада боғлиқ бўлишидан қатъи назар – сотувчи, менежер, буюртма қабул қилувчи, сотув бўйича мутахассис, савдо бўйича агент, савдо вакиллари, брокерлар, савдо атташелари ва ҳ.к. – барча жиддий равишда уни ўрганиши лозим. Биз умумий бир универсал савдо усули йўқ, лекин сотувни енгиллаштириши мумкин бўлган маълум бир чора-тадбирлар мажмуи мавжуд дегн фикрдан келиб чиқамиз. Ахар одамлар жудаям ҳар хил, улар бозорда ҳам ўзини турлича тутади: кимдир раҳмдил, кимдир жаҳлдор; кимдир навбатда туришни жини суймайди, кимдир буни бемалол қабул қилади; кимдир сотувчининг маслаҳатларига қулоқ солади, кимдир сотувчига ҳеч қачон ишонмайди. Одамларнинг бозордаги хулқ-атворини олдиндан айтиш қийин бўлиб, яхши сотувчининг вазифалари муайян вазиятга қараб ҳар сафар ўзгариб туриши мумкин. Фақат мақсад ўзгармасдан қолмоқда – товарни сотиш, битим тузишга эришиш, товар етказиб беришга буюртма олиш. Олди-сотди ҳаракатида бешта элемент ажратиб кўрсатилади: ➢ мижозни қабул қилиш ва у билан мулоқот ўрнатиш; ➢ харидорнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва унга қулоқ солиш; ➢ товарни тақдим этиш ва далиллар билан асослаш; ➢ эътирозларга жавоб бериш; ➢ битим тузиш. Элементларнинг ҳар бирини кўриб чиқишдан олдин шуни эслатиб ўтишни истардикки, товарлар сотишнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маркетинг ёндашувини талаб этади. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling