Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

1-босқич
: хусусийлаштиришга қадар бўлган давр. Маиший хизматлар 
соҳаси тўлалигича давлат соҳаси бўлиб, хизматларнинг ўзига хосликлари 
ҳисобга олинмаган; бошқарув функциялари марказлашуви ҳаддан ташқари 


229 
юқори бўлган; режалаштириш буйруқ асосида бўлган ва аҳоли эҳтиёжлари, 
талаб ўрнига «давлат буюртмаси» асос бўлган. Хизматлар бозори мустақил 
иқтисодий ҳаёт билан яшаган. Бу сезиларли даражада яширин хусусий сектор 
улушининг катталиги билан ифодаланган. Яширин иқтисодиёт доирасида 
кўрсатиладиган хизматлар аҳолига маиший хизматлар сотиш ҳажмининг 
тахминан ярмини ташкил қилган (уй-жой қурилиши ва таъмирлаш
индивидуал кийим тикиш, автотранспорт таъмирлаш ва ҳ.к.). 
Бунинг асосий сабаблари хизматлар сифатининг пастлиги ва ижро 
муддатининг узунлиги ҳисобланади. 
2-босқич
: ширкатлар ташкил қилиниши билан боғлиқ. Маиший 
хизматлар соҳасида ширкатлаштиришнинг имкони бўлмади, чунки ширкатлар 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш чигаллиги, шунингдек, иқтисодиётда 
бошланган таркибий ўзгаришлар туфайли аҳолининг ширкатларга 
ишонмаслиги сақланиб қолганди. Бу ҳолатлар тадбиркорлик фаоллигининг 
ишлаб чиқариш соҳасидан тижорат фаолияти соҳасига чиқиб кетишига олиб 
келди. 
3-босқич
: ҳозирги пайтда маиший хизмат кўрсатишнинг ривожланиши бу 
соҳанинг аҳоли ҳаётидаги ролини аниқлаш ва баҳолашга ҳамда иқтисодиётда 
рўй бераётган умумий жараёнлар таъсирига боғлиқ. 
Маиший хизматларнинг ўзига хосликлари бозор иқтисодиётига ўтиш 
даврида сезиларли ўсадиган ижтимоий аҳамият юқорилиги билан асосланади. 
Маиший хизмат кўрсатиш: 
➢ уй шароитларида маиший эҳтиёжларни қондиришга сарфланадиган 
вақтни қисқартиради ва оқибатда пул ишлаб топиш ва дам олиш учун бўш 
вақтни оширади; 
➢ иш ўринлари сонини, жумладан, иккилмчи бандлик шароитларида 
оширади; 
➢ аҳоли фойдаланаётган маҳсулотлар истеъмол хусусиятларини 
тиклайди; 
➢ индивидуал буюртмалар бўйича истеъмол предметлари тайёрлашга 
имкон беради; 
➢ тадбиркорлик фаолиятига ундайди ва ҳ.к. 
Маиший хизматлар ижтимоий аҳамиятини баҳолаш учун айтиб 
ўтамизки, уларнинг АҚШ истеъмол бюджетидаги улуши ўртача 31%, 
Англияда – 37%, Швецияда – 41% ва Россияда - 13%ни ташкил қилади. 
Охирги йиллар давомида мамлакат маиший хизматлар бозоридаги 
вазият ўзгариб, мамлакат иқтисодиётидаги умумий ҳолат билан белгиланади. 


230 
1991 йилда бошланган хусусийлаштириш натижалари бўйича бундай 
тармоқ аслида йўқ, аҳоли эса умумий секторда ўз эҳтиёжларини қондириш 
имкониятини 60%га йўқотди.
Фаолият 
юритаётган 
корхоналарнинг 
кўпчилиги 
рентабелсиз 
ишламоқда. Тадбиркорлик фаолияти бу ерда унчалик сезиларли эмас
тадбиркорлар ҳаттоки тўлиқсиз бандлик шароитларида ҳам аҳолининг 
қўшимча даромад олиши мақсадларида бу фаолият соҳасига ўз маблағларини 
киритишга шошилмаяпти. Маиший хизматлар кўрсатиш меҳнат сарфлашнинг 
жалб этувчан соҳаси ҳисобланмайди. Бу хомашёга, асбоб-ускуналар ва ҳ.к.га 
эга бўлиш зарурати билан асосланади. Шу аснода хизматларнинг сотув нархи 
аҳолининг тўлов лаёқатига эга талабининг пастлиги туфайли анча 
чегараланган. Ташкиллаштирилмаган бозорда товарлар билан савдо қилиш эса 
анча осонроқ. 
Маиший хизматлар умумий ҳажмида энг катта улушни қуйидагилар 
эгаллайди: 
➢ сартарошхона хизматлари - 31 - 34%; 
➢ пойафзал таъмилаш хизматлари - 30 - 33%; 
➢ кимёвий тозалаш хизматлари - 9 - 10%. 
Бундай вазият ушбу хизмат утрлари истеъмолчилар учун энг ҳаётий 
аҳамиятга молик хизматлар сифатида бошқа хизматлар билан таққослаганда 
талаб юқори эканлигини намойиш этади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling