Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-расм. Хизматларни сотиш каналини бошқариш бўйича асосий


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

7.4-расм. Хизматларни сотиш каналини бошқариш бўйича асосий 
қарорлар 
Хизматлар хусусиятларини тавсифлаш мижоз оладиган натижа
ФОЙДА, қониқиш даражасини баҳолашдан кўра осонроқдир. Масалан, 
сартарош ўз хизматлари фойдасини «Биз аёлларни янада гўзал қиламиз!» 
шиори билан, этикдўз эса «Биз пойафзалингиз хизмат кўрсатиш муддатини 
оширамиз!» шиори билан тавсифлаши мумкин. Лекин натижани баҳолаш эса 
– қийин. 
Хизматлар маркетингида мақсадли бозор, мижоз учун фойда ва 
хизматларни илгари суриш асосий тушунчалар ҳисобланади. 
Хизматлар маркетинги стратегияси – хизматлар бозори талабларига 
мослашиш учун зарур шароитлар яратиш, хизматлар бозорини ўрганиш, 
фойдалилик ва рақобатбардошликни ошириш бўйича чора-тадбирлар 
тизимини ишлаб чиқишдир. 
Хизматлар маркетингининг асосий функциялари қуйидагилардан 
иборат: 
➢ хизматлар бозори ва унинг алоҳида сегментларида талабни ўрганиш; 
➢ мижозларни ўрганиш; 
➢ рақобатчиларни ўрганиш; 
➢ реклама; 
➢ сервис ва хизматлар соҳасини кенгайтириш; 
➢ хизматлар соҳасида режалаштириш тизимини ишлаб чиқиш; 
➢ самарали нарх сиёсати белгилаш
➢ ахборот таъминоти тизими яратиш; 
➢ маркетинг режаси ишлаб чиқиш ва б. 
Канал қатнаш-
чиларини 
танлаш 
Қатнашчиларн
и мотивация 
қилиш
Қатнашчиларн
и баҳолаш
Канални 
модификация 
қилиш 


233 
8-БОБ. САНОАТ КОРХОНАЛАРИ МАРКЕТИНГИ 
 
8.1. Саноат корхоналари маркетингининг таҳлилий функцияси 
Баъзида тадқиқотчилик функцияси деб ҳам аталадиган маркетинг 
таҳлилий функцияси корхонанинг маркетинг фаолияти негизини ифодалайди. 
Бу тушунарли ҳам, чунки ташқи муҳит ҳолати ва ривожланиш 
истиқболларини чуқур билмасдан, корхонанинг ички муҳитини таҳлил 
қилмасдан туриб хўжалик ва тижорат фаолияти билан шуғулланиш, 
корхонани мақсадли йўналтирилган ҳолда бошқариш ва корхона 
манфаатларида назорат қилинадиган ташқи муҳит омилларини ўзгартириш
имкони бўлмайди. 
Кўриб чиқилаётган таҳлилий функцияни амалга ошириш жараёнида 
фирма ички ва ташқи муҳитининг 8.1-расмда акс эттирилган элементлари 
кетма-кетликда тадқиқ этилади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling