Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Саноат корхонасида маркетингнинг сотув функцияси


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

8.3. Саноат корхонасида маркетингнинг сотув функцияси 
Маълумки, «ишлаб чиқариш – айирбошлаш – тақсимлаш – истеъмол» 
занжирижа маркетинг сотув функциясининг зиммасига сўнгги учта бўғин 
тўғри келади. Чиқарилган маҳсулотларни муваффақиятли сотиш мақсадида 
корхона қуйидагиларни таъминлайдиган чора-тадбирлар мажмуини амалга 
ошириши лозим: 
➢ товар массасини бозор маконида жисмоний тақсимлаш; 
➢ нарх сиёсатига фаол таъсир кўрсатиш; 
➢ рекламага фаол таъсир кўрсатиш; 
➢ сотилган товарларга сервис хизматлари кўрсатиш. 


243 
Товар ҳаракатланиш тизими саноат корхонаси маҳсулотини товарга 
айлантириши, яъни умумий ҳолатда ишлаб чиқарилган нарсани ушбу товар 
массасини истеъмол қиладиган шахсларга айирбошлаш орқали етказишни 
таъминлаши кўзда тутилган. 
Товар ҳаракатланиш тизими корхона хўжалик фаолиятининг катта 
қисмини қамраб олади ва бир нечта босқичдан иборат саналади: 
➢ тайёр маҳсулот захираларини сақлаш жойи ва омборларга жойлаш 
тизимини танлаш; 
➢ юкларни корхона цехларидан ўраб-қадоқлаш жойлари ва омборларга 
етказиб бериш тизимини аниқлаш; 
➢ захираларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини (АБТ) жорий 
қилиш; 
➢ буюртмаларни автоматлаштирилган қайта ишлаш тизими танлаш ва 
жорий қилиш; 
➢ товарларни сотув нуқталарига транспорт воситасида етказиб бериш 
усуллари ва йўналишларини танлаш. 
Кўрсатилган товар ҳаракати схемасига шунингдек, сотув жойларини 
танлаш ва ташкиллаштиришни ҳам киритиш мумкин, чунки товар 
ҳаракатланиш жараёни товарни ишлаб чиқарувчидан харидор мулкига бериш 
билан якун топиши лозим. 
Бундан ташқари, кўплаб ҳолатларда товар ҳаракатланиш тизимига 
сотувдан кейинги сервис билан боғлиқ барча жараёнлар ҳам киритилади 
(мураккаб маиший техника ва маданий-маиший йўналишдаги бошқа 
машинасозлик товарларини ўрнатиш, созлаш, ишга тушириш). Товар 
ҳаракатланишини самраали ташкил қилишда бу босқичларнинг барчаси 
режалаштирилади ва яхши мувозанатланган ва мантиқий ташкил қилинган 
умумий комплекснинг ажралмас қисмлари сифатида ҳаётга татбиқ этилади. 
Товар ҳаракатланиши каналларини танлашда бир қатор омиллар ҳисобга 
олиниши керак: 
➢ истеъмолчилар (тавсифномалар: сони, марказлашуви, ўртача харид 
ҳажми; эҳтиёжлар: магазининг жойлашуви ва иш соатлари, ассортименти, 
савдо персоналининг ёрдами, кредит шарлари); 
➢ компания
(мақсад:
назорат
, сотув, фойда, вақт); 
➢ ресурслар (даража, мослашувчанлик, сервисга эҳтиёж);
➢ билимлар (функциялар, ихтисослашув, самарадорлик); 
➢ тажриба (илгари суриш усуллари, сотув тизимидаги муносабатлар); 
➢ рақобат 
(тавсифнома: 
сони, 
марказлашув, 
ассортимент, 
истеъмолчилар; тактика: товар ҳаракатланиш усуллари, сотув тизимидаги 
муносабатлар); 


244 
➢ товар (қиймат товар бирлиги учун нарх; мураккаблик – техник 
жиҳат; сақланганлик – сақлаш даври, юклаб жўнатишлар тез-тезлиги;
ҳажм
– 
товар бирлиги массаси, бўлиниш); 
➢ товар ҳаракатланиш каналлари (муқобил: бевосита, билвосита
тавсифномалар: сони, бажарадиган функциялар, анъаналар; очиқлик: монопол 
келишувлар, ҳудудий чекловлар; юридик жиҳатлар: амалдаги қонунчилик ва 
қонун лойиҳалари). 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling