Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Риск даражасини баҳолаш усуллари


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Риск даражасини баҳолаш усуллари 
Молиявий операциялар риск даражасини баҳолаш ва унинг ҳажмини 
аниқлашни талаб этади. 
Тадбиркор риски миқдоран ушбу капитал қўйилмасидан эҳтимолий, 
яъни кутилаётган максимал ва минимал даромад (зиён) ҳажмини субъектив 
баҳолаш билан тавсифланади. Бунда уларни олиш эҳтимоли бир хил бўлган 
ҳолда максимал ва минимал даромад (зиён) ўртасидаги доира қанчалик катта 
бўлса, риск даражаси шунчалик юқори бўлади. 
Риск «омад келади ёки клемайди» тамойили бўйича омадли якундан умид қилган 
ҳолдаги ҳаракатларни ифодалайди.
Тадбиркор рискини ўз зиммасига олишга 
аввало, хўжалик вазиятининг ноаниқлиги мажбур қилади. Қарор қабул 
қилишда хўжалик вазиятининг ноаниқлиги қанчалик юқори бўлса, риск 
даражаси ҳам юқори бўлади. 
Тасодифийлик бу – ўхшаш шароитларда бир хилда рўй бермайдиган 
ҳолат, буни олдиндан айтиб ва башорат қилиб бўлмайди. Бироқ тасодифларни 
кузатиш сонлари кўп бўлганида тасодифлар оламида маълум бир қонунийлик 
амал қилишини кўриш мумкин. Бу қонунийликларни ўрганиш учун математик 
аппарат эҳтимоллар назариясидан олинади. Тасодифий ҳодисалар фақат улар 
билан маълум бир рақамли тавсифномалар боғланган ҳолдагина эҳтимоллар 
назарияси предметига айланади. 
Тасодифий ҳодисалар уларни кузатиш жараёнида маълум бир тез-тезлик 
билан такрорланади. Тасодифий ҳодисалар рўй бериш тез-тезлиги бу 
ҳодисалар сонининг кузатувлар умумий сонига нисбатини ифодалайди. тез-
тезлик одатда шу маънода статистик барқарорликка эгаки, кўп марталик 
кузатишда унинг қиймати кам ўзгаради. Шундай қилиб, тасодифий ҳодисалар 
тез-тезлиги маълум бир сон атрофида гуруҳланади. Унинг барқарорлиги 
имкониятлари маълум бир даражасидан иборат бўлган тасодифий ҳодисанинг 
объектив хусусиятини акс эттиради. 
 
8.1-жадвал 
Риск турлари ва салбий оқибатларни камайтириш усуллари 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling