Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Қишлоқ хўжалиги товарлари бозорида товар таклифи


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

9.3. Қишлоқ хўжалиги товарлари бозорида товар таклифи 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятлари озиқ-
овқат товарларининг товар таклифи характерида акс этади. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари товар таклифига таъсир кўрсатувчи асосий 
омил нарх ҳисобланади. харид нархларининг ортиши билан ишлаб чиқариш 
ҳажми ҳам ўсади, чакана нархларнинг ўсиши эса бозорга етказиб бериш 
ҳажмининг ортишига олиб келади. 
Бунинг энг ёрқин намунаси собиқ СССР ҳукуматининг 1953-1958 
йилларда амалга оширган чоралари ҳисобланади. Ўшанда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари харид нархлари оширилган ва натижада кўрсатилган беш 
йилликда деярли барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,7- 
2,2 баравар ўсди. 
Товар таклифи ўзгаришининг нархлар ўзгаришига тез жавоб қайтариши 
мослашувчанлик кўрсаткичлари билан (худди талаб каби) ўлчанади. Товар 
таклифининг нархга мослашувчанлиги нисбатан паст. Бу унинг инноваци 
цикли узунлиги, ўсимликлар ва чорва молларининг биологик кўрсаткичларига 
боғлиқлик, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг мавсумийлиги, табиий-
иқлим шароитларига боғлиқлик каби табиий хусусиятлари билан боғлиқ. 


262 
Юқори мослашувчанлик фақат иссиқхона хўжаликлари маҳсулотлари учун 
хосдир. 
Ишлаб чиқариш циклининг узунлиги озиқ-овқат маҳсулотлари товар 
таклифининг мослашувчанлигини белгилаб берувчи муҳим омил 
ҳисобланади. Талаб қанчалик ўзгармасин, апрель ойида экилган картошка май 
ойигача ўсиб чиқмайди. Тез бузиладиган маҳсулотлар учун товар такливи 
мослашувчанлиги минимал бўлади. Масалан, бир неча соат ичида сотиб 
юбориш керак бўлган тирик балиқ учун мослашувчанлик нолга тенг. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари товар таклифи мослашувчанлиги ижобий 
эканлиги сабабли ишлаб чиқарувчининг даромади ва сотув нархи бир 
йўналишда ўзгаради. 
Товар таклифи ва унинг мослашувчанлиги кейинги омили қишлоқ 
хўжалиги ресурсларининг нарх динамикаси ҳисобланади. Улар нархининг 
оширилиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми ва таклифнинг 
пасайишига олиб келади. Масалан, Россия Федерациясида охирги йилларда 
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ва ўғитлар нархининг 
сезиларли ўсиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кескин пасайишига 
олиб келди. Бу ерда шуни қайд этиш керакки, товар таклифи нархи у ёки бу 
маҳсулотга талабни қондириш даражасига сезиларли боғлиқ бўлиши мумкин. 
Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқариш ресурслари нархининг ўсиши 
окибатида таклифнинг қисқариши сотув нархининг ўсишига ва 
қондирилмаган талабни юзага келтириши мумкин. 
Ишлаб чиқариш технологиялари ўзгариши ҳам товар таклифига таъсир 
кўрсатади. Ресурслар тежайдиган технологиялар жорий қилиниши фермерлар 
даромадларининг ўсишига ва ишлаб чиқариш харажатларининг қисқаришига 
олиб келади, бу эса уларни таклифни оширишга унайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари товар таклифи ҳажмига доимий ва 
ўзгарувчан капитал нисбати жиддий таъсир кўрсатади. доимий харажатлар 
юқори бўлган фонд сиғими катта тармоқларда таклиф барқарорроқ ва нарх 
ўзгаришларига камроқ жавоб қайтарадиган ҳисобланади. бу тармоқлар 
чорвадорлик ва механизациялашган деҳқончиликдир. Маблағларни киритгач, 
фермер ҳаттоки ноқулай шароитларга ҳам қарамай ишни давом эттиришга 
ҳаракат қилади. Ахир киритилган маблағларни оқлашга ҳаракат қилиш керак. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling