Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

жараёнлар билан чатишиб кетиши
Ўсимликлар ва чорва моллари ривожланишининг табиий қонунлари 
мавжуд бўлиб, уларни ҳисобга олиш объектив зарурат саналади. Акс ҳолда 
бошқа барча ишлаб чиқариш-иқтисодий ресурслар самарадорлигининг 
пасайиши муқаррар. Шу сабабли табиий-биологик омил технологиялар 
танлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлашда асосий ҳисобланади. 


254 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш мажмуи, машиналар тўплами, 
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, ўғитлар, меҳнатни 
ташкил қилиш унга мослашиб олади. 
Ушбу, бир қараганда, элементар ҳақиқат собиқ маъмурий-буйруқбозлик 
тизимида кўпична эътиборга ҳам олинмаган. Маъмурий тартибда, аксарият 
ҳолларда об-ҳаво шароитларини ҳисобга олмасдан, экин экиш муддатлари 
белгиланган, экин майдонлари структураси мажбуран кўрсатилган, нима экиш 
кераклиги буйруқ тартибида белгиланган (масалан, бутун республика бўйлаб 
пахта майдонлари), ем-хашак базаси суст бўлган ҳолда улкан чорвадорлик 
комплекслари барпо этилган, ҳамма жойда мелиорация амалга оширилган. 
Табиий-биологик омилларни писанд қилмаслик собиқ СССРда қишлоқ 
хўжалигини инқирозли ҳолатда ушлаб турган. Иш шунга бориб етдики, бепоён 
экин майдонларига эга бўлган мамлакат чет элдан буғдой харид қилишга 
мажбур бўлди. 
Қишлоқ хўжалигининг атроф-муҳит билан алоқаси қалинлиги, турпоқ ва
табиий-иқлим шароитлари хилма-хиллиги қишлоқ хўжалигидаги меҳнатнинг 
ўзига хос, ижодий характерини белгилаб беради. Бу ерда амалда меҳнатни 
бошқарув ва ижрочи турларга тақсимлаш ўринга эга эмас, чунки битта ходим 
тимсолида тадбиркор-хўжайин, бошқарувчи-менежер ва ишчи-ижрочининг 
бирлашуви энг самарали ҳисобланади. Айнан шу сабабли ривожланган 
мамлакатларда фермер хўжаликлари ривож топган. Қишлоқ хўжалиги 
ходимларининг айтиб ўтилган хислатлари айнан оила хўжалигида 
йғунлашади. 
2. Қишлоқ хўжалигининг мавсумийлиги унинг табиий хусусияти 
ҳисобланади
Ишчи кучи ва техникадан, кўплаб моддий ресурслардан бир текисда 
фойдаланилмасликни, шунингдек, даромадларнинг бир текисда келиб 
тушмаслиги мавсумийлик билан белгиланади. Қишлоқ хўжалигида 
ўзгарувчан капитал билан таққослаганда доимий капиталнинг, ўзгарувчан 
харажатлар билан таққослаганда доимий харажатларнинг улуши юқори 
бўлади. Қишлоқ хўжалигида мавсумийликнинг ёрқин ифодаланиши ва ишлаб 
чиқариш циклининг узунлиги туфайли кредитларга эҳтиёж каттадир. 
3.Ишлаб чиқариш циклининг узунлиги
Ўсимликлар ва чорва молларининг нисбатан секин ўсиши қишлоқ 
хўжалигига хос бўлган хусусият ҳисобланади. Амалда бу жараённи тезлатиш, 
ишлаб чиқарувчиларнинг табиий имкониятлари билан таққослаганда 
бузоқлар, қўзичоқлар сонини оширишнинг имкони йўқ. Шу сабабли бозордаги 
вазиятдан қатъи назар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида товар 
таклифи ҳажмини қисқа вақт ичида қисқартириб ёки ошириб бўлмайди. 


255 
4.Об-ҳаво шароитларига нисбатан беқарорлик 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши об-ҳаво шароитларига тўғридан-
тўғри боғлиқ бўлиб, инсоният уни бошқаришни ҳали ўрганиб олгани йўқ. Шу 
сабабли бу ерда бозорда таклиф этилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
ҳажмининг, табиийки, даромад ва фойдалиликнинг ўзгариб туриши 
муқаррарлиги билан белгиланадиган ялпи ҳосил ва ҳосилдорлик ўзгариб 
туриши муқаррар. Тўғри, бозор механизми бу ўзгаришларга қарши маълум 
бир ҳимоя ишлаб чиқади. Бугунги кунда биржа маклерлари қишлоқ хўжалиги 
даромадлари беқарорлиги рискини ўз зиммасига олмоқда, давлат харид 
тизими, контрактация шартномалар тизими, фермерларни қўллаб-қувватлаш 
тизими мавжуд. Бироқ бу ҳимоя, қоидага кўра, табиий омилларга тўлиқ боғлиқ 
бўлмаслик учун етарли эмас. Бундан ташқари, охирги йилларда айрим 
сабабларга кўра қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бироз сусайган. 
5.Ерлар унумдорлигидаги тафовутлар
Ерлар унумдорлиги минтақалар ва ҳаттоки алоҳида хўжаликлар бўйича 
ҳам жиддий фарқланиши мумкин. Шу сабабдан бир хил меҳнат харажатлари 
ва назорат турли участкаларда турлича молиявий натижалар беради. ер 
рентаси ва даромадларни тартибга солиш, айрим минтақаларни бошқа 
минтақалар билан таққослаганда дотациялаш муаммоси пайдо бўлади. 
Кўрсатилган хусусиятлар маркетинг мажмуининг барча элементлари 
бўйича агробизнесда маркетинг фаолиятини ташкил қилишда ҳисобга 
олиниши лозим. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори эркин рақобат бозори 
ҳисобланади. Ушбу бозорда мустақил сотувчилар сони жуда кўп, демак, нарх 
автоматик равишда ўртача даражада белгиланади ва унга алоҳида сотувчилар 
таъсир кўрсата олмайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари деярли бир хил ва 
стандарт бўлади. Шу сабабли ишлаб чиқарувчи ўз товарини реклама қилишда 
чегараланган, у фақат ўзининг маҳсулотигагина хос бўлган хислатларни 
ажратиб кўрсатиши қийин. Масалан, барча бошоқли донлар стандарт, ҳеч 
қандай ўзига хос хусусиятларсиз бўлиши лозим. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида нисбатан кичик ишлаб 
чиқарувчилар сони кўп, яъни ишлаб чиқариш харажатлари пасайиб, 
рақобатбардошлик айнан катта қувватлар ишлаб чиқариш ҳисобига ортадиган 
миқёс самараси йўқ. Шундай экан, ушбу бозорда кирувчи тўсиқлар йўқ ва унга 
кириб бориш нисбатан осон. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида 
технологияларга патентлар ҳам йўқ бўлиб, бу ҳам ушбу бозорга кириб 
боришни енгиллаштиради. 
Таъкидлаш жоизки, ушбу бозорга хос бўлган хусусиятлардан бири 
сезиларли даражада давлат томонидан тартибга солиш ҳисобланади 


256 
(дотациялар, молия-кредит сиёсати, имтиёзли солиқлар, электр энергияси
ёқилғи-мойлаш материалларига имтиёзли нархлар ва ҳ.к.). Буларнинг барчаси 
бозор нархига таъсир этиб, уни талаб ва таклиф нисбатига тўлиқ боғлиқ қилиб 
қўймайди, яъни ушбу бозорнинг фаолият механизми бироз ўзгарган. 
Бундай хулосага келишга шу ҳам сабаб бўладики, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари шлаб чиқарувчилар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида кўп 
ҳолларда тўғридан-тўғри узоқ муддатли битимлар тузилади. Бундай 
ҳолатларда фермер хўжаликлари умуман бозор талабларига эмас, балки 
муайян ҳамкорларнинг талабларига йўналтирилади. Агар қишлоқ хўжалиги 
асосий ресурси – ер бозори (давлат томонидан тартибга солиш объекти 
саналиши туфайли) жуда чегараланган эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, 
ушбу бозорнинг ўзига хослиги яққол кўзга ташланади. 
Агробизнес ресурслари соҳасида фаолият кўрсатувчи бозорлар ҳам 
ўзига хосдир. Бу ерда учта энг йирик тармоқ ажратиб кўрсатилади: қишлоқ 
хўжалиги машинасозлиги, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари ва 
ўғитлар ишлаб чиқариш, ем-хашак ишлаб чиқариш. Бу тармоқлар олигопол 
структура билан, яъни бозорда бир нета йирик фирманинг устунлик қилиши 
билан тавсифланади. Олигопол бозор учун бу фирмалар ҳаракатларини 
мувофиқлаштириш одатий ҳолат ҳисобланади, чунки улар ўртасида рақобат 
унчалик кучли бўлмайди, демак, монополлашувга интилиш яққол кўзга 
ташланиб туради. Бу ерда табиий технологик монополия, нархлар устидан 
ўзаро назорат, демак, шартнома нархлари белгилаш имконияти мавжуд. 
Шундай қилиб, рақобат кучли бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши бозор ҳамкори, ярим-монопол тармоқлар маҳсулоти истеъмолчиси 
ҳисобланади. Бу қарама-қаршилик фермерларни тенгсиз бозор шароитларига 
қўйиб, бунда уларнинг таъминотчилари маҳсулот нархини ошириши мумкин, 
улар эса бундай қила олмайди, чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
рақобат нархидан қимматга сота олмайди. Ушбу ҳолатда нарх паритети 
муаммоси вужудга келади. 
Агробизнес маркетинг соҳаси нафақат таркиби ва функциялари бўйича, 
балки бозор тавсифномалари нуқтаи назаридан ҳам бир хил эмас. Маркетинг 
соҳаси ичида бозорларнинг тўрт хил турини ажратиб кўрсатиш мумкин. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling