Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
 
 


268 
10.2. Банк маркетинги элементлари 
Маркетинг мазмунини аниқлаштириш учун XX асрнинг 30-йилларида 
иқтисодчи-олимлар томонидан бир модель ишлаб чиқилган. Ушбу моделни 
инглиз иқтисодчиси Эджени Маккарти ишлаб чиққан бўлиб, кейинчалик 
Ф.Котлер ва бошқа олимлар томонидан фан ва амалиётнинг янги ютуқлари ва 
талабларига мувофиқ охирига етказилган. Ушбу модель унинг асосий 
элементлари бўйича «4-Р» номини олган: Product(товар, маҳсулот), 
Price(нарх), Place(бозор) ва Profit(фойда). «Товар» тоифасини илк бора ўз 
ичига олган ушбу концепция 1952 йил «Дженерал электрик» комиссияси 
томонидан қабул қилинган. 
Моделда қисқача кўринишда маркетингом фирма (банк) маркетингини 
бошқаришнинг бутун жараёни, шунингдек, маркетинг стратегияси ишлаб 
чиқишга таъсир этувчи омиллар ифодаланган. 
"4-Р" модели бир нечта поғонадан иборат. У ҳар қандай ишлаб 
чиқарувчи, жумладан, банк томонидан фойдаланилиши мумкин. Доира 
марказидан харидорлар (истеъмолчилар), мижозлар ўрин олади. Уларнинг 
сонини кўпайтириш исталган банк ва умуман маркетинг фаолиятининг 
мақсади ҳисобланади. 
Корхона (банк, фирма) маркетинг мажмуини унинг назорат остида 
бўлган тўртта таркибий қисм: товар, нарх, бозор ва фойдадан ишлаб чиқади. 
Банк (корхона) унинг товари (хизматлари) унинг учун пул тўлашга тайёр 
бўлган ўз харидорини (мижозини) топган пайтдагина мавжуд бўлади. 
Маркетинг мажмуини ишлаб чиқиш учун фирма (банк) тўрт тизимдан: 
маркетинг ахбороти, маркетингни режалаштириш, маркетинг хизматини 
ташкил қилиш ва маркетинг назоратидан фойдаланади. Бу тизимлар ўзаро 
боғлиқ саналади, чунки маркетинг ахбороти маркетинг режаларини ишлаб 
чиқиш учун керак, ўз навбатида, улар маркетинг хизмати томонидан ҳаётга 
татбиқ этилади, бу фаолият наижалари эса баҳоланади ва назорат қилинади. 
Бу тизимлар ёрдамида банк маркетинг муҳитини кузатиб боради ва унга 
мослашади. Банк маркетинг воситачилари, таъминотчилар, рақобатчилар ва 
мулоқот доираларидан иборат бўлган ўз микромуҳитига ҳам мослашади. Банк 
макромуҳитга – демографик, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, техник-экологик ва 
ижтимоий-маданий омилларга мослашади. 
Қайд этиш жоизки, ушбу модель нафақат муайян товар ишлаб 
чиқарувчилар (фирмалар), балки банклар ва банк муассасаларига ҳам 
тааллуқли бўлади. Банклар, исталган бошқа фирма (корхона) каби, мустақил 
юридик шахс ҳисобланган ҳолда, маҳсулот (товар), ўзига хос товар – 


269 
хизматалр ишлаб чиқаради ва сотади, фойда олади ва ўз фаолиятини амалга 
оширади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling