Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

10-БОБ. БАНК МАРКЕТИНГИ 
 
10.1. Банкларда маркетингни жорий қилиш ўзига хос хусусиятлари 
Бугунги кунда кўп нарсалар ўзгармоқда. Бозор иқтисодиётига ўтиш 
борасидаги ғоялар қийинчилик билан бўлсада, кўпроқ ўз тарафдорларига эга 
бўлмоқда. Банк соҳасига қизиқиш ҳам ортмоқда. Тижорат банклари ташкил 
этилиб, мавжуд банклар кучайтирилмоқда ва рақобатга дош бера олмаётган 
банклар бозоран чиқиб кетмоқда. Бошқа молиявий институтлар ҳам барпо 
этилмоқда. Тижорат банкларининг ривожланиши ва улар томонидан 
бажариладиган операциялар доирасининг кенгайиши билан банк соҳасида 
маркетинг жорий қилиш муаммоси ўта долзарблик касб этмоқда. 
Замонавий маркетинг мутахассислар томонидан максимал фойда олиш 
мақсадида бозорни ва мижозларнинг реал сўровларини комплексли ўрганиш 
асосида товарлар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ва хизматлар 
кўрсатиш бўйича бутун банк (фирма) фаолиятини ташкил қилиш тизими 
сифатида кўриб чиқилади. 
Маркетинг банклар (компаниялар, фирмалар) фаолиятини ташкил 
қилиш ва бошқаришнинг бозорда рўй бераётган жараёнларни ҳар томонлама 
ҳисобга оладиган тизими сифатида ҳам маълум. Банк маркетинги ўзига хос 
хусусиятлари туфайли маркетингнинг алоҳида бир тармоғини ифодалайди. 
Замонавий банк тизими бу – ҳар бир давлат миллий хўжалигининг энг 
муҳим соҳасидир. Охирги йилларда у жиддий ўзгаришларга учради. 
Америкалик тадқиқотчилар рўй бераётган ўзгаришларда «молиявий 
инқилоб»ни кўришга мойил бўлмоқда. Банк тизимининг барча таркибий 
қисмлари модификацияланмоқда. Бунда бозо иқтисодиёти амал қиладиган 
мамлакатлар банк тизимидаги динамик ўзгаришлар бутун халқ хўжалигида 
рўй бераётган муҳим ўзгаришлар билан асосланади. Жаҳон иқтисодиётининг 
ривожланиши фан-техника инқилобининг замонавий босқичи хусусиятлари 
билан белгиланадиган таркибий қайта қуриш мураккаб даври билан 
тавсифланади. 
Замонавий бозор талабларига мослашувчан ва тезкор жавоб қайтариш 
учун компаниялар турли усулларни қўлламоқда, жумладан: 
➢ маҳсулот янгилаш суръатининг юқорилиги қўллаб-қувватлаш учун 
фирмалар ИТТКИ ўтказишга катта маблағ сарфламоқда; 
➢ ихтисослашувни нисбатан тез ва оғриқсиз ўзгартиришга имкон 
берадиган, электроникага асосланган ишлаб чиқариш базаси яратилмоқда; 
➢ хўжалик фаолиятини диверсификация қилиш жадал ривожланмоқда. 


267 
Бу чора-тадбирлар йирик капитал қўйилмаларни талаб қилади. Капитал 
қўйилмаларга бўлган талабни қондиришнинг муҳим манбаси банк тизими 
ҳисобланади. 
Банк соҳасига суғурта, брокерлик, жамғарма, траст компаниялари
пенсия фондлари, савдо-саноат корпорациялари каби нобанк муассасалари 
кириб бориши янгича ҳолатга айланди. 
Тижорат банклари фаол шуғуллана бошлаган ноанъанавий операциялар 
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: лизинг, факторинг, форфейтинг, 
маслаҳат хизматлари. 
Банк операцияларини ривожлантиришда замонавий ахборот ва 
коммуникация техника воситалари алоҳида роль ўйнамоқда. Банк иши, илгари 
ҳеч кузатилмаган даражада ахборотни ўз вақтида узатишга, уни қайта ишлаш 
тезлиги ва маълумотлар ишончлилигига, иқтисодий вазият таҳлилига ва пул 
бозорини ривожлантириш истиқболларини тўғри баҳолашга боғланиб 
бормоқда. Молия бозори қатнашчилари ўз ишларини юритиш учун тобора кўп 
ҳажмда ахборот талаб этмоқда.
Ривожланган мамлакатларда банк фаолиятини замонавий модернизация 
қилишнинг фан-техника инқилобининг сўнгги ютуқларини банк ишига жорий 
қилиш, электрон-компьютер техникасини ўзлаштиришсиз имкони бўлмасди. 
Бозор иқтисодиёти амал қиладиган мамлакатларда банк тизимини 
мослаштириш, хўжалик фаолиятини кенг диверсификация қилиш ва таркибий 
қайта қуришнинг асосий йўналишлари шундай. Бизнинг мамлакат учун бу 
йўналишлар катта қизиқиш уйғотади, чунки ўзгараётган мамлакат иқтисодиёт 
кредит тизимини қайта қуришни тақозо этади.
Ҳозирги 
пайтда 
халқ 
хўжалигини 
ривожлантириш 
ва 
барқарорлаштиришнинг асосий йўналиши ҳисбланган бозор муносабатларига 
ўтиш бирламчи чора сифатида банк тизимини қайта қуриш ва молия тизимини 
соғломлаштиришни назарда тутади. Шу боисдан молия бозорини 
шакллантириш ва ривожлантириш объектив жараён ҳисобланади. Бу 
жараённинг қанчалик муваффақиятли амалга оширилиши, ўтиш даври 
иқтисодиётида янги банк тизимининг роли қандай эканлиги кўп жиҳатдан 
банк соҳасида маркетингнинг ривожланиши, турли банклар ўртасида, банклар 
ва мижозлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар билан, шунингдек, 
банк хизматлари бозорининг шаклланиши, фоиз сиёсати ва банкларнинг 
бошқа фаолияти билан белгиланади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling