Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сотув сиёсати
сотувчи бозори. Бундай вазиятда сотувчилар кўпроқ ҳокимлик қилади ва
бозорнинг энг фаол намоёндалари харидорлар ҳисобланади. Бу шароитларда номақбул талабни бартараф қиладиган қарши ҳаракат қилувчи маркетинг фаолият кўрсатади; ➢ харидор бозори. Бу таклиф талабдан катта бўлган, демак, харидорлар кўпроқ ҳокимлик қиладиган ва бозорнинг энг фаол намоёндалари сотувчилар ҳисобланадиган бозордир. Бундай шароитларда конверсион, рағбатлантирувчи маркетинг фойдаланилади. Банк хизматлари бозори иккита асосий тамойил бўйича таснифланади. 1. Муайян банк хизматлари бозори (маҳсулот тамойили), у қуйидагича бўлади: ➢ кредит бозори; ➢ операционал бозори; ➢ кредит-операционал бозори; ➢ инвестицион бозори. 2. Банк мижозлари бозори, бу мижозлар қуйидагилар бўлиши мумкин: ➢ мулк эгаси саналган ёки кўчмас мулк билан операциялар амалга оширувчи юридик ва (ёки) жисмоний шахслар; ➢ банк хизматлари истеъмолчилари бўлган турли корпорациялар; ➢ банк-корреспондентлар (институционал бозор); ➢ ҳукумат органлари билан боғлиқ бозор; ➢ траст хизматлари линияси бўйича банк мижозлари саналган юридик ва жисмоний шахслар. Банк хизматларига талаб ва таклиф ўртасида мувозанатга эришиш ва муайян банк маркетинг самарадорлигининг, мос равишда, фойда олишнинг асосий элементлари қуйидагилар ҳисобланади: ➢ товар сиёсати, жумладан, инновацион сиёсат; ➢ сотув сиёсати, жумладан, нарх шаклланиши; ➢ сервис сиёсати; ➢ реклама сиёсати. Сотув сиёсати ва сервис сиёсатини қисқача кўриб чиқамиз. Сотув сиёсати. Банк хизматларини сотиш стратегияси банк фаолиятини комплексли таҳлил қилиш ва мижозларга хизмат кўрсатишни, яъни эҳтимолий вариантларни ўрганиши, бозорлар ва истеъмолчилар эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун хизматлар мажмуини тақдим этиш ва янги истеъмолчилар жалб қилишни ўз ичига олиши лозим. Банклар ва банк муассасалари сотув сиёсатининг асосиф вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 272 ➢ бозор ҳолатини таҳлил қилиш, муайян банк томонидан хизмат кўрсатиладиган бозор улушини аниқлаш; ➢ мижозлар тоифалари бўйича депозитлар ва захиралар бозори улушини аниқлаш; ➢ парабанк тизими институтлари билан таққослаганда назорат қилинаётган бозор улушини аниқлаш; ➢ мижозларни ижтимоий-иқтисодий, демографик ва минтақавий аломатлар бўйича таснифлашни ўз ичига оладиган маркетинг ахбороти таҳлили. Бироқ бунинг ўзи етарли эмас. Сотув сиёсатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган омилларни янада чуқур таҳлил қилиш керак, жумладан: 1)муайян бозор ва бозор сегментини таҳлил қилиш (юридик ва жисмоний шахслар, энг реал ва потенциал мижозлар, ишлаб чиқарувчилар гуруҳлари, воситачилар ва ҳ.к.); 2)рақобатчиларни аниқлаш ва улар фаолиятини таҳлил қилиш (минтақалар, фаолият соҳалари бўйича реал ва потенциал рақобатчилар (ўхшаш хизматлар кўрсатувчи ва ҳ.к., улар фаолиятининг истиқболли йўналишлари, риск даражаси ва ҳ.к.)); 3)воситачи ташкилотлар фаолият самарадорлигини таҳлил қилиш (эксперт баҳолари усули билан воситачилар фаолияти самарадорлиги аниқланади); 4)ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва унинг сотилишига қараб, банк ва мижозларнинг ҳар хил транспорт турларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling