Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Маркетинг ахборот тизими
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.1-расм. Маркетинг ахборот тизими
- Ички ҳисобот тизими
10.3. Маркетинг ахборот тизими Ҳар бир банк у ёки бу даражада ушбу банк маркетинг бошқаруви билан боғлиқ турли ахборот оқимларини узатиш ва қабул қилиш объекти ҳисобланади. Барча элементлар – ахборот тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш – маркетинг ахборот тизимин ташкил қилади. унинг таркибига одамлар, машиналар ва жараёнлар кирадиган ушбу тизим элементлари ўзаро алоқа қилган ҳолда, банкка нисбатан ҳам ички, ҳам ташқи бўлган манбаларан олинган ахборотлар тартибга солинган оқимини ташкил қилади. Бу оқим бошқарув қарорлари қабул қилишнинг негизи ҳисобланади. Келтирилаётган 10.1-расмда турли ташқи манбалардан маркетинг ахборот тизимига келиб тушадиган маркетинг маълумотлари оқими у ерда 276 маркетинг соҳасидаги мутахассисларга келиб тушадиган маркетинг ахборот оқимига айлантирилади. Ушбу ахборот асосида мутахассислар қайтувчан лоқа оқими кўринишида ташқи муҳитга қайтариладиган режа ва дастурлар ишлаб чиқади. 10.1-расм. Маркетинг ахборот тизими Ушбу тизим элементларини қисқача кўриб чиқамиз. Маркетинг ахборот тизими қуйидагиларда иборат: ➢ ички ҳисобот тизими; ➢ ташқи ахборот тўплаш тизими; ➢ маркетинг тадқиқотлари тизими; ➢ ахборотни таҳлил қилиш ва шарҳлаш тизими. Раҳбариятни қизиқтирадиган барча масалалар бўйича ишончли, ўз вақтидаги, тезкор ва тўлиқ ахборотнинг фавқулодда муҳимлигини эътиборга олиб, кўплаб банкларда махсус маркетинг ахбороти бўлимлари ташкил этилади. Табиийки, бу бўлимлар банк учун зарур бўлган маълумотлар тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва тақдим этишга ихтисослашади. Ички ҳисобот тизими. Бу тизим банк учун зарур бўлган ахборотни банк фаолияти жараёнида излаб топиш ва тўплашни ифодалайди. У банк фаолияти натижаси сифатида вужудга келади ва банк ишларининг ўзгариши билан Маркетинг ахборот тизими Ташкилот ички ҳисоботи тизими Маркетинг ташқи хабарнома ахборот тизими Ахборотга бўлган эҳтиёжни белгилаш Ахборотни тақдим этиш қарор қабул қилишни қувватловчи тизим Маркетинг тадқиқот тизими Маркетинг бўйича менежер Таҳлил қилиш Режалаш- тириш Амалга ошириш Назорат қилиш Маркетинг муҳити Мақсадли бозор Маркетинг каналлари Рақобат- чилар Ички ва ташқи иштиёқли гуруҳлар Макро- муҳит омиллари 277 биргаликда ўзгаради. Банк ички ҳисобот тизими ишбилармонлик ахборотларини тўлиқ ва тезкор акс эттиришга, шунингдек, тезкор маълумотлар беришга қаратилган бўлиши лозим. Ҳозирги пайтда бундай масъулиятли операцияни автоматлаштирилган маълумот тўплаш тизимисиз, шунингдек, энг янги ахборот технологиялари ва ахборот тармоқларини жорий қилмасдан туриб бажаришнинг имкони йўқ. Йўлга қўйилган ички ҳисобот тизими банк раҳбариятига талаб қилинган ахборотни, масалан, белгиланган санага берилган қисқа муддатли ссудалар умумий ҳажми, депозит базаси, кредит қўйилмалари рентабеллиги, қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни сониялар ичида олишга имкон беради. Бундай тизим ишбилармонлик ахборотларининг бутун доирасини тўплаш ва тизимлаштириш учун имконият яратади. Замонавий компьютер технологиялари ва дастурлаш ютуқлари эса исталган ахборотни ўз кабинетидан чиқмасдан туриб, ўзининг компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда олишга имкон беради. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling