Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Мақсадли бозорларни танлаш
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
11.4. Мақсадли бозорларни танлаш
Меҳмонхона саноатида бозорни сегментлаш уни ҳар бири таклиф этилаётган хизматларга ўз талабларини ифодалайдиган истеъмолчилар кўп сонли гуруҳларига (сегментларга) бўлинишини ифодалайди. Бозорни сегментлаш қуйидаги тамойиллар бўйича амалга оширилиши мумкин: географик тамойил (яъни бозорни географиг бирликларга бўлиш: давлатлар, вилоятлар, шаҳарлар ва ҳ.к.); демографик тамойил (жинси, ёши, миллати, даромад даражаси, машғулотлар тури, диний эътиқодлари); психологик тамойил (ижтимоий синф, турмуш тарзи); хулқ-атвор тамойил (изланаётган фойда, истеъмол интенсивлиги, содиқлик даражаси). Бироқ, мижозларнинг барча тоифалари эҳтиёжларини қондириб бўлмайди. Меҳмонхоналар асосий бозор сегментларини аниқлашда ўз имкониятларини реал баҳолаши лозим. Меҳмонхона таклиф этилаётган сервис даражаси уларни энг юқори даражада қондирадиган мижозлар гуруҳлари билан ишлаши лозим, бироқ бунда рақобат 291 даражаси унчалик юқори бўлмаган бозор сегментларини эътиборсиз қолдирмаслик ва шу тариқа бозор «ниша»сини эгаллаш учун ўзига имконият яратиши лозим. Юқорида баён қилинганларнинг барчасини ҳисобга олиб, Парето қонунини ёддан чиқармаслик лозим. Унга кўра, истеъмолчиларнинг атиги 20%и ушбу маҳсулот (хизмат) турининг 80%ини харид қилади. Қонун асосан истеъмол маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги маҳсулотлар билан ишлаш учун мўлжалланганига қарамай, уни меҳмонхона бизнесида ҳам муваффақият билан қўллаш мумкин. Масалан, агар бу 20%га таклиф этилаётган барча хизматларнинг 80%идан фойдаланадиган бизнесменлар кирадиган бўлса, бу сегментга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Меҳмонхона мижозларининг ҳохиш-истаклари ва тавсифномалари, шунингдек, ташқи муҳит омиллар таҳлил қилингандан сўнг меҳмонхонанинг маркетинг бўлимимос келувчи бозор стратегияси ишлаб чиқиладиган мақсадли бозор ёки бозорларни танлаб олади. Меҳмонхона хизматлари маркетинги нуқтаи назаридан потенциал бозор муайян хизматга нисбатан ўхшаш эҳтиёжларга, етарли ресурсларга, шунингдек, уларни харид қилиш имкониятига эга бўлган одамлар гуруҳидан иборат бўлади. Меҳмонхона хизматлари оммавий маркетинги тактикаси битта базавий маркетинг режасидан фойдаланган ҳолда кенг истеъмол бозорига йўналтирилади. Унинг моҳияти шундан иборатки, меҳмонхона истеъмолчилар меҳмонхона хизматлари тасифномаларига нисбатан ўхшаш истакларга эга бўлишини назарда тутади. Меҳмонхона хизматлари оммавий маркетинги ушбу хизмат турини оммаивй тақдим этиш бошланган пайтда оммавий бўлади, бироқ ундан соф кўринишда фойдаланадиган меҳмонхоналар сони охирги йилларда кескин қисқарди. Бунга рақобатнинг ўсиши, меҳмонхона хизматлари бозорининг турли сегментларига чиқиш орқали сотувни рағбатлантириш, турли сегментларнинг ҳохиш-истакларини аниқ белгилашга қодир бўлган маркетинг тадқиқотлари сифатини ошириш, сегментлаш воситасида маркетинг харажатлари ва меҳмонхона хизматларини ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш имконияти хизмат қилади. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling