Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Меҳмонхона сервисида маркетинг-микс


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Меҳмонхона сервисида маркетинг-микс 
Бозордаги вазият тез ўзгариб турадиган шароитларда (бу замонавий 
бозорга хос бўлган асосий жиҳатдир) узоқ муддатли маркетинг қарорлари 
устунлик қилади. Улар маркетинг харажатлари капитал харажатларга 
айланадиган, олинадиган самара эса узоқ вақтдан кейин кўринадиган бозорга 
глобал ёндашув зарурати билан изоҳланади. Бундай ҳолатларда маркетинг-
микс (ингл, mix – элементлар нисбати) деб аталадиган вазият фойдаланилади. 


292 
Маркетинг-микс атамаси трли бозор сегментларининг эҳтиёжларини 
қондириши лозим бўлган бир нечта кўрсаткичларни бирлаштириш учун 
фойдаланилади. 
Меҳмонхона 
сервисида 
маркетинг-микс 
бу 
– 
белгиланган 
истеъмолчилар сегментларини қамраб оладиган, меҳмонхона хўжалиги 
муайян хизмати бозорини ўзлаштириш учун мақсадли маркетинг стратегияси 
харажатлари структурасидир. Меҳмонхона сервисига нисбатан маркетинг-
микс бу – улар ёрдамида бозор субъекти (меҳмонхона, мотель, кемпинг ва ҳ.к.) 
мақсадли бозорга таъсир кўрсатадиган воситалар мажмуидир. Масалан, 
илгари фақат сайёҳлар билан ишлаган меҳмонхона бугунги кунда 
конгрессларга хизмат кўрсатишни ўзлаштираётган бўлса, у маркетинг-микс 
стратегиясини қабул қилиши зарур. 
Бу нима дегани? Аввало, қуйидаги саволларга жавоб бериш лозим: 
♦конгрессларга хизмат кўрсатиш чўққиси қайси пайтга тўғри келади? 
♦конгрессларга хизмат кўрсатиш туфайли меҳмонхонада қандай 
имкониятлар пайдо бўлади? 
♦конгрессларга хизмат кўрсатишда хизматлар соҳасига кирувчи қайси 
хизматлар фойдаланилади? 
♦конгрессларга хизмат кўрсатишда меҳмонхона потенциал мижозларни 
қайси усуллар билан ва қандай ҳисоблаб чиқиши лозим? 
Меҳмонхона сервисида маркетинг-микс стратегиясини ташкил 
қиладиган қарорларда мақсад меҳмонхона хизматлари истеъмол талабаига 
таъсир кўрсатишдир. Воситалар эса – ушбу хизматлар сифати ва 
ассортименти, нархи, уларни сотиш тизими ва ҳ.к. 
Меҳмонхона сервисида маркетинг-микс стратегиясининг асосий 
элементлари ўртасида қайтувчан алоқа ўрнатилади. Улар ҳам алоҳида, ҳам 
биргаликда, фақат албатта микро ва макромуҳитга боғлиқ равишда ҳаракат 
қилиши мумкин. 
Меҳмонхона хизматлари 
бозорини тадқиқ этиш, 
жумладан уларга талабни 
башорат қилиш 
Меҳмонхона сервиси 
стратегияси 
Меҳмонхона хўжалиги сервис 
хизматлари тўплами 
Меҳмонхона хизматларининг 
нархи 
Меҳмонхона хизматлари 
сотув даражаси ҳисоб-китоби 
ва режалари 
Меҳмонхона хўжалигининг 
моддий-техник таъминоти 
Меҳмонхона сервиси фойда 
ва харажатлари ҳисоб-китоби, 
ҳисоби 
Меҳнатга ҳақ тўлаш сиёсати 
Меҳмонхона 
хизматлари 
мақсадли 
бозори 


293 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling