Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Меҳмонхона бизнесида маркетингни ривожлантириш концепцияси
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
11.3. Меҳмонхона бизнесида маркетингни ривожлантириш концепцияси Меҳмонхона хўжалигида маркетингнинг ривожланиши, етакчи маркетологларнинг фикрига кўра, замонавий концепциялар билан бевосита боғлиқ эмас. Меҳмонхона хизматлари энг самарали маркетинг концепцияси қуйидагиларни ўз ичига оладиган комплексли ёндашувда ўринга эга бўлиши мумкин: ♦бозорни ўрганиш ва башорат қилиш; ♦бозорга таъсир қилиш усулларини ишлаб чиқиш (меҳмонхона хизматларини илгарис уриш); ♦самарали нарх сиёсати; ♦ахборот таъминоти тизими; ♦маркетинг режасини ишлаб чиқиш. Ҳозирги пайтда меҳмонхона сервисида кўпчилик корхоналар ўтиш даври иқтисодиётининг инқирозли ҳолати, сиёсий вазиятнинг беқарорлиги, меҳмонхона хўжалигини шакллантириш якунланмаганлиги, инфляция оқибатида риск юқори бўлган шароитларда фаолият юритмоқда. Шу сабабли меҳмонхона сервиси янги тизимини яратиш ва фаолият юритиш жараёнида улар ўз фаолиятини маркетинг асосий тамойилларидан фойдаланишсиз амалга ошира олмайди. Маркетинг бу – исталган ишлаб чиқарувчининг муайян вазиятдаги фаолият тактикаси, мафкураси, стратегияси ва сиёсатидир. Меҳмонхона ўзига хос товар, яъни меҳмонхона хизматлари ишлаб чиқарувчиси саналиши туфайли у фақат ўзи мижозларига, контрагентларга бу хизматларни сотган пайтдагина фаолият кўрсатади. Шу сабабли исталган меҳмонхона (мотель, кемпинг) маркетинг воситалари бутун тўпламдиан фойдаланиши зарур. Уларнинг ёрдамида меҳмонхона: ♦ишбилармонлик фаоллиги, фойда меъёри ва рентабелликниши ошириши ва рисклар даражасини пасайтириши; ♦белгиланган турдаги хизматга талаб ва таклиф ўртасида оптимал пропорцияни таъминлаши; ♦талаб динамикасига мослашувчан жавоб қайтириши ва мавжуд барча ресурлар турлари билан ишлаши; ♦ўзининг мулоқот доиралари ўртасида бозор муносабатлари, шартнома муносабатлари тизимини шакллантириши; ♦янги сотув бозорлари излаши, мавжуд бозорларни кенгайтириши, янги бозор «ниша»ларини эгаллаб олиши, бунда ўз фаолиятида ижтимоий- иқтисодий самарадорликнинг оптимал даражасига эришиши мумкин. 290 Мана шу сабабдан бозор шароитларага мослашиш жараёнида маркетинг, жмладан, меҳмонхона хизматлари маркетинги ҳисоб ва ҳисоботларни ташкил қилишни ўзгартиради. Ҳисоботларнинг асосий мақсади турли режаларнинг бажарилганлиги ҳақида сохта маълумотлар эмас, балки улар фаолиятининг реал самарадорлиги, уларнинг ишбилармонлик фаоллиги ҳисобланади. Истеъмолчи хулқ-атворининг аҳамияти меҳмонхона саноати бозорини тадқиқ этишнинг товар ва хизматларнинг ташқи кўриниши ва мазмунини ишлаб чиқишдан бошлаб асосий бозор стратегиясини ривожлантиришгача - барча босқичлари нуқтаи назартдан муҳим ҳисобланади. Агар истеъмолчи нимани исташи ва товар ёки хизматни танлашида унинг мотивациясига нима таъсир кўрсатиши маълум бўлмаса, на бухгалтерия ҳисоби ва молияни билиш, на бошқа қандайдир билимлар корхонанинг жон сақлашига имкон бермайди. Маркетинг – меҳмонхона бизнесида тижорат фаолиятининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, кўўдан корхона фаолияти муваффақиятларини белгилаб ебради. Маркетинг тадқиқотлари эҳтимолий мижозларга хос бўлган хусусиятларни, уларнинг ҳохиш-истаклари ва эҳтиёжларини аниқлаш; умумий хусусиятлар билан бирлаштирилган истеъмолчилар гуруҳларини шакллантириш; ўхшаш, демак, рақобат қилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар бозорини ўрганиш; товарлар ва хизматлар нархини шакллантириш ва ниҳоят, сиз таклиф қилаётган товарлар ва хизматлар истеъмолчиларнинг ҳохиш-истаклари ва эҳтиёжларига қай даражада мос келишини аниқлашни назарда тутади. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling