Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-расм. Меҳмонхона сервисида маркетиг-микс элементларининг


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

11.1-расм. Меҳмонхона сервисида маркетиг-микс элементларининг 
таркибий қисмлари 
11.1-расмда меҳмонхона хўжалигида маркетинг-миксни ташкил 
қилувчи элементлар йиғиндиси акс эттирилган. Бу ерда стратегик мақсадлар 
ва тактик вазифаларга эришиш учун маркетинг фаолияти комплекси ёки 
турларининг асосийларигина қайд этилган. Юқорида айтиб ўтилганидек, улар 
ўртасида характери меҳмонхонанинг микро ва макромуҳити билан 
белгиланадиган қайтувчан алоқа ўрнатилади. 
Макромуҳит омиллари
қаторига қуйидагилар киради: ижтимоий-сиёсий 
тузум ва ҳуқуқ; халқ хўжалиги даражаси ва структураси; маданият, таълим, 
урф-одатлар; жамиятдаги фан-техника тараққиёти даражаси; ижтимоий ва 
иқтисодий шароитлар; демографик омиллар. 
Микромуҳит омиллари
қуйидагилардан иборат: меҳмонхона сервиси 
корхоналари билан рақобат даражаси; меҳмонхона хизматлари бозор 
конъюнктураси; муайян бозор структураси ва номерлар фонди 
харидорларининг талаблари; рақобатчи фирмалар рекламаси ва б. 
Бошқарув 
ва 
режалаштириш 
тизимига 
ҳам 
макро, 
ҳам 
микроўзгарувчилар киради. 
Меҳмонхона 
сервисида 
маркетинг-микс 
концепцияси 
албатта 
меҳмонхона хизматлари бозорига чиқиш воситалари тўпламининг қийматини 
ҳисоб-китоб қилишни назарда тутади. Бунда меҳмонхона сервисида 
маркетинг ва сотув сиёсати аниқ чегараланиши зарур (11.2-жадвал). 
11.2-расм 
Маркетинг ва сотув мақсадларини таққослаш
Маркетинг мақсади қуйидагиларга 
йўналтирилади: 
Сотув мақсади қуйидагиларга 
йўналтирилади: 
-бозорни таҳлил қилиш, режалаштириш ва 
назорат қилиш; 
-номерларни мижозларга сотишга 
қаратилган ёзма ва амалий ишлар; 


294 
-узоқ муддатли тенденциялар, янги товар ва 
хизматлар, бозорларга имкониятларни 
ўтказиш усули 
-қисқа муддатли ечимлар, масалан, 
бугунги товар ва хизматлар, бозорлар
стратегиялар; 
-мақсадли йўналтирилган режалаштириш, 
кичик ва йирик бозор сегментлари билан 
ишлаш; 
-ҳажм, квота, жорий сотувлар, бонуслар 
ва комиссиялар; 
-хизмат кўрсатилаётган мижозлар 
эҳтиёжларини қондириш йўли билан 
олинадиган фойда
-хизматлар сотиш ҳисобига олинаидган 
фойда
Маркетинг ва тижорат (сотув) ўртасидаги тафовут нимадан иборат? 
Таъкидлаб ўтилганидек, маркетинг бу – инсон эҳтиёжлари ва сўровларини 
қондириш мақсадида айирбошлашни амалга ошириш учун бозор билан 
ишлашдир. 
«Маркетинг» тушунчаси «сотув» тушунчасини ўз ичига олишига 
қарамай, «сотув» шахсий мулоқотлар, телефон қўнғироқлари ва почта орқали 
нормерларни сотишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ифодалайди. 
Сотувнинг муваффақиятли бўлиши маркетинг сиёсатининг самарали 
бўлишига боғлиқдир. 
11.3-расмда 
меҳмонхона 
сервисида 
маркетинг-микс 
турли 
элементларининг ўзаро алоқалари акс эттирилган. Схемадан яққол кўриниб 
турибдики, меҳмонхона сервисининг элементларидан биронтаси бошқа 
элементлар билан алоқасиз, мустақил ҳаракат қила олмайди. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling