1. Маҳсулотни янгилаш. Хизмат кўрсатишнинг эскириб қолган
шакллари ва таклифлари мижозларни жалб қилмайди.
2. Бозор салоҳиятини ўрганиш. Масалан, ҳисобда янглишишлар
бўлади: самолетга керагидан ортиқча чипта харид қилинади, фирма сотишга
қодир бўлмаган чартер ижарага олинади, бошқа синф учун рейс сотиб олинади
ва ҳ.к.
3. Бозордаги йўналишларни ҳисобга олиш. Дунёда рўй бераётган воқеа-
ҳодисаларга зийраклик билан жавоб қайтариш лозим. Масалан,
терроризмнинг фаоллашуви оқибатида Осиё минтақасига бўлган саёҳатларга
талаб 90% пасайди, чунки туристлар хавфсизлиги тўлиқ кафолатланмаган эди.
4. Минтақавий тафовутларни ҳисобга олиш. Турли мамлакатларда
меҳнат таътиллари ва мактаб таътиллари муддати турлича бўлади.
Шунингдек, туристларнинг маълум бир миллий хусусиятлари мавжуд.
Сайёҳлик турлари ва хизмат кўрсатишни ташкил қилишда булар ҳисобга
олиниши керак.
5. Мавсумий тафовутларни ҳисобга олиш. Турли мамлакатларда
мавсумлар ҳам бир вақтда ўзгармайди. Масалан, Шимолий Европа
мамлакатларида ёз мавсуми июнда, Европанинг жанубида эса - апрель-май
ойларида бошланади. Бу туристик фирмаларнинг нарх сиёсати – юқори (қуйи)
мавсумларга нарх белгиланиши билан боғлиқ.
6. Реклама бюджетининг дастур ваифаларига мувофиқлиги.
Сайёҳлик турига ва ва хизмат кўрсатишга киритилган, лекин етарлича реклама
қилинмаган ва бунинг оқибатида ўз истеъмолчиларини топмаган яхши бир
замонавий ғоя муваффақиятсизликка учраши муқаррар. Ҳозирги пайтда
дунёда, айниқса, туризм соҳасида реклама ва ахборотга катта эътибор
қаратилмоқда. Бироқ фирманинг молиявий имкониятлари ва реклама
кампаниясининг мақсадлари ва харажатларини таққослаш ёддан чиқмаслиги
зарур.
7. Маркетинг сиёсатининг муайян мақсадларга мос келиши. Хизмат
кўрсатиш дастурларида уларнинг мақсадларга мос келиши ҳисобга олинган
бўлиши лозим. Масалан, сиёсат фақат шошилинч мақсадлар учун ишлаб
чиқилган ва дастур келгусида амалга оширилмайди; тур у ерда бўлиб ўтаётган
Олимпиада ўйинлари туфайли маълум бир шаҳарга туристлар ташриф
буюриши учун ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |