312
стратегик мақсадларга эришишга қаратилган мунтазам ҳаракатлардир.
Стратегия бу – фирманинг узоқ муддатли сиёсати. Стратегик режа фирманинг
қайси маркетинг ҳаракатлари амалга ошириши,
уларнинг нима учун
зарурлиги, уларнинг амалга оширилиши учун ким жавоб бериши,
уларнинг
қареда қўлланиши ва қандай якунланишини кўрсатади. У шунингдек,
фирманинг жорий ҳолатини, келажакдаги йўналиши ва
ресурслар
тақсимотини ҳам белгилаб беради.
10. Маркетинг хатоларини таҳлил қилиш. Маркетингда ўз
хатоларини тан олмаслик ва яна такрорлар муваффақиятсизликка олиб келади.
Масалан, янги, текширилмаган ғояларни мунтазам равишда жорий қилиш
фирма даромадларига ва унинг нуфузига салбий таъсир этади.
11. Маҳсулотнинг ҳаётийлик даврини таҳлил қилиш. Ҳаётийлик
даврининг ҳар бир босқичида маҳсулот у ёки бу қўйилмаларни талаб қилади
(иқтисодий – реклама учун; сифат – янгилаш учун ва ҳ.к.). маҳсулот
рекламасини пасайиш нуқтасида тўхтатиш фурсатини баҳолаш, бу нуқтани
ўтказиб юбормаслик ва янги маҳсулот рекламаси ишлаб чиқишни
бошлаш
керак. Янги маҳсулотнинг ўзини бундан анча олдин – мавжуд товар ҳаётийлик
даврининг учинчи босқичидан (барқарорлашув даври) кечикмасдан ишлаб
чиқа бошлаш зарур. Янги маҳсулотлар
реклама харажатларига фирма
айланмасининг 8%игача талаб қилиши мумкин. мавжуд маҳсулотнинг
реклама харажатлари туроператорда одатда 3-5%ни, турагентда эса тахминан
0,5-1%ни ташкил қилади.
12. Рақобатчиларни тўғри баҳолаш. Кимнингдир маҳсулоти (хизмат
кўрсатиши) жалб этувчанроқ бўлиб чиқиши мумкин; рақобатчиларда
мижозларни жалб қилишнинг сизда бўлмаган воситалари бор. Бу
масалаларнинг барчаси жиддий кўриб чиқишни талаб этади.