Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Туристик маҳсулотни илгари суриш ва сотиш усуллари


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
11.8. Туристик маҳсулотни илгари суриш ва сотиш усуллари 
Туристик маҳсулот сотиладиган анъанавий жой фирма офиси 
ҳисобланади. Туристик фаолият самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг ҳолатига 
боғлиқ бўлади. Тозалик, тартиблилик, офис мебели, идора техникаси 
мавжудлиги, шунингдек, малакали ва хайрихоҳ персонал – буларнинг барчаси 
биргаликда потенциал мижозларни жалб қилади ва сотилаётган товарлар 
рақобатбардошлигига таъсир этади. 
Туристик фирма офисига қўйиладиган талаблар стандартга мувофиқ 
тартибга солинади. 
1.Ташриф буюрувчилар ва персонал учун биноларнинг жиҳозланиши. 
Офис қуйидагиларга эга бўлиши лозим: 
♦ персонал учун жиҳозланган иш ўринлари; 
♦ тезкор фаолиятнинг техник таъминоти (алоқа воситалари, жумладан, 
факсимиле алоқаси, компьютер, нусха кўчириш техникаси); 
♦ қимматли қоғозлар сақлаш учун қурилмалар;
♦ ташриф буюрувчилар учун ўриндиқлар. 


308 
2. Истеъмолчилар учун ахборот мавжудлиги. Қуйидагиларни кўринарли 
жойга жойлаштириш лозим: 
♦ давлат рўйхатидан ўтганик ҳақида гувоҳноманинг нусхаси; 
♦ туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия 
нусхаси; 
♦ мувофиқлик сертификати нусхаси
♦ мувофиқлик белгисини қўллашга лицензия нусхаси; 
♦ реклама проспектлари, каталоглар ва бошқа реклама воситалари; 
♦ иш соатлари ҳақида ахборот. 
3. Оптимал микроиқлимни ушлаб туриш (ҳаво ҳарорати ва намлиги). 
4. Офисга келиш йўллари қулайлиги. 
Туристик маҳсулотларни сотиш усуллари орасида кўргазма ва 
ярмаркалар алоҳида ўринга эга. 
Амалиётнинг кўрсатишича, туристик йўлланмаларнинг ярсига яқини 
йирик туроператор фирмалар томонидан кўргазма ва ярмаркаларда сотилади. 
Туристик маҳсулотни илгари суришда операторлар бундай тадбирларда 
иштирок этиши зарур, бу уларга агентлар эътиборини нафақат муайян 
маҳсулотга, балки умуман фирмага ҳам қаратиш имконини беради. 
Ҳозирги пайтда кўргазма ва ярмарка атамалари кўпинча синоним 
сифатида фойдаланилмоқда. Бироқ уларнинг ўртасида тафовутлар мавжуд. 
Халқаро кўргазмалар бюроси берган таърифга кўра, кўргазма бу асосий 
мақсади битта ёки бир нечта фаолият соҳаларида эҳтиёжларни қондириш учун 
инсоният тасарруфида мавжуд бўлган намойиш этиш воситалари ёрдамида 
оммани хабардор қилиш ҳисобланган намойишдир. 
Халқаро ярмаркалар иттифоқининг таърифига кўра, ярмарка у 
жойлашган мамлакатнинг урф-одатларига кўра белгиланган муддатда 
белгиланган вақт даврида битта жойнинг ўзида ўтказиладиган ва унда 
экспонентларга экспонентларга миллий ва халқаро миқёсда савдо битимлари 
тузиш учун ўз маҳсулотлари намуналарини намойиш этишга рухсат 
бериладиган намуналарнинг халқаро иқтисодий кўргазмаси ҳисобланади. 
Берлин, Брюссель, Мадрид, Милан, Париж, Люксембург ва Лондон 
дунёга машҳур кўргазма ва ярмаркалар ташкил қилинадиган асосий туристик 
марказлар саналади. 
Сотувни кенгайтиришга интилган ҳолда турфирмалар потенциал 
истеъмолчилар билан мулоқот қилишнинг хилма-хил шаклларидан 
фойдаланади. 
Турфирма ходимларининг мижозлар билан шахсий мулоқотлари 
офисда, телефон орқали музокараларда, радио ва елевидение орқали 
чиқишларда амалга оширилиши мумкин. Бунда сотув самарадорлиги кўп 


309 
жиҳатдан сотувчининг малакасига ва мижозга кўрсатиладиган эътиборга 
боғлиқ бўлади.
Билвосита мулоқот турли вариантларда бўлиши мумкин. Масалан, 
потенциал мижозларга почта жўнатмалари (хат, реклама проспектлари ва ҳ.к.) 
юбориш орқали.
АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларида хизматларни, жумладан, 
туристик хизматларни интерне орқали сотиш оммавийлашган. Мисол учун, 
Gatamonitor-Europe агентлигининг маълумотларига кўра, 2002 йил Буюк 
Британияда интернет орқали "on-line" сотилган туристик хизматлар умумий 
айланмаси 1 млрд фунт стерлингга етган. 
Ғарб мамлакатларида интернетдан фойдаланиш оддий ҳолатга айланиб 
қолган. Интернетда www-ваколатхонаси очиб, турфирма амалда янги, фақат 
электрон офисга эга бўлади. Электрон сотувлар усули бир қатор устунлиларга 
эга: 
♦ ахборот ҳажмининг чекланмаганлиги, бу туристик фирма ва унинг 
лойиҳалари ҳақида потенциал мижозлар ҳам, бизнес бўйича ҳамкорлар ҳам 
кўриши мумкин бўлган, расм ва бошқа кўргазмали материаллар билан 
безатилган батафсил ахборот тақдим этишга имкон беради; буларнинг барчаси 
чекланмаган сонли позициялардан иборат бўлган прайс-лист билан 
биргаликда берилиши мумкин; 
♦қамров доирасининг кенглиги – ахборот мамлакат ҳудудида ва 
хорижда интернетга уланиш имкониятига эга бўлган барча шахслар ва 
структуралар учун очиқ бўлади; 
♦ туну-кун уланиш имконияти - интернет ахборот тақдим этишда 
танаффус ва дам олиш нималигини билмайди
♦ тезкор янгиланиш имконияти; 
♦ интерактив режим – истеъмолчининг ўзи унга таклиф этилаётган 
хизматлар рўйхатини кўриб чиқиши ва дарҳол турфирмага бирон-бир савол 
ёки буюртма билан электрон мактуб жўнатиши мумкин; 
♦ мурожаатлар тўлиқ статистикаси – ташрифлар ҳисоблагичи 
ўрнатилгач, ахборотга мурожаатлар сони ва уларнинг манбасини аниқлаб 
олиш мумкин. 
Туристик маҳсулот сотувини рағбатлантириш уч йўналишда амалга 
оширилади: 
♦ турфирма ходимларини рағбатлантириш; 
♦ савдо воситачиларини рағбатлантириш; 
♦ мижозларни рағбатлантириш. 
Сотувни рағбатлантиришнинг мижозларга йўналтирилган тадбирлари 
туристик маҳсулот таклифи талабдан катта эканлиги туфайли алоҳида 


310 
эътиборга лойиқ саналади. 
Кўплаб фирмалар эълон қилинган нархлардан чегирмалардан 
фойдаланади: 
♦ белгиланган муддатда турларни бронь қилганлик ҳолатларида 
бериладиган чегирмалар
♦ мавсумий сотиб битиришдаги чегирмалар; 
♦ харидорларнинг айрим тоифаларига (болалар, оилавий жуфтликлар, 
ёш эр-хотинлар ва ҳ.к.) бериладиган чегирмалар; 
♦ доимий мижозларга тақдим этиладиган бонусли чегирмалар; 
♦ гуруҳ чегирмалари. 
Совға ва сувенирлар тариқасида турли канцелярия товарлари, фирма 
майкалари, босма маҳсулот ва ҳ.к. фойдаланилади. Туристларга саёҳат пайти 
туғилган кунида фирмадан гул, мевалар, ширинликлар олиш ёқимли бўлади, 
албатта. 
Ҳисобга олиш талонлари сайёҳлик тури харид қилинган тақдирда бошқа 
товарлар харид қилишда ўзига хос мукофот тақдим этади. Масалан, мебель, 
спорт анжомлари, автомашина, яхта ва бошқа қимматбаҳо товарлар харид 
қилишдаги чегирмалар. 
Купонлар купон соҳибига сайёҳлик тури харид қилишда чегирма 
ҳуқуқини беради. 
Кўплаб турфирмалар уларнинг мижозларига купонлар тақдим этиш 
воситасида банклар билан ҳамкорлик қилади, чунки пул маблағлари 
мавжудлиги сабабли уларни сайёҳлик турининг потенциал харидори деб 
ҳисоблаш мумкин. Омонтларни у ёки бу банкда жойлаштиришда мижозга ҳар 
хил товар ва хизматлар харид қилишга купонлар китобчаси берилади. 
Газета ва журналларда жойлаштиришиладиган реклама мурожаатлари 
кўринишдаги купонлар оммалашган. Уларни тарқатиш учун почта орқали, 
курьерлар орқали жўнатмалар фойдаланилиши мумкин. 
Конкурс, лотерея, викториналар ғолибларни турли совғалар, жумладан, 
қимматбаҳо товавлар (автомобиль, туристик саёҳат ва ҳ.к.) билан 
тақдирлашни назарда тутади. 
Сотувни рағбатлантириш асосий саёҳатга бир неча кун давомида 
қўшимча хизмат кўрсатиш (масалан, 24 кунлик тур 21 кун плюс қўшимча 3 
кун сифатида тўланади) ёки қўшимча хизматлар (бепул пляж, бассейн ва ҳ.к.) 
кўринишида амалга оширилиши мумкин. 
Шундай қилиб, туристик хизмат кўрсатишда маркетинг бу – туристик 
маҳсулотни сотиш бўйича фаолият, мижознинг эҳтиёжларини аниқлаш ва 
уларни мос келувчи хизматлар кўрсатиш йўли билан қондиришдир. 
Ғарблик мутахассислар томонидан туристик маркетингнинг ўн иккита 


311 
тамойили ифодалаб берилган. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling