Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Демографик белги бўйича сегментлашда туристларнинг ёши, жинси, 
оилавий ҳолати, оила таркиби каби кўрсаткичлар фойдаланилади. 
Бу сегментлашнинг энг тарқалган омилларидир, чунки эҳтиёжлар ва 
талаб демографик белгиларга кўпроқ боғлиқ бўлади ва бу боғлиқликларни 
миқдорий жиҳатдан ўлчаб бўлади. 
Бозорларни сегментлашда Жаҳон туризм ташкилоти 5 та гуруҳни 
ажратишни тавсия этади: 
1-гуруҳ: 0-14 ёш - болалар. Улар қоидага кўра, ота-онаси билан саёҳат 
қилади ва саёҳат ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилмайди. Кўплаб туристик 
хизматлар уларга имтиёзли нархлар бўйича таклиф этилади. Бу гуруҳ нарх 
чегирмалари билан изоҳланадиган янада кичик гуруҳларга сегментланиши 
мумкин: 1 ёшгача, 5 ёшгача, 6-11 ёшли, 12 ёшдан 14 ёшгача болалар. 
2-гуруҳ: 15-24 ёш - ёшлар. Одатда ото-оналарсиз саёҳат қилади. Қоидага 
кўра, чекланган маблағларга эга бўлади. 
3-гуруҳ: 25-44 ёш – ёш, иқтисодий фаол одамлар. Одатда оилали бўлади. 
Дам олишдаги хулқ-атвор модели кўп жиҳатдан болаларининг ёши ва 
қизиқишлари билан белгиланади. 
4-гуруҳ: 45-64 ёш – иқтисодий ыаолликка эга, бироқ болалар ҳақида 
ташвиш қилмайди. 
5-гуруҳ: 65 ёшдан катталар. Ишламайдиган пенсионерлар. Бу гуруҳ 
охирги пайтларда халқаро туризм бозорида энг кўп сонли ва иқтисодий фаол 
гуруҳ ҳисобланади. Ҳар бир ёш гуруҳи ўзининг яққол ифодаланган хулқ-атвор 
услубига эга бўлади ва туристик қадрияларни турлича баҳолайди. 
Ижтимоий-иқтисодий белгилар бўйича сегментлашда даромад 
даражаси, ижтимоий мақом, машғулот тури (касб), маълумот даражаси 
баҳоланади. 
XIX асрда немис статистик ва иқтисодчиси Э.Энгель даромаднинг 
ортиши билан бирламчи зарурат товарларига сарфланадиган маблағлар улуши 
камайиши, ортиқча фаровонлик предметларига сарфланадиган улуши эса – 
ортишини исботлаб берди. 


304 
Бу туристик хизматларга талабнинг ўсишида ҳам ўз аксини топади. 
Асосий турист етказиб берувчи мамлакатлар турмуш даражаси юқори бўлган 
мамлакатлар ҳисобланади. 
Бадавлат одамлардан иборат бўлган кам сонли қатлам хизмат кўрсатиш 
сифати олий даражада бўлган қиммат сайёҳлик турларини афзал кўради. Улар 
одатда индивидуал турларни танлайди. 
Маркетологлар томонидан истеъмолчилар жинси, ёши, оила ҳажми, 
ижтимоий мақоми, маълумот даражаси, мулкий аҳволи, яшаш жойи ҳақидаги 
маълумотлар харидорларни ҳар томонлама тавсифлаш ва уларнинг орасида 
бир хил гуруҳларни ажратишга имкон беради. 
Психографика одамларнинг турмуш тарзини: фаолияти, қизиқишлари, 
фикрларини ўрганади. Туристик маркетингда психографик тамойил бўйича 
сегментлаш кенг тарқалган. Маркетологлар одамлар бўш вақтини қандай 
ўтказишни исташи, уларнинг ҳар хил дом олиш турларига муносабатини 
ўрганади. 
Бу ерда асосий белгилар қуйидагилар ҳисобланади: ўзгаришларга 
мойиллик, риск ва саргузаштларга тайёрлик, консерватизм даражаси, саёҳат 
давомида қулайликка талаблар, сўровларнинг интеллектуал даражаси. 
Сегментлаш жараёни маҳсулот ва бозорга қараб ҳам турлича бўлии 
мумкин. Бироқ бу ерда умумий босқичлар ҳам ажратиб кўрсатилиши мумкин: 
♦ потенциал бозорни аниқлаш; 
♦ бу бозорни қондириш лозим бўлган эҳтиёжлар бўйича сегментлаш
♦ танлаб олинган сегментда устувор манфаатларни аниқлаш; 
♦ сегмент рентабеллигини баҳолаш. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling