Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Ташқи реклама. Замонавий меҳмонхона бинолари, ресторанлар, 
кафелар лойиҳалаш жараёнининг ўзидаёқ корхона номи ва вазифалари бўйича 
мос келувчи ёруғлик рекламаси билан безалиши лозим. 
Меҳмонхона бинолари ташқи рекламага – «Меҳмонхона», «Ресторан» 
ёзувлари ва уларнинг номи кўрсатилган ррекламага эга бўлиши ва латин 
ёзувида қайтарилиши лозим. Бадиий хислатлардан ташқари, реклама 
меҳмонхонани бошқа бинолар орасидан ажратиб кўрсатиши кўзда тутилган. 
Бинога асосий кириш эшиги ёнида ёруғлик рекламаси билан бир хилдаги 
дизайнга эга ёзувли мос келувчи лавҳалар ўрнатилади. Бинода кўча номи ва 
бино рақами ёруғлик ёрдамида кўрсатиладиган кўрсатгич ўрнатилиши шарт. 
Ички (овозсиз) реклама аввало бино ички қиёфасига мос келиши, 
унинг эстетиклигини тўлдириб туриши лозим. Бу ерда девор рекламаси, осма 
реклама, пол рекламаси ва стол рекламасидан фойдаланиш мумкин. 
Меҳмонхона биносида ички рекламанинг асосий мазмуни бу – 
меҳмонхона хизматлари, бўлимларининг аниқ рельефли кўрсатгичларидир. 
Тўғри хизмат кўрсатиш технологияси шуни талаб қиладики, ташриф 
буюрган одам у ёки бу бўлимга қандай боришни, у ёки бу хизмат борасида 
кимга мурожаат қилишни қидириб юрмаслиги керак. Шу сабабли вестибюль 
рекламасига алоҳида эътибор қаратилади. 
Вестибюль гуруҳининг ҳар бир бўғини мос келувчи ёзув билан 
белгиланган бўлиши лозим: администратор, портье, маълумотнома, хизмат 
кўрсатиш бюроси, почта, ресторан, кафе, бар. Вестибюль гуруҳи мураккаб 
жойлаштирилган ҳолларда алоҳида бўимларнинг жойлашуви мос келувчи 
йўналишни кўрсатадиган кўрсатгич билан тўлдирилиши лозим. 
Босма реклама. Маҳаллий ва хорижий меҳмонхоналарнинг иш 
тажрибаси оригинал, ноёб рекламанинг ахборот роли юқори эканлигидан 
ташқари унга сувенир, эсдалик совға сифатида катта қизиқиш мавжудлигидан 
ҳам далолат беради. 
Меҳмонхона рекламасининг шакл ва турлари хилма-хил бўлади. 
Проспектлар, буклетлар, ташриф қоғозлари, фирма почта конвертлари ва 
қоғози, чемодан ёрлиқлари ва биркалари, фирма меню муқовалари, 
табрикномалар, йўлкўрсаткич-справочниклар энг кўп тарқалган ва тан 
олинган. 
Ресторан, кафе ва барлар ўзига хос рекламаси алоҳида аҳамиятга эга. 
Ёрқин безалган меню муқовалари, таклифнома чипталар, табрикномалар шу 


297 
жумладандир. Меню муқовалари қалин қоғозда (картонда) ресторна номи 
кўрсатилган ҳолда бўлиши ва ушбу умумий овқатланши корхонасининг 
миллий хусусиятлари ёки афзалликларини акс эттириши лозим. 
Меҳмонхона хўжалигини реклама қилишда ҳозирги кунда компьютер 
рекламаси турлари ва биринчи навбатда, интернет орқали реклама алоҳида 
аҳамият касб этади. Масалан, меҳмонхона танлаш билан машғул бўлган мижоз 
ўтирган стулидан турмасдан ҳам исталган меҳмонхона ҳақида узил-кеси 
ахборотга эга бўлиш имкониятини қўлга киритган. Бунинг учун тармоқнинг 
мос келувчи бўлимига кириш талаб этилади ва экранда, масалан, «Бухоро» 
меҳмонхонаси пайдо бўлади. Курсорни ҳаракатлантириш билан экрандаги 
кўриниш ҳам ўзгаради. Гўёки сизнинг ўзингиз бино батрофида юргандай 
бўласиз. Сичқончанинг тугмасини эшик устига босиб, ичкарига кирасиза, 
йўлак бўйлаб ҳаракатланиб, зинапоядан юқорига кўтариласиз. Бу ҳали видео 
эмас, балки турли ракурсдан олинган минглаб суръатлар бўлиб, худди 
меҳмонхона ичида юргандай тасаввур уйғотади. Бугунги кунда бозор 
иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда исталган киши маълум бир қ тўлаш 
эвазига интернетда сақланаётган улкан ҳажмли ахборотдан фойдаланиш 
имконига эга бўлади. Бу турли тасвирлар, матнлар, мусиқа, ўйинлар ва 
бошқалардир. Тармоқлардан тижорат йўналишида фойдаланиш, жумладан, 
меҳмонхона хўжалигини реклама қилишда фойдаланишга қизиқиш катта 
эканлигини айтиб ўтирмасак ҳам бўлади. Онлайн режимида ишлашнинг кўзга 
яққол ташланиб турадиган афзалликлардан ташқари, унинг тармоқ 
фойдаланувчилари орасида оммавийлиги, нисбатан арзонлиги ва катта 
ҳажмдаги ахборотни узоқ масофага узатиш имконияти ҳам ўзига жалб этади.
Реклама кампанияси доимо маркетинг режасининг бир қисми сифатида 
кўриб чиқилади. Биринчи навбатда, меҳмонхона реклама қилинадиган алоқа 
каналларини аниқлаб олиш зарур. Шундан кейин реклама режасида энг тўғри 
келадиган стратегия усулини танлаш керак. Улар уч хил бўлиши мумкин: 
тафовутларни белгилаш, сегментлаш ва комбинациялаш. 
Тафовутлар белгилаш усули рақобатчилар билан таққослаганда турли 
тафовутлар топиш ва улардан масалан, меҳмонхона шиорида фойдаланишни 
ифодалайди. Рақобатчилар томонидан фойдаланилган сўзлар ёки ибораларни 
такрорламаслик муҳим аҳамиятга эга. Мижозларнинг эътиборини фақат ёрқин 
ва ноёб реклама шаклигина жалб қилади. 
Сегментлаш усули маълум бир сегментни таркибий қисмларга 
ажратишни назарда тутади. Масалан, «бизнесмен-сайёҳлар» сегментини 
қуйидагича тақсимлаш мумкин: биринчидан, жинс бўйича – аёллар ва 
эркаклар, иккинчидан – меҳмонхонада йилнинг кўп қисмини ўтказадиган 
бизнесменлар, шунингдек, турли учрашув ва музокаралар ташкилотчилари. 


298 
Шундай экан, ишбилармон аёллар эҳтиёжларига қаратилган реклама 
маҳсулоти ташкилотчилар сегментини рағбатлантиришга қаратилган 
рекламадан фарқ қилиши лозим. 
Комбинациялашган (аралаш) усул кўпинча кичик меҳмонхоналар 
томонидан фойдаланилади. Масалан, ўзининг рақобатчилардан фарқлаб 
турадиган ижобий хусусиятларини аниқлаб олгач, меҳмонхона ундан муайян 
бозор сегменти учун мўлжалланган рекламада фойдаланиши мумкин. 
Реклама 
кампаниясини 
муваффақиятли 
ўтказиш 
учун 
уни 
тавсифлайдиган тўртта кўрсаткич, яъни очиқлик, такрорланиш тез-тезлиги, 
мазмуни ва вақтни танлаш ҳисобга олиниши керак. 
Очиқлик реклама кампанияси вақтида ҳеч бўлмаса битта хабар олиш 
имконига эга бўлган одамлар сони билан белгиланади. Агар меҳмонхона 
олдига очиқик даражасини сезиларли ошириш мақсади қўйилган бўлса, 
реклама харажатлари ортади, чунки бунинг учун қўшимча ОАВ, демак, 
қўшимча реклама роликлари тайёрлаш талаб этилади. 
Рекламани такрорлаш тез-тезлиги танланган муайян сегмент мижози 
бутун реклама кампанияси вақтида неча марта реклама ҳуружига учрашини 
кўрсатади. Рекламани такрорлаш тез-тезлиги очиқликдан кўра кўпроқ 
самраали ҳисобланади, чунки одам табиатан хизмат сафарига ёки дам олишга 
жўнаб кетгунга қадар меҳмонхона танлашни охирига қолдириб юраверади. 
Шу сабабли меҳмонхона реклама кампанияси вақтини узайтирган ва 
рекламани такрорлаш тез-тезлигини пасайтирган ҳолда рекламани очиқроқ 
қилишга интилишдан кўра рекламани такрорлаш тез-тезлиги юқори бўлиши 
туфайли меҳмонхона кўпроқ муваффақиятга эришади. 
Ҳар қандай реклама кампаниясидан мақсад фойда олиш ҳисобланади. 
рекламанинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш реклама кампанияси 
ўтказишга сарфланадиган маблағлардан фойдаланиш оқилоналигининг, 
максимал фойдалиликни таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. 
Реклама самарадорлигини тадқиқ этиш реклама кампанияси якуний босқичида 
ўтказибгина қолинмай, уни ўтказишнинг барча босқичларини қамраб олади 
ҳам. Дастлабки текширув реклама кампаниясига тайёргарлик жараёнида 
алоҳида реклама воситалари самарадорлигини тадқиқ этишга имкон беради. 
Бу келгусида уни янада оқилона ташкил қилиш учун маълумот олиш 
мақсадида бажарилади. Реклама кампанияси самарадорлигини уни ўтказиш 
жараёнида текширишдан мақсад ўзгарувчан бозор шароитларига мувофиқ 
реклама жараёнига тузатиш киритиш учун зарур ахборот олиш ҳисобланади. 
Реклама кампанияси самарадорлигини у якунлангандан сўнг текшириш унинг 
тўлиқ натижасини аниқлаш ва пул маблағлари харажатлари самарадорлик 
даражасини аниқлашга йўналтирилади. Бундай текширув бу каби чора-


299 
тадбирлар ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулосалар чиқариш 
учун ҳам зарур. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling