Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Туристик бозор: моҳияти, тузилиши ва замонавий ҳолати


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
11.5. Туристик бозор: моҳияти, тузилиши ва замонавий ҳолати 
 
Туризм бозори – белгиланган вақтда ва белгиланган жойда туристик 
маҳсулот олди-сотди жараёнини таъминлаш учун талаб ва таклифни 
бирлаштирадиган ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ҳисобланади. 
Туризм бозорини тавсифлашда қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олиш 
зарур: 
♦олди-сотди асосий предмети хизматлар саналади; 
♦сотувчи ва харидордан ташқари, туристик бозор механизмига талаб ва 
таклиф алоқасини таъминлайдиган кўп сонли воситачи бўғинлар ҳам 
қўшилади; 
♦туристик хизматларга талаб қатор хусусиятлар билан ажралиб туради: 
моддий имкониятлари, жинси, ёши, мақсадлар ва мотивлари бўйича саёҳат 
қатнашчиларининг хилма-хиллиги; индивидуаллик ва дифференциация 
даражасининг юқорилиги; замон ва макон бўйича туристик таклифдан узоқда 
жойлашганлик; 
♦туристик таклиф ҳам бир қатор хислатлар билан тавсифланади: 
туризмда товарлар ва хизматлар уч ёқлама характерга эга (табиий ресурслар, 
яратилган ресурслар, туристик хизматлар); тармоқда фонд сиғимининг 
катталиги; мослашувчанлик пастлиги; комплектлилик. 
Ҳар қандай бозор унга интиладиган идеал ҳолат талаб ва атклиф 
мувозанати ҳисобланади. Туристик бозор ҳам бундан мустасно эмас. 
Туристик маҳсулот элементларидан биронтасида номутаносиблик 
туристик таклифнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин. 


300 
11.4-расм. Туризм бозорида мувозанат 
Масалан, курортдаги меҳмонхонада жойлар етишмаслиги авиаташувчи 
хизматларига талабнинг пасайишига олиб келади. Бунинг акси ҳам бўлиши 
мумкин. Шу сабабли йирик авиакомпаниялар ўз фаолиятини диверсификация 
қилади.
Фаолиятни тартибга солиш учун халқаро миқёсдаги кўплаб йирик 
туроператорлар ўз тасарруфида хусусий самолет ва меҳмонхоналарга эга 
бўлади. Шу сабабли улар нарх билан бемалол манипуляциялар амалга ошира 
олади ва рақобатчилардан устунлик қилади. 
Маркетинг тадқиқотлари учун энг катта аҳамиятга эга бўлган туристик 
бозорлар айрим таснифларини кўриб чиқамиз. 
Ҳудудий қамров нуқтаи-назаридан қуйидаги бозорлар ажратиб 
кўрсатилади: 
♦шаҳар атрофи туризми (шаҳарликларнинг таътил ёки лам олиш 
кунлари шаҳардан ташқарига саёҳат қилиши); 
♦ички минтақавий туризм (бирон-бир минтақа доирасидаги саёҳатлар); 
♦ички давлат туризми (мамлакатларнинг давлат чегаралари доиралари 
билан чегараланган саёҳатлар); 
♦халқаро туризм (мамлакат ҳудудидан ташқарига саёҳатлар). 
Санаб ўтилган туристик бозорларнинг деярли ҳар бири хилма-хилдир. 
Масалан, рекреацион туризм бозори бир нечта кичик турларни бирлаштиради, 
уларнинг ҳар бири эса туристик саёҳатларнинг муайян мақсадига мос келади: 


301 
курортда дам олиш мақсадидаги саёҳат (курорт-соғломлаштириш туризми), 
уларнинг ҳар бирида қисқа муддат бўлган ҳолда бир нечта шаҳарни ўз ичига 
оладиган туристик йўналиш бўйича билим олишга оид саёҳатлар (билим 
олишга оид ёки йўналишли туризм), спорт билан шуғулланиш мақсадидаги 
саёҳатлар (спорт туризми), қариндошлар билан кўришиш мақсадидаги 
саёҳатлар (этник туризм) ва ҳ.к. 
Маркетинг фаолияти мазмуни ва хусусиятлари нуқтаи-назаридан 
қуйидаги бозорлар ажратиб кўрсатилади: 
♦ мақсадли бозор, яъни фирма ўз мақсадларини амалга оширадиган ёки 
амалга ошириш истагида бўлган бозор; 
♦самарасиз бозор, яъни белгиланган хизматлари сотиш учун истиқболга 
эга бўлмаган бозор; 
♦асосий бозор, яъни корхона хизматларининг асосий қисми сотиладиган 
бозор; 
♦қўшимча бозор, яъни маълум бир ҳажмдаги хизматлар сотилиши 
таъминланадиган бозор; 
♦ўсувчан бозор, яъни сотув ҳажмининг ўсиши учун реал имкониятга эга 
бўлган бозор. 
XX асрда халқаро туризм ташкиллаштирилган ва оммавий характерга 
эга бўлган ҳолда етуклик босқичига кирди. Туризм ҳозирги пайтда жшщ ялпи 
маҳсулотининг 6 фоизини бермоқда, ушбу соҳада 100 млн.дан ортиқ киши 
меҳнат қилмоқда. Жаҳон экспорт ҳажмининг 6%и ва хизматлар савдосининг 
учдан бир қисми халқаро туризмнинг зиммасига тўғри келади. 
Туризм бизнеси тадбиркорлар учун турли сабабларга кўра жалб этувчан 
ҳисобланади: 
♦бошланғич инвестициялар кичиклиги; 
♦туристик хизматларга талабнинг ўсаётганлиги; 
♦ рентабеллик даражасининг юқорилиги; 
♦ харажатларнинг ўзи оқлаш муддати минималлиги. 
2020 йилга келиб, энг кўп ташриф буюриладиган мамлакатга Хитой 
айланиши кутилмоқда. Гонконг ва Россияда ҳам туризмнинг ўсиш суъати 
юқори эканлиги кузатилмоқда. Хитой ва Гонконгнинг умумжаҳон туристлар 
оқимидаги улуши 12,3%ни ташкил қилади. Россия Федерациясида жиддий 
ўзгаришлар башорат қилинмоқда: 2020 йил мамлакатга кирувчи туристлар 
сони ундан ташқарига чиқувчи туристлар сонидан 1,5 баравар кўп бўиши 
кутилмоқда. Европа мамлакатлари орасида Чехия юқори кўрсаткичларга 
эришади. 
Аҳолининг туристик ҳаракатчанлиги энг юқори кўрсаткичлари 
Нидерландия, Германия, Буюк Британия, Канада ва Японида кутилмоқда, бу 


302 
ерда ҳар бир кишига йилига 1,5-2 та саёҳат тўғри келади. Биринчи ўнликдан 
ўрин олган кўпчилик бошқа мамлакатларда бу кўрсаткич сезиларли даражада 
паст бўлади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling