Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Туристик бозорни сегментлаш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
11.6. Туристик бозорни сегментлаш 
Истеъмол бозорлари хилма-хил бўлади: харидорларнинг диди, одатлари, 
имкониятлари ва ҳ.к. турлича бўлади. Истеъмолчилар ўртасидаги фарқ 
қанчалик катта бўлса, ҳаммани қондирадиган товар яратиш шунчалик қийин 
бўлади. 
Бошқа томондан, ҳар бир харидор учун алоҳида товар ишлаб чиқариб 
бўлмайди (индивидуал буюртмалар бўйича ёки жуда қиммат, ёки фойда 
келтирмайди). Шу сабабли сотувчи ўхшаш хислатларга эга бўлган, жумладан, 
нисбатан бир хил талабга эга харидорлар кенг гуруҳларини аниқлайди.
Бундай гуруҳлар истеъмол сегментлари деб, уларни ажратиш жараёни 
эса – сегментлаш деб аталади. 
Турли сегментлар истеъмолчилари бир хил маҳсулотга турлича қизиқиш 
билдиради. 
Истиқболдаги (мақсадли доирани ташкил қиладиган) сегментни тўғри 
аниқлаш сегментлашнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Бозорни сегментлаш 
стратегик қарорлар қабул қилиш ва бевосита маркетинг комплексини ишлаб 
чиқишни асослаб беради. Фирманинг бозордаги муваффақиятлари 
сегментнинг қанчалик тўғри танланганига боғлиқ бўлади. 
Гарчи сегментлаш маркетинг фаолиятининг асоси ҳисоблансада, уни 
суиистеъмол қилмаслик керак, чунки бу жуда кичик сегментлар 
ажратилишига олиб келиши мумкин. 
Туризмда сегментлаш турли: географик, демографик, ижтимоий-
иқтисодий, психографик ва бошқа аломатлар ёрдамида амалга оширилади. 
Масалан, географик белги бўйича турли мамлакатлар аҳолисининг 
туризмга бўлган муносабатининг қуйидаги хусусиятларини ажатиб кўрсатиш 
мумкин. 
Америкаликлар: Жуда катта миқдорда пул сарфлашга тайёр, бироқ 
юқори сервис ва қулайлик талаб қилади. Талабчан, шикоят қилишга мойил 
бўлади. 
Инглизлар: Энг мураккаб сегмент. Жуда талабчан, режали. Ҳеч қачон 
шикоят қилмайди, бирдан судга беради. 
Французлар: Экспрессив, миллий таомларни ёқтиради, туристик 
дастурлар тузишга жуда нозик муносабатда бўлади, кўпинча ўзини тута 
олмайди. 


303 
Немислар: Мураккаб бозор. Жуда талабчан ва диди баланд. Улар ўзлари 
пунктуал бўлгани ҳолда саёҳатларни ташкил қилишда аниқлик борасида 
педант ҳисобланади. 
Японлар: Жуда енгил бозор. Фаол, ҳар хил туристик маҳсулотларни 
қабул қиладиган миллат. Билим олишга оид туризмни ёқтиради. Аниқликни 
жуда яхши кўради. Расмга олишни ёқтиради. Бошқа миллат вакиллари билан 
аралашишни ёқтирмайди. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling