Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Банкнинг маркетинг муҳити
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-БОБ. ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИ МАРКЕТИНГИ 11.1. Меҳмонхона соҳасида маркетинг бошқарувини ташкил қилиш
10.7. Банкнинг маркетинг муҳити Ҳар қандай банкнинг ўз фаолиятида муваффақиятга эришиши турли банклар томонидан қўлланадиган маркетинг комплекслари қарама- қаршилишидан ташқари, маркетинг муҳитида ўринга эга бўладиган тенденциялар ва воқеа-ҳодисалар билан ҳам белгиланади. Маркетинг муҳити банклар томонидан «назорат қилинмайдиган», банклар уларни ҳисобга олган ҳолда ўз маркетинг режаларини ишлаб чиқиши лозим бўлган кучлар йиғиндисини ифодалайди. Банкнинг маркетинг муҳити – банк доирасидан четда амал қиладиган, банк раҳбарияти ва маркетинг хизматининг мижозлар билан муваффақиятли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш имкониятларига таъсир этадиган омиллар йиғиндисидир. Банкдан ташқарида амал қиладиган, лекин унинг ривожланишига таъсир этадиган омилларни умуман олганда, олдиндан айтиб бўлмайди. Улар йирик кутилмаган ҳодисаларга олиб келии ва ҳатто оғир зарбалар бериши мумкин. Масалан, нефть нархининг пасайиши ва нефть компаниялари акциялари нархининг кескин тушиб кетиши. Банкнинг маркетинг муҳитини иккита мустақил қуйитизим – микромуҳит ва макромуҳит йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Микромуҳитни (бевосита ўраб олган муҳит) банк маркетингининг учинчи даражаси ташкил қилиб, унинг ёрдамида исталган банк ташқи муҳит билан алоқаларни амалга ошира олади. Бу даража бевосита банкнинг ўзига ва унинг мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятларига алоқадор бўлган кучлар, яъни таъминотчилар, маркетинг воситачилари, мижозлар, рақобатчилар ва мулоқот доиралари билан ифодаланади. 11-БОБ. ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИ МАРКЕТИНГИ 11.1. Меҳмонхона соҳасида маркетинг бошқарувини ташкил қилиш Маркетинг исталган меҳмонхона корхонаси раҳбариятининг мажбуриятларига кирадиган асосий иш йўналишларидан биридир. Меҳмонхона хўжалиги маркетинги турли тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. 285 1. Истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва ҳохиш-истакларини аниқлаш. 2.Бу эҳтиёжлари ва ҳохиш-истакларини қондирадиган товар ва хизматалр мажмуини яратиш. 3.Товарлар ва хизматларни бозорда илгари суриш ва уларни корхона даромадлилиги мақбул келадиган даражасини яратиш мақсадида сотиш. Меҳмонхона бизнесида маркетинг фаолиятига хос бўлган бозорни сегментлаш, мижозларга комплексли хизмат кўрсатиш ва сотувни рағбатлантириш каби йўналишларга тўхталиб ўтамиз. Жуда кенг доирадаги мижозларга меҳмонхонада жойлаштириш таклифи аста-секинлик билан ўтмишда қолиб кетиши керак. Саёҳатчиларнинг бирон бир тор тоифаси эҳтиёжларини қондириш учун товарлар ва хизматлар комплексини аниқ белгилаш зарур. Меҳмонхона саноати истеъмолчиларнинг муайян эҳтиёжларига қараб, қуйидагиларга сегментланиши мумкин: ➢ бизнес-туристлар учун тўлиқ пансион; ➢ тежамкор синфга хизмат кўрсатиш; ➢ апартаментларда хизмат кўрсатиш; ➢ хизмат кўрсатишнинг олий тежамкор синфи; ➢ курортда хизмат кўрсатиш; ➢ шаҳар марказида ва чеккасида хизмат кўрсатиш; ➢ автомагистраллар бўйлаб хизмат кўрсатиш ва бошқалар. Меҳмонхона корхоналари ўзлари учун маълум бир сегмент танлаб олинган бозорнинг ўзига хос эҳтиёжларига мос келиш учун ўзининг хизмат кўрсатиш стратегиясини яратиши лозим. Меҳмонхона бозорини сегментлаш анъанавий равишда қуйидаги кўрсаткичларга таянади: а)демографик кўрсаткичлар (ёши, жинси, даромади, маълумот даражаси); б)хулқ-атвор кўрсаткичлари (хусусий, камдан-кам саёатлар); в)нарх кўрсаткичлари (комплексли хизматларнинг қиммат, ўртача ва арзон нархлари); г)психографик кўрсаткичлар (турмуш тарзи, хулқ-атвор тарзи, қулайлик даражасига талаблар). Замонавий меҳмонхоналар ўз мижозларига комплексли хизмат кўрсатишга ("тўлиқ пансион") интилади. Меҳмонхоналар фақат мижозларни жойлаштириш учун ташкил қилинган вақўтмишда қолиб кетди. Ҳозирги пайтда улар мижозлар ҳохлаши мумкин бўлган қулайликлар кенг тўпламини таклиф этадиган хизматлар тўлиқ комплексини яратмоқда. Бундай қулайликлар турли ресторанлар, бар, 286 жисмоний машғулот марказлари, ички комплексли меҳмонхона марказларини ўз ичига олади, бошқа хилма-хил хизмат кўрсатиш шакллари ҳақида гапириб ўтирмасак ҳам бўлади. Ҳар бир қўшимча хизмат кўрсатиш ёки қулайлик унинг корхона учун даромад ва мижозлар учун қимматга қўшадиган ҳиссаси нуқтаи- назаридан баҳоланиши лозим. Меҳмонхона секторида сотувни рағбатлантиришга тобора кўпроқ қаратилмоқда. АҚШдаги айрим йирик меҳмонхона тармоқлари доимий меҳмонлар учун махсус дастурлар ишлаб чиққанлар. Ушбу дастурлар бўйича мижоз кўпинча белгиланган тармоқ меҳмонхоналарида ўтказилган тунаб қолишлар минимал сони билан асосланадиган жойлаштириш қиймати пасайишидан иборат бўлган устунликларни қўлга киритади. Меҳмонхона тармоқлари блокировка қилиш умумий компьютер тизимларига эга бўлиб, бу ҳар бир муайян мижознинг йил давомида тунаб қолишлари сонини тўхталишсиз ҳисобга олишга имкон беради. Мижоз компания томонидан бирон-бир совға билан, қўшимча бепул жойлаштириш билан ёки ҳатто бепул туристик саёҳат билан тақдирланиши мумкин. Бундай дастурларнинг қўшимча устунлиги шундаки, улар АҚШнинг асосий авиайўналишларидаги худди шундай дастурлар билан боғлиқ. Мунтазам равишда белгиланган самолетларда учадиган ва белгиланган меҳмонхоналарда истиқомат қиладиган мижоз бундай дастурлар бўйича сезиларли имтиёзларни қўлга киритади. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling