Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
Товар сиёсати
Корхона раҳбариятининг улар туфайли тижорат нуқтаи назаридан самраали бўлган товарлар ассортименти ва номенклатураси ҳамда режалаштирилган сотув ҳажми таъминланадиган истеъмолчилар мақсадли гуруҳлари (бозор сегментлари) тўлов лаёқатига эга талабига қаратилган мақсадли йўналтирилган ҳаракатлари товар сиёсатини номини олган. Товар сиёсатини муваффақиятли ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бозорларни (ташқи муҳитни) ва корхонанинг ИТТКИ, ишлаб чиқариш қувватлари, технологик таъминот соҳасидаги реал имкониятларини (ички муҳитни) яхши билишга асосланган бўлиши лозим. Табиийки, бу ахборотни корхона фақат кенг миқёсли маркетинг таҳлилий функциясини амалга ошириш натижасида олиши мумкин. Стратегик жиҳатдан корхонанинг товар сиёсати товарнинг ҳаётийлик даври (ТҲД) концепциясидан, яъни ҳар бир товар уни вақт бўйича сотиш ҳажми билан тавсифланадиган бозор барқарорлиги белгиланган даврига эга бўлишидан келиб чиқиши. Ҳаётийлик даври назариясига мувофиқ, товар ҳаётида бир нечта босқич фарқланади. ➢ товарни ишлаб чиқиш даври; ➢ товарни бозорга чиқариш даври; ➢ сотувнинг ўсиш даври; ➢ етуклик даври; ➢ бозорнинг тўйинганлик даври; ➢ сотувнинг пасайиш даври; ➢ бозордан чиқиб кетиш даври. Товарнинг ҳаётийлик даври бир босқичидан бошқасига ўтиш одатда кескин ўзгаришларсиз амалга ошади, шу сабабли маркетинг хизмати босқичлар чегараларини ўз вақтиа илғаш ва мос равишда корхона маъмуриятга товар сиёсатига тузатишлар киритишга кўрсатма бериш, маркетинг ресурслари ва саъй-ҳаракатларни қайта тақсимлаш учун товар сотуви ҳажмидаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб бориши лозим. 245 8.4. Саноат корхонаси маркетингининг бошқарув ва назорат функцияси Бошқарув соҳасидаги машҳур инглиз мутахассисларидан бири К.Л.Хадсон «Корхонани ташкил қилиш ва бошқариш» китобида ёзадики: «Режалаштириш – белгиланган вақт даврида белгиланган харажатлар билан берилган натижаларни олиш учун фирманинг келажакдаги фаолият схемасини ишлаб чиқиш демакдир». Корхонада маркетингни истиқболли (стратегик) ва жорий (тактик) режалаштириш фарқланади. Истиқболли режа фаолият негизига ва стратегик мақсадларни амалга оширишга босқичма-босқич ҳаракатланиш унинг вазифаси саналадиган жорий режалаштириш учун асосий мўлжалга айланади. Бунда эсдан чиқармаслик керакки, маркетинг ижодий фикрлашни, назария ва амалиётнинг айрим қоидаларини маркетинг ички ва ташқи муҳити воқеликларига мослаштиришни талаб қилади. Маркетингни бошқариш ва мақсадларни шакллантириш, режалаштиришни ташкил қилишда албатта маркетинг ва сотувга йўналтирилган корхоналар фаолиятидаги тафовутларни албатта ҳисобга олиш, шунингдек, умумий бошқарув тамойиллари ва талабларига амал қилиш керак, чунки маркетинг ўз функцияларини фирма фаолиятининг барча турлари билан комплексли ўзаро боғлиқликда амалга оширади. Стратегик режалаштиришнинг асоси режалаштириш сценарийлари ва мақсадлар дарахти тузиш, хўжалик хулқ-атвори вариантларининг экспертлар ва матрицали баҳолари, вазиятли моделлар асосида режалар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Режалаштириш жаҳон амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, корхонанинг истиқболдаги фаолияти хилма-хиллигини акс эттириш учун иккита ёндашув зарур – ўтмишдан келажакка қараб режалаштириш (узоқ муддатли, ёки экстраполяцион) ва келажакдан ҳозирги кунга қараб режалаштириш (интерполяцион, ёки стратегик). Биринчи ёндашув ривожланиш ёки тўйиниш босқичида ҳамда технологик жараёнлар ва тавсифномалар барқарорлиги билан ажралиб турадиган бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштириш учун характерли. Иккинчи ёндашув маҳсулотни янгилаш жараёнларини режалаштириш, янги ишлаб чиқаришлар ташкил қилиш ва мавжуд ишлаб чиқаришларни қайта ташкил қилиш ва ҳ.к. учун самаралидир. Бу жараёнлар ноаниқлик даражаси ва ташкилий ишлар ҳажмининг катталиги билан ажралиб туради. Маркетингни режалаштириш хизмати иккита режа ҳужжати – истиқболли (стратегик) ва жорий (тактик) фаолият режалари тузади. Уларнинг биринчиси илмий-ишлаб чиқариш ва маркетинг фаолиятини ўзгартириш мақсадли дастурлари ва лойиҳаларини бирлаштиради, иккинчиси эса жорий 246 илмий-ишлаб чиқариш ва маркетинг фаолиятини моддий таъминлашни кўзда тутади. Маркетинг стратегияси (ёки бозор стратегияси) корхона фаолиятининг мақсадлари қандай амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатади. У нафақат маҳсулотга йўналтирилган маркетинг фаолиятини белгилаб беради, балки корхонанинг техник, ишлаб чиқариш ва молиявий функцияларига таъсир ҳам кўрсатади. Бунда маркетингга йўналтирилган корхоналарда маркетинг стратегияси ишлаб чиқиш корхона фаолиятини режалаштиришда бошланғич нуқта ҳисобланади. Шу сабабдан танлаб олинадиган стратегия вариантлари ресурслар имкониятига нисбатан тўлиқ реалистик бўлиши лозим. Маркетинг стратегиясида қуйидагилар акс эттирилиши лозим: а)танланган бозор сегментлари; б)фирманинг рақобатчилар билан солиштиргандаги ҳолати; в)товарга қуйиладиган талаблар, жумладан, ассортимент, ТҲД босқичлари ва патент, лицензия, сертификатлар; г)истиқболли бозор сегментлари ва уларга кириб бориш вақти; д)тақсимот каналлари – тўғридан-тўғри, воситачилар орқали ва б.; е)талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш (ФОССТИС); ж)сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш – кафолатлар, сервис ва б.; з)ҳамкорлик – қўшма корхоналар, лицензиялаш ва ҳ.к. Зарурий сотув ҳажмига эришиш учун фирма учта стратегия вариантидан фойдаланиши мумкин: ➢ интенсив ривожланиш; ➢ интеграл ривожланиш; ➢ диверсификация. Кўпинча бу стратегиялардан биронтаси соф кўринишда қўлланмайди ва фирма фаолиятида бир нечта, баъзида эса барча ёндашувлар уйғунлашади. Маълум бир стратегияни танлаш «стратегик ойналар таҳлили» асосида амалга оширилади. Бу таҳлил белгиланган вақт фурсатига келиб белгиланган сотув ҳажмига эришиш вариантларини тадқиқ этишга асосланади. Стратегиянинг у ёки бу варианти белгиланган сотув даражасини беради, бироқ бу вариантлар капитал сиғими турлича бўлади. Расмдан кўриниб турибдики, бу мисолда максимал сотув ҳажмига диверсификацияда эришиш мумкин, бироқ агар диверсификация муайян дастурининг капитал сиғимига фирманинг қурби етмаса, у бошқа «бозор ойнаси»ни ўзлаштириши лозим. Корхонада маркетинг тактикаси ва стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш жараёнида қоидага кўра, кўплаб кутилмаган ҳодисалар рўй беради. Фирма қўйилган мақсадларга эришишда ишончи комил бўлиш учун у томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар назорат қилиниши зарур. Маркетинг 247 назорати чуқур таҳлилий ишларни ифодалайди, унинг натижасида корхона маъмурияти баъзан самарасиз бошқарув усулларидан воз кечади ва ички ва ташқи муҳитнинг назорат қилинадиган омилларига таъсир кўрсатувчи янги, корхонанинг жон сақлаш шартларига мос келадиган усул ва воситаларини излаб топади. Маркетинг назоратининг якуний натижаси бошқариладиган омилларга тузатиш киритувчи таъсирлар ва корхона фаолиятини ички ва ташқи муҳитнинг назорат қилинмайдиган омилларига мослаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Корхонада маркетинг бошқаруви доирасида режа кўрсаткичларининг режа давридаги ишлаб чиқариш-тижорат фаолияти реал қиймати кўрсаткичларига мувофиқ келишини назорат қилиш зарур. Бу назоратнинг мақсади асосий режалаштирилган фаолият кўрсаткичлари ҳам умуман, ҳам алоҳида товарлар ва бозорлар бўйича эришилган рентабеллик, даромад ва фойда, товар сотуви ҳажми бўйича эришилган натижаларга мос келиши ёки мос келмаслигини аниқлашдан иборат. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling