Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги товарлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш
Бешинчи қадам: корхонанинг ички муҳити таҳлили.
Ҳар қандай корхонанинг муваффақиятли фаолият юритиши ва кучли рақобат шароиларида жон сақлаш учун яхши имкониятлрага эга бўлиши уларнинг раҳбарияти корхона ичидаги вазиятни танқидий баҳолай олиш, яъни ички муҳитни таҳлил қила олишга қодир бўлган корхоналар учун кафолатланади. Ички муҳит таҳлили маркетинг таҳлилий функциялари доирасида энг мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Ахир у ва у томонидан бошқарилаётган корхона нима билан ва қандай шуғулланаётганига четдан назар ташлаш қобилияти каби ноёб хислат ҳар бир кишига ҳам берилавермайди (корхоналар раҳбарлари ҳам ўз камчиликлари ва кучли томонларига эга бўлган одамлардир). 239 8.2. Саноат корхоналари маркетингининг ишлаб чиқариш функцияси Маркетинг ишлаб чиқариш функцияси учта қуйифункцияни ўз ичига олади: ➢ янги товарлар (бозор учун янгилик саналган товарлар) ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш; ➢ моддий-техник таъминотни ташкиллаштириш; ➢ тайёр маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш. Бу қуйифункцияларни ўзининг ишлаб чиқариш-тижорат фаолиятида маркетинг бошқарувидан фойдаланадиган корхонага ички ва ташқи бозорларда мақсадли йўналтирилган товар сиёсати юритишда узоқ муддатли муваффақиятга эришишга имкон берадиган ўзига хос учлик сифатида кўриб чиқиш лозим. Янги товарлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш Рақобат кураши кучли бўлган шароитларда корхонанинг товар бозоридаги ғалабаси фақат лаборатория ва конструкторлик бюролари, ишлаб чиқариш цехлари ва маҳсулот сифатини назорат қилиш участкаларидаги ижодий ишлар билан таъминланиши мумкин. Агар барча ишлаб чиқариш ва функционал хизматларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ноёб янги товар яратишнинг уддасидан чиқилса, у кучли карвонбоши сифатида корхонани бозор муваффақияти томон етаклаб кетади. Бозор учун янгилик саналган товарлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Улар истеъмолчилар олдида тамомила янги эҳтиёжни қондириш имкониятини очади; маълум бўлган эҳтиёжни қондиришни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаради; маълум бўлган эҳтиёжни кенгроқ доирадаги харидорларга белгиланган даражада қондириш имконини беради. Бозор учун янгилик саналган товарлар ишлаб чиқариш шунинг учун ҳам тижорат муваффақиятининг асосий омили ҳисобланадики, у корхонага белгиланган давр мобайнида бозорда монопол ҳолат эгаллаш ва тармоқ бўйича ўртача кўрсаткичлар билан таққослаганда кўпроқ фойда олишга имкон беради. Янги товар, товар тизими яратишда асосийси ўртача статистик харидорнинг мавҳум эҳтиёжларидан эмас, балки реал якуний фойдаланувчиларнинг аниқ ва муайян ҳохиш-истаклари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиш ҳисобланади. Бозор учун янгилик саналган товарлар яратилган ҳолатда корхона рақобатчилар олдида бир қатор етарли даражада узоқ муддатли устунликларга эга бўлади. Янги товар концепцияси ишлаб чиқиш ва амалга ошириш катта ҳажмдаги ишларни бажариш ва илк паллаларда фойдали иш 240 коэффициентининг паст бўлиши билан боғлиқ. АҚШ машинасозлик корхоналари бўйича ўртача статистик маълумотлар шундан далолат берадики, 100 та аниқ ифодаланган янги товар ғоясидан лаборатория намунаси (макет) босқичигача атиги ўнтаси етиб келади. Ўнта намунадан оммавий ишлаб чиқаришга фақат учто товар келиб тушади ва шундан биттасигина бозорда барқарор позиция эгаллайди ва фирмага фойда келтира бошлайди. Барча илгари сурилган янги товар ғоялари тахминан худди товарлар рақобатбардошлигини қиёсий баҳолашдаги каби мезонлар бўйича ўзаро таққосланад. Натижалар ижобий бўлганда белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш янги товарлар партияси яратиш ҳақида қарор қабул қилинади. Янги товарни оммавий ишлаб чиқаришга киритишдан олдин кўпинча у бозорда тестдан ўтказилади, яъни танлаб олинган бозорларда синов тариқасидаги сотувлар ташкил қилинади. Биринчи навбатда бу индивидуал истеъмол товарларига тааллуқлидир. Ишлаб чиқариш йўналишидаги товарлар учун бозорда бундай тест ўтказишни ташкил қилиш қийинлиги ва бунинг анча қимматга тушиши сабабли камроқ амалга оширилади. Ишлаб чиқариш йўналишидаги янги товарлар, айниқса, машина, асбоб- ускуна, жиҳозлар ва ҳ.к.ни потенциал истеъмолчиларга синаб кўриш учун бепул бериш тавсия этилади. Бундай синовлар натижалари ишлаб чиқарувчи корхона учун қимматли ахборот берадики, у янги маҳсулотни техник даражаси ва сифати бўйича бозордаги энг юқори талаблар даражасига чиқариш имконини беради. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling