224
умид қилиш қолади, холос (соатсоз хизматлари,
автомобиль таъмирлаш ва
ҳ.к.).
7.1-расм. Хизматлар тавсифномаси
Сотувчининг муаммолари:
➢ ўз товарини мижозларга кўрсатиш қийин;
➢ мижозларга уларнинг нималар учун пул тўлашини тушунтириш янада
қийин.
Бу билан хизматлар маркетингида асосий сўзлар бу
мижоз ушбу
ташкилотга мурожаат қилганидан сўнг оладиган
ФОЙДА ва НАФ эканлиги
изоҳлаб берилади.
Ташкилотлар қабул қиладиган маркетинг қарорлари қуйидагича бўлиши
мумкин.
Имкон қадар ўз хизматларининг ҳис этилувчанлигини ошириш –
пластик операциялар бўйича мутахассис операциядан сўнг мижоз қиёфаси
қандай бўлишини расмда кўрсатиши мумкин.
Хизматнинг муҳимлигини таъкидлаш – олий таълим муассасаси қабул
коммисиясининг котиби абитуриентларга нафақат мутахассислик ҳақида,
балки талабаларнинг қанчалик қизиқарли
дам олиши, университет
битирувчилари ишга жойлаштирилиши ҳақида ҳам гапириб бериши мумкин.
Хизматдан олинадиган фойдага эътиборни жалб қилиш. Сотувчи ўз
хизматлари учун марка номи ўйлаб топиши мумкин: масалан, «Сеҳрли бўса»
кимёвий тозалаш
корхонаси; «Қизил гиламда» хизмат кўрсатиш, яъни обрўли
меҳмонлар сифатида хизмат кўрсатиш ва б.
Ўз хизматларини тарғиб қилишга бирон-бир машҳур шахсни, артистлар,
радио ва телевидение бошловчиларини жалб қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: