Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-расм. Маркетинг концепцияси


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

1.2-расм. Маркетинг концепцияси 
Маркетинг ва тадбиркорлик соҳасида дунё илми ва амалиёти маркетинг 
эволюциясида қуйидаги концепцияларни асослади ва тавсия этди: 
• ишлаб чиқариш концепцияси
• товар концепцияси; 
• сотиш концепцияси; 
• анъанавий маркетинг концепцияси; 
• ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси; 
• ўзаро алоқавий маркетинг концепцияси. 
Маркетинг концепцияси эволюцияси 1.2-жадвалда келтирилган. 
Кўрсатиб ўтилган маркетинг концепциялари ҳар бир мамлакат учун 
стандарт ёки норма ёки қоида сифатида кўрилмаслиги керак. Маркетинг 
эволюцияси ҳар қайси мамлакатда ўзини хусусиятлари ва бозор 
муносабатлари ривожланиш даражасига боғлиқ бўлади. Бироқ маркетингни 
пайдо бўлиши билан боғлиқ жаҳон тажрибаси ҳамда бозор муносабатларини 
ривожланиши аниқ мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятини тадбиқ тадбиқ 
бозор муносабатларини шакллантиришга ишлатилиши мумкин эканлиги 
фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари маркетингни ривожланишида машҳур 
умумий тенденция – эътиборни товар ишлаб чиқаришдан истеъмолчига, унинг 
хоҳиш ва эҳтиёжларига қаратиш талаб этилади. 
 
1.2-жадвал 
Маркетинг концепцияси эволюцияси
 
Ма
рк
ет
инг к
онцепция
си
ишлаб чиқариш концепцияси
товар концепцияси
сотиш концепцияси
анъанавий маркетинг концепцияси
ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси
ўзаро алоқавий маркетинг концепцияси


19 
Йиллар 
Концепция 
Асосий ғоя 
Асосий восита 
Асосий мақсади 
1860-1920 
Ишлаб 
чиқариш 
Имконияти борича 
ишлаб чиқариш 
Таннарх, меҳнат 
унумдорлиги 
Ишлаб чиқаришни 
такомиллаштириш, 
сотиш ҳажмини 
устириш 
1920-1930 
Товар 
Сифатли 
товарларни ишлаб 
чиқариш 
Товар сиёсати 
Истеъмол 
товарлари 
хоссаларини 
такомиллаштириш 
1930-1950 
Сотиш 
Сотиш тармоқлари 
ва каналини 
ривожлантириш 
Сотиш сиёсати 
Товарлар сотиш 
интенсификацияси 
1960-1980 
Анъанавий 
маркетинг 
Истеъмолчига 
нима керак бўлса 
ўшани ишлаб 
чиқариш 
Маркетинг микс 
комплекси, 
истеъмолчини 
тадқиқ қилиш 
Мақсадли бозорни 
хоҳиш-
эҳтиёжларини 
тадқиқ этиш 
1980-1995 
Ижтимоий-
ахлоқий 
маркетинг 
Жамият 
талабларини 
ҳисобга олган 
ҳолда 
истеъмолчига 
керак бўлган 
таврларни ишлаб 
чиқариш 
Маркетинг микс 
комплекси, ишлаб 
чиқариладиган 
товар ва хизмат 
ишлаб чиқариш, 
истеъмолчи билан 
боғлиқ булган 
ижтимоий ва 
экологик 
оқибатларни 
тадқиқ этиш 
Мақсадли бозорни 
хоҳиш-эҳтиёжлари-
ни қондириш 
1995 
йилдан 
шу 
давргача 
Маркетингни 
ўзаро 
алокавий 
концепцияси 
шериклар ва 
истеъмолчиларни 
кондирадиган 
товарлар ишлаб 
чиқариш 
Маркетинг комплек 
си, интеграция ва 
тармоқли тахлил, 
координация 
услуби 
Мақсадли бозорни 
хоҳиш-
эҳтиёжларини 
қондириш 
Биринчи давр - маркетинг концепцияси «ишлаб чиқариш концепцияси» - 
«маҳсулот устунлиги» тарзида белгиланади, бунда энг муҳим масала яхши 
товар ишлаб чиқариш ва уни харидорга арзон нархларда сотиш деб 
ҳисобланади. Концепция шиори - «имкони борича кўпроқ товар ишлаб чиқар, 
чунки бозор талаби чексиз». Шуниси диққатга сазоворки, бизнинг 
иқтисодиётимиз ҳозирги даврда ҳаммадан кўра ибтидоий маркетинг 
коцепциясига яқин туради. 
Товар концепцияси истеъмолчи эътиборини товарга, унинг сифатига ва 
нархига қаратишни талаб этади. Истеъмолчилар ўхшаш товарларни 
сифатларини бошқа фирмани шундай товарлари билан солиштириб 
кўрадилар. Бу концепцияни кўпинча компания, фирма, ташкилотлар, 
шунингдек, нотижорат ташкилотлар ҳам ушлаб турадилар. Бироқ товар 
концепцияси муваффақият келтиравермайди. 


20 
Кейинги давр «сотиш концепцияси» номини олди. Бунда фирманинг 
маҳсулотини «мана товар тайёр, келаверинг ва савдолашинг» шиори билан 
сотишни мўлжаллаш биринчи ўринга чиқади. Товар ва савдо маркетингги 
концепциялари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳали серияли, яъни ялпи тус олмаган 
даврда майдонга келган эди. Товарларнинг янги турлари ва хиллари ҳисобига 
юқори даражада фойда қўлга киритилар эди, сабаби моҳият эътибори билан 
чексиз талабга эга бўлган бозорда бу товарларга нисбатан талаб бениҳоя катта 
эди. 
50-йилларда бошқариш концепциясининг илк асосини сотиш ҳажми, 
ишлаб чиқариш ва муомала харажатлари даражаси, даромад, фойда ва бошқа 
кўрсаткичларни узоқ муддатли ўзгаришларини аниқлаш таҳлил қилинди. 
Шунга кўра бозордаги иш фаолиятини бир йилдан беш йилгача мослаштириш 
кўзда тутилган. 
Маркетинг ривожи тарихида ўтган асрнинг 50-йиллари муҳим босқич 
бўлди. Ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш танглиги кўриниб қолди. Маркетинг 
- ишлаб чиқаришни бозор талабига мослаштириш концепцияси, унинг асосини 
истеъмолчига - «бозор устунлиги»га мўлжал олиш ташкил этди. Маркетинг 
бошқарувининг бозор концепцияси янада ривожланди. 
Анъанавий маркетинг концепцияси ўтган асрнинг 50-йиллари 
ўрталаридан бошлаб маркетинг бозор концепцияси тарзида бошқаришда 
фирманинг фақат бозор стратегиясини эмас, балки ишлаб чиқариш 
стратегиясини ҳам белгилайдиган етакчи вазифага айланди. Маркетинг 
хизмати фирманинг асосий бошқариш маркази, бозор, ишлаб чиқариш, илмий-
техника ва молиявий фаолияти масалалари бўйича ахборотлар ва тавсиялар 
манбаи бўлиб қолди. Маркетинг хизмати ижтимоий талаб ва бозор 
конъюнктураси ҳолати ҳамда ўзгаришларини батафсил таҳлил қилиш асосида 
у ёки бу товарни ишлаб чиқариш зарурати, истиқболи ва фойдадорлиги, ишлаб 
чиқариш 
дастурларини 
моддий-техника 
жиҳатларидан 
таъминлаш 
имкониятлари тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
XX асрнинг 60-йилларига келиб бозордаги ўзгаришларга қараб стратегик 
режалаштиришни амалга ошириш масаласи илгари сурилди ва ҳал қилинди. 
Ўтган асрнинг 70-йилларга келиб, маркетингнинг шундай концепцияси 
ишлаб чиқилдики, у иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар ҳаётига 
мустақил кириб борди. 
Қуйида сотиш ва маркетинг концепцияси берилган. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling