Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Сотиш (тижорат) концепцияси


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Сотиш (тижорат) концепцияси 
олди-сотди ва 
сотишни 
рағбатлантириш 
Товарлар
сотиш ҳажмини 
кўпайтириш ҳисобига 
фойда олиш 


21 
 
Маркетинг концепцияси 
 
 
1.3-расм. Сотиш ва маркетинг концепцияси
 
Маҳсулотлар кўриниши ва технологияси қисман ўзгартирилган ҳолда 
кўплаб ишлаб чиқаришлар бошланди. Рақобат курашининг асосий шакли нарх 
рақобатига айланди. Шунинг учун кейинги йилларда харажатларни 
камайтириш, самарадор технологияларни жорий этиш йўлида доимий кўраш 
олиб бориш муваффақият гарови бўлиб қолди. 
Ижтимоий ахлоқий маркетинг концепцияси - бу концепция корхонанинг 
вазифаси якка шахсларнинг талабини ўрганиш, таҳлил қилиш ва бу 
талабларни самарали қондиришдан, айни пайтда умуман жамият бутунлигини 
сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат деб қарайди. Ижтимоий-ахлоқий 
маркетинг концепцияси бошқаришнинг бозор концепциясига нисбатан 
кучайиб бораётган экологик муаммолар, табиий ресурсларнинг етишмаслиги, 
умумжаҳон инфляцияси, ижтимоий хизмат соҳаларининг ғариб ҳолати 
туфайли бу дастур бизнинг замонамизга тўғри келишига билдирилган 
шубҳалар авж олиб тўрган паллада майдонга келди. Дастлаб фирмаларнинг 
бозор муносабатларидаги фаолияти асосан фойда олишгагина қаратилди. 
Кейинчалик улар харидор эҳтиёжларини қондиришнинг стратегик аҳамиятини 
англаб этдилар ва натижада бозор маркетингги концепцияси пайдо бўлди. 
Бугунги кунга келиб, улар бирор муҳим ишга қўл уришдан олдин, жамият 
манфаатлари ҳақида ҳам уйлай бошлайдилар. Ижтимоий-ахлоқий маркетинг 
бозор иштирокчиларидан маркетинг сиёсати доирасида уч омилни ўзаро 
боғлигликда қарашни талаб этади, бу омиллар - фирма фойдаси, харидор 
эҳтиёжлари ва жамият манфаатлари. Бу қуйидаги 1.4-расмда ўз ифодасини 
топган. 
Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси - маркетингни ўзаро алоқавий 
концепциясининг асосий ғояси харидорлар билан бошқа олди-сотди жараёни 
қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар (коммуникация)дан ташкил топади. 
Маркетингни ўзаро алоқаси самарали коммуникация, шахсий мулоқотлар 
аҳамиятини оширади. Маркетингни ўзаро алоқаси коммуникацияни кенгроқ 
жиҳатда – компания билан унинг шериклари ўртасидаги даромад олиб келувчи 
хоҳлаган ўзаро алоқаси сифатида кўради. 
маркетинг чора 
тадбирлари 
комплекси 
харидорлар эҳтиёжи 
харидорлар эҳтиёжини 
қондириш орқали фойда 
олиш 
Жамият манфаатлари 
(умуминсоний қадриятлар) 


22 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling