Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
-расм. Рақобатли устунлик тушунчаси
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
5.4-расм. Рақобатли устунлик тушунчаси Бозор кучи: бозор томонидан қабул қилинадиган максимал сотув нархи имтиёзли рақобатчининг нархига қандай нисбатда? Унумдорлик: бир маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатлар (бирлик харажатлар) имтиёзли рақобатчиникидан кўп ёки кам эканлиги? 5.4-расмдаги горизонтал ўқ бозор қабул қиладиган максимал нархга, вертикал ўқ эса ишлаб чиқариш харажатларига мос келади. Бу икки катталик имтиёзли рақобатчидаги шу катталикларга нисбатан фоиз ҳисобида келтирилган. -чапдаги юқори ва ўнгдаги қуйи квадрантлар мос равишда энг ёмон ва энг яхши вазиятларга тўғри келади; -чапдаги қуйи квадрант харажатлар бўйича пешқадамликни англатади; -ўнгдаги юқори квадрант дифференциация стратегиясига мос келади; -биссектриса қулай ва ноқулай ҳудудларни ажратиб туради. Рақобатбардошликни таҳлил қилишнинг вазифаси стратегик хулосалар чиқариш ва устивор мақсадларни белгилаш учун фирмага шу ўқларда жойлашишга имкон беришдан иборатдир. “Бозор кучи” ўқидаги ўринни танлаш учун аввалги бобларда кўриб чиқилган марканинг имиджини тадқиқ 137 қилишда олинган маълумотлардан фойдаланиш керак. Бу тадқиқотлар бозор қабул қиладиган қийматни ўлчаш ва нарх бўйича эгилувчанликни баҳолашга имкон беради. “Унумдорлик”ни таҳлил қилишда тажриба эгри чизиғидан келиб чиқиш ёки “бозорни разведка қилиш” хизмати маълумотларини ҳисобга олиш лозим, бу хизмат рақобатчилар устидан кузатув ўрнатиш вазифасини бажаради. Портер томонидан 1982 йили киритилган кенгайтирилган рақобат концепциясининг мазмуни шуки, фирманинг асосий бозордаги рақобатли афзалликдан фойдалана олиш қобилияти фақатгина ўзи дуч келаётган бевосита рақобатга эмас, балки шу бозордаги потенциал рақиблар, ўринбосар товарлар, мижозлар ва етказиб берувчилар каби кучларнинг таъсирига ҳам боғлиқдир. Потенциал рақиблар ва ўринбосар товарлар фирма учун бевосита хавф уйғотса, мижозлар ва етказиб берувчилар эса ўзларининг талаблари билан билвосита таҳдид солиб туради (расмга қаранг). Мана шу кучларнинг ўзаро таъсирии охир-оқибатда товар бозорининг рентабеллигини белгилайди. Табиийки, рақобат муҳитини ташкил қилувчи асосий кучлар турли бозорларда турлича бўлиши мумкин. П отен ци ал рак и блар Урин босарлар Таъмин отчи лар М иж озлар С ек тордаги рак иблар И ш лаётган фирмалар уртасидаги рак обат Етк азиб бе- рувчиларн ин г савдолаш иш к обилияти Ян ги рак ибларн ин г к ириб к елиш хавфи М иж озларн ин г савдолаш иш к обилияти Урин босар товарлар хавфи Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling