Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Маркетинг стратегиясини танлаш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
5.6. Маркетинг стратегиясини танлаш 
 
Портфел таҳлили - бу стратегик маркетинг жараёнларини 
аниқлаштириш ва якунланишидир. Қайси усул қўлланишидан қатъий назар 
таҳлил қуйидагиларга асосланади: 
товар бозори ёки сегментлар бўйича фаолият йўналишини аниқ 
тақсимланиши; 
турли йўналишдаги стратегик қадриятни солиштиришга олиб келувчи 
жалб жэтувчанлик ва рақобатбардошлик кўрсаткичлари; 
стратегик ҳолат билан иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар 
ўртасидаги алоқалар (айниқса БКГ услубида). 
Ўз портфелини таҳлил қилиш кўп йўналишли фирмага чекланган 
ресурсларни ўзи фаолият олиб бораётган турли бозорлар ўртасида 
тақсимлашда ёрдам беради. Умуман олганда, вазифа ҳар бир кўриб 
чиқилаётган товар бозорини икки мустақил мезон бўйича: асосий бозорнинг 
жалб қилувчанлиги ва фирманинг рақобатчилик кучи бўйича таснифлашдан 
иборатдир. 
Бу мақсад учун таҳлилнинг матрицалар қўлланиладиган ва жалб 
қилувчанлик ва рақобатбардошликнинг турли хил кўрсаткичларидан 
фойдаланиладиган турли усуллари ишлаб чиқилган. Биз икки энг оммабоп 
усулни кўриб чиқиш билан кифояланамиз: бу Бостон консалтинг гуруҳининг 
(БКГ) “ўсиш-бозор улуши матрицаси” деб аталувчи усули ва “Дженерал 
электрик” 
ва 
“МакКинзи” 
фирмаларининг 
“жалб 
қилувчанлик-
рақобатбардошлик матрицаси” усулидир. Бу усуллар ўхшаш бўлса ҳам, улар 
турли сабабларга асосланган ва у ёки бу усулнинг танланиши олинадиган 
натижаларга боғлиқдир. 
“Ўсиш-бозор улуши” матрицасида икки мезондан фойдаланилади: 
биринчи мезон жалб қилувчанлик индикатори сифатидаги мақсадли 


143 
сегментнинг ўсиш суръати бўлса, иккинчиси рақобатбардошлик индикатори 
сифатидаги энг хавфли рақобатчига нисбатан бозор улушидир. Бунда бўлиш 
чизиқлари билан тўрт квадрантга ажратилган икки киришли жадвал ҳосил 
бўлади. 
Биринчидан, ўсиш суръатлари юқори ва паст бўлган бозорларни 
ажратиб турувчи асосий чизиқ “бозорнинг ўсиши” ўқига нисбатан ялпи 
миллий маҳсулотнинг натурал кўрсаткичлардаги ўсиш суръатига ёки фирма 
фаолият кўрсатаётган турли сегментлардаги ўсиш суръатларининг ўртача 
қийматига тўғри келади. 
Иккинчидан эса, “бозор улуши” ўқи учун ажратиш чизиғи одатда 1 ёки 
1,5 нуқталари орқали ўтказилади. Бозор улуши бу кўрсаткичдан юқори бўлса, 
катта, акс ҳолда эса кичик ҳисобланади. 
Ю =ор и
П аст
«
Ю лду злар »
*
«
Со\ и н
си г и р »
«
Сыр о=
белг и си »
?
«
И тлар »
К атта
Н исбий бозор улуши
К ичик
1/8
1/4
1/2
1
2
4
8

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling