Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


Download 1.74 Mb.
bet95/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

Инкапсуляция маълумотлар ва уларни ќайта ишловчи алгоритмларни бир бутунга бирлаштиришдир. Объектга йўналтириган дастур доирасида маълумотлар объект майдонлари деб, алгоритмлар эса объект усуллари деб аталади.
Инкапсуляция объектни ташќи мућитдан максимал даражада ажратишга имкон беради. У ишлаб чиќилаётган дастурлар ишончлилигини сезиларли оширади, чунки объектда, кичрайтирилган алгоритмлар дастур билан маълумотларнинг нисбатан катта бўлмаган ћажми билан алмашади, бунда бу маълумотларнинг сони ва тури одатда яхшилаб назорат ќилинади. Объектга бирлаштирилган алгоритмлар ва маълумотларнинг алмаштирилиши ёки модификацияланиши бир бутун дастур учун одатда ёмон кузатиладиган оќибатларга олиб келмайди (дастурлар ћимоясини кўтариш маќсадида объектга йўналтириган дастурда глобал ўзгарувчилар деярли ишлатилмайди).
Мерос олиш объектларнинг ўз авлодларини тугдириш хусусияти­дир. Объект – авлод яратувчисидан ћамма майдон ва усулларни автоматик тарзда мерос олади, у объектларни янги майдонлар билан бойитиши ва яратувчи усулларини алмаштириши (ќоплаши) ёки уларни тўлдириши мумкин.
Мерос олиш тамойили объект хусусиятлари модификацияси муаммосини ћал ќилади. Объектлар билан ишлашда дастурчи одатда ўз хусусиятларига кўра айнан бир масалани ечишга жуда яќин бўлган объектни танлайди ва ундан, яратувчиларда амалга оширилмаган ишларни ќила оладиган, бир ёки бир нечта авлодларни яратади.
Полиморфизм тамойили ќариндош (яъни битта умумий яратувчига эга) объектларнинг маъносига кўра ўхшаш муаммоларини ћар хил усуллар билан ечишни билдиради. Объектга йўналтириган дастур доирасида объектнинг табиий хусусиятлари унга кирувчи усуллар тўплами билан аниќланади. Объект авлодида у, ёки бу алгоритмни ўзгартира бориб, дастурчи бу авлодларга яратувчисида бўлмаган ўзига хос хусусиятларни бериши мумкин. Усулни ўзгартириш учун уни авлод учун ёпиш, яъни авлодда бир исмли усулни эълон ќилиш ва унда керакли ишларни амалга ошириш зарур. Натижада яратиш-объектида ва авлод-объектида ћар хил алгоритмик асосга эга ва, демак, объектларга ћар хил хусусиятлар берувчи, бир хил исмли икки усул иш кўрсатади. Мана шу объектларнинг полиморфизми дейилади.


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling