Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


Download 1.74 Mb.
bet93/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

else
if y kabisa 100 = 0
then kabisa:=false
else
if y mod 4 = 0
then kabisa:=true
else kabisa:=false
Шундай ќилиб, мулоћазамиз натижасида шартли оператор олинди.

13.7. Дастурни тузатиш.


Агар дастур ёзилган, синчиклаб текширилган бўлса, уни машинага киритиш ваќти келди. Энди дастурни ЭЋМ ёрдамида тузатиш зарур, чунки пухта текширилган дастурда ћам хатоликлар учраши мумкин. Хатолар мазмуний (семантиќ), кўп учрайдиган имловий (грамматик), шунингдек, синтактик (зарур белгилар ёки сўзларни нотўѓри ишлатиш) хатоларга ажратилади. Синтактик хатолар дастур матнини киритишда ћам келиб чиќади.
Синтактик хатоларни топиб, ЭЋМ унинг дастурдаги жойини дастурчига хабар ќилади. Мазмуний хатони аниќлаш анча мураккаб. Бунинг учун, дастурнинг тўѓрилигини ќўлда текширишдагига ўхшаш, танлаб олинган назорат ќийматларда тажриба ўтказилади. Хатоларни ЭЋМ нинг ўзи ќидираётганлиги учун, энди анча «мураккаб» маълумотлар билан иш олиб бориш, циклларнинг кўп марта такрорланишидан фойдаланиш мумкин.
Ћамма мазмуний хатолар ћам тез ва осон топилавермайди. Мураккаб дастурда чуќур яширинган хатолар учраши мумкин. Уларни топиш учун дастурчи сезгига, мантиќан фикрлашга, дастурлашдан яхши билимга эга бўлиши керак.
Шундай ќилиб, дастурни тайёрлаш ва тузатиш дастурчидан анчагина мећнат талаб ќилар экан. Бироќ, дастур яратилгандан кейин у билан куп фойдаланувчилар ишлаши мумкин. Зарур бўлганда дастур матнини кўчириш ва турли хилдаги ЭЋМ лар хотирасига киритиш мумкин.

Назорат саволлари:



  1. Дастурни яратиш жараёнига ќандай босќичлар киради?

  2. Масалани таърифлаш босќичининг моћияти?

  3. Ечиш усули (алгоритмни танлаш ва тасвирлаш босќичи) ни баён этинг.

  4. Дастурни яхшилаш босќичида нима ишлар ќилинади?

  5. Дастурни текшириш босќичи ќандай босќич?

  6. Дастурни такомиллаштириш босќичининг вазифаси нима?

  7. Дастурда ќандай хатоликлар бўлиши мумкин, улар ќандай аниќланади?

  8. Синтактик ва имловий хатоликлар ќандай аникланади?

  9. Мазмуний (семантиќ) хатоликлар ќандай аникланади?

  10. Хатоларни аниклаш учун дастурчи нималарга эга бўлиши керак?

XIV БОБ.
КАТТА ДАСТУРЛАР МАЖМУАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИЌИШ УСЛУБИЁТЛАРИ

14.1. Таснифли (структурали) дастурлаш


Дастурлашнинг ривожланиши, 70-йилларнинг бошига келиб, етакчи дастурчилар олдига, дастур ўлчами ва миќдорининг бошќариб бўлмас даражада ўсаётганлиги натижасида, катта дастурлар мажмуаларини ишлаб чиќишга ёндошишни тубдан ўзгартириш вазифасини ќўйди.
Бу муаммолардан келиб чиќиб, 70-йилларнинг энг яхши дастурчилари томонидан (Дейкстр, Вирт, Дал, Хоар, Йордан, Константин, Майер ва бошќалар) лойићаларни юритишнинг таснифли услубиёти, деб номланган ќатъий ќоидалар ишлаб чиќилди.
Бу услубиётга кўра, дастур мавћум даражали поѓоналар тўпламидан иборат, деб ќаралади. Бу поѓоналар дастурни тушунишни енгиллаштириши, дастур бажарилиш ишончлилигини ошириши, дастур ишлаб чиќиш муддатларини ќисќартиришга ёрдам бериши керак.
Таснифли дастурлашнинг асосий маќсадлари ќуйидагилардан иборат:
1. Дастур уќилишини яхшилаш:
Бунинг учун ќуйидаги ќоидаларга риоя ќилиш керак:

  • тил конструкцияси семантиќасини мураккаблаштирмаслик;

  • бошќарувчи конструкциялар ва маълумотлар таснифидан фойдаланиш ишларини кичрайтиришга интилиш;

  • дастурни бошидан охиригача бошќа бетга бошќарувчи ўтишларсиз ўќилишга эришиш даражасида ишлаб чиќиш.

2. Дастур самарадорлигини ошириш.
Бу маќсадда дастур таркиби модулларга шундай бўлиниши керакки, натижада хатоларни осон топиш ва тузатиш, шунингдек ихтиёрий модул матнини, самарадорликни ошириш маќсадида, бошќаларига боѓлиќ бўлмаган ћолда ўзгартириш мумкин бўлсин.
3. Дастур ишончлилигини ошириш.
Дастур бошидан охиригача осонгина тестдан ўтказилса, дастурни яхшилаш жараёнида муаммолар тугилмаса, дастур иши юќори ишончли бўлади. Юќори ишончлилик эса дастурни модулларга бўлишда яхши таснифланиши билан таъминланади.
4. Дастур маћсулотини ишлаб чиќиш ваќти ва ќийматини камайтириш.
Агар дастурчилар гурућидаги ћар бир дастурчи олдингига ќараганда дастур кодларининг катта сонини ёзиш ва яхшилаш ќобилиятига эга бўлса, яъни дастурчи ишининг мећнат унумдорлиги ошса, таснифли дастурлаш ќоидаларига риоя ќилса, бу маќсадга эришиш мумкин.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling