Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси


Иттифоқ республикалари орасида энг самарали эканлигини эътироф


Download 428.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana13.11.2023
Hajmi428.69 Kb.
#1771145
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
26 Sh Qobilov 0

Иттифоқ республикалари орасида энг самарали эканлигини эътироф 
этганлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди» деганларида юқорида қайд этилган 
бозор иқтисодиётига ўтишнинг бешта тамойили «Ўзбек модели»нинг пухта 
ишланган илмий-назарий асоси эканлигини назарда тутган эди. 
Юқорида таъкидланганидек, «Ўзбек модели» бозор иқтисодиётига 
ўтишдаги дунёда мавжуд моделларнинг кўчирмаси эмас. Бу мазмунан 
Ўзбекистоннинг ўзига хос янги моделидир.
Ўзбекистоннинг танлаган йўли конституцион асосга эга, республика 
манфаатлари, шарт-шароити ва хусусиятларига тўла мос келадиган ижтимоий 
йўналтирилган 
бозор 
иқтисодиётини 
шакллантиришга 
қаратилган. 
Ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар стратегияси қуйидаги беш 
принципга асосланган: 
1. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги; 
2. Давлат – бош ислоҳотчи; 
3. Қонун устуворлиги; 
4. Кучли ижтимоий сиёсат; 
5. Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш. 
Ўзбекистонда давлат бошқаруви «Ўзбек модели»нинг асосини ташкил 
этувчи бозор иқтисодиётига ўтишнинг бешта муҳим, бир-биридан ажралмас 
тамойилларига асосланади. Тамойил деганда, аслида раҳбарий қоида 
тушунилади. Ўтган вақт мобайнида «Ўзбек модели» ўзининг реал воқелик 
эканлиги билан бутун дунёга бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш раҳбарий 
қоидасининг илмий, назарий жиҳатдан асосланганлигини кўрсатди. «Ўзбек 
модели» амалда ўзини оқлаган, ёруғ истиқболимизни белгилаб берган 
тараққиёт йўлидир.
Бугунги кунда бу принципларнинг амалга оширилиши республикада 
ижтимоий-сиёсий барқарорликни, энг муҳими демократик жараёнларни 
обрўманд қилишнинг моддий асоси бўлган, мамлакат иқтисодий, молиявий ва 
ижтимоий хавфсизлигини мустаҳкамловчи омил – изчил иқтисодий ўсишни 
таъминлашга эришилди.
Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ бозор 
иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўлини танлаб, уни изчил амалга ошириши 
натижасида ҳамда миллий ва иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлаш 
стратегияси боис Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа кўплаб 
мамлакатлардан фарқли равишда, ишлаб чиқариш ва аҳоли турмуш 
даражасининг кескин пасайиб, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари ҳаддан зиёд 
ошиб кетишига йўл қўйилмасликка эришган мамлакатлар қаторига киради. 
Рақамлар бу ҳақида далолат беради. 1991-1995 йилларда Ўзбекистонда ялпи 
ички маҳсулотнинг пасайиши, МДҲ давлатлари ўртасида энг кам кўрсаткични - 
18,8 фоизни ташкил этди. Ҳолбуки, бу рақам Россияда - 53 фоиз, Украинада - 
52 фоиз, Белоруссияда - 54,6 фоиз, Қозоғистонда эса 75,4 фоизга тенг бўлган. 
Ўзбекистон иқтисодиёти 1997-2003 йиллар давомида йилига 3,8-5,2 фоиз 
ўсиш даражасида ўртача суръатлар билан ривожланди [7; 13-б.].


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Мамлакатимизда 
аввалбошданоқ 
иқтисодиётни 
янгилаш 
сиёсати 
тутилдики, бу дастлаб иқтисодий барқарорлик, сўнгра 1997 йилдан бошлаб 
иқтисодий ўсиш таъминланишига олиб келди. Иқтисодий ўсиш аста-секин 
ижтимоий тенгсизликни қисқартира бошлади. Бунинг натижасида миллий 
иқтисодиётимизнинг ижтимоий йўналиши куч олди. Бу, албатта, ижтимоий 
кескинликка йўл қўймасликнинг муҳим омилига айланди. 
Тараққиётнинг “Ўзбек модели” Марказдан мерос бўлиб қолган қолоқ 
иқтисодиётни тиклади ва аста-секин юксалтирди. Натижада иқтисодиётимизда 
жиддий таркибий ўзгариш ва янгиланишлар юз берди. Бугунги кунда 
иқтисодиётимизнинг 
локомотивига 
айланган 
машинасозлик 
ва 
автомобилсозлик, кимё ва нефть-кимё саноати, озиқ-овқат саноати, қурилиш 
материаллари саноати, фармацевтика ва мебелсозлик жадал суръатлар билан 
ривожланмоқда. 
Таъкидлаш ўринлики 1991-1992 йилларда мамлакатимиз ялпи ички 
маҳсулотининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар томонидан 1,5-2,0 
фоизигина ишлаб чиқарилар эди. Сабаби, ўша дамларда хусусий 
тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида 
фармонлар ва уларга мувофиқ равишда қабул қилинган фермерликни 
ривожлантиришга доир ҳукумат қарорлари жойларда коррупцияга берилган 
маъмурий-буйруқбоз амалдорларининг кескин қаршилигига дуч келган.
Қулай ишчан муҳит яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, 
техник ва технологик янгилашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш жараёнларининг натижаси сифатида «Ўзбекистон иқтисодиёти 
қарийб 6 марта ўсди. Унда саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга ошди. 
Охирги 11 йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 
8 фоиздан кам бўлмаган даражада сақланмоқда. Фаол инвестиция сиёсати 
амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимиз иқтисодий қудратини 
оширишга хизмат қилиб, Ватанимизни янада озод ва обод бўлишига моддий 
замин яратмоқда. Иқтисодий ўсиш натижасида мамлакатимизда ижтимоий 
соҳани ривожлантиришга шарт-шароит ҳозирламоқда» [2].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев иқтисодий 
ўсишнинг инсонга хизмат қилиши аҳамиятига тўхталар экан шундай дейди: 
«Ҳаммамизга аёнки, ўсиш суръатлари – бу шунчаки бир мақсад эмас. Бундай 
ўсиш аввало халқимизга, ҳар бир фуқарога қандай наф етказиши, унинг 
дастурхонида, кундалик ҳаётида акс этиши биз учун муҳим масаладир» [8].
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларидан 
бошлаб кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)ни ривожлантириш 
масаласи ҳам кўп укладли бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосини 
ташкил этди. Ўз вақтида бу борада юритилган оқилона сиёсат мамлакатимизда 
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини енгил кечишининг омили бўлиб 
хизмат қилди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган шароитда 
иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар ва тизимли ислоҳотларни амалга 
ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг омили сифатида кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)нинг аҳамияти ортиб бормоқда.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 

Download 428.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling