Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси
Download 428.69 Kb. Pdf ko'rish
|
26 Sh Qobilov 0
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий мустақилликка эришмасдан сиёсий мустақилликни таъминлаб бўлмайди
ўзи бунга йўл қўймайди» номли мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида сиёсий
бурилишни ўзида ифода этган нутқи, «Ўтмишдан сабоқ чиқариб келажакка ишонч билан» мавзусида 1990 йил 5 июндаги маърузасида ҳамда 1991 йил 29 январда «Ҳаммасига ўзимиз эришмоғимиз зарур» мавзусида «Известия» газетаси мухбирининг саволларига жавобларида баён этилган эди. Тараққиётнинг «Ўзбек модели» яхлит таълимот сифатида шаклланиши мамлакатимизнинг сиёсий мустақиллигини қўлга киритиш билан боғлиқдир. Айнан мустақиллик шароитида Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини ўзида мужассамлаштирган моделни яратиш имкониятига эга бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев: «Ислом Абдуғаниевич «Иқтисодий мустақилликка эришмасдан сиёсий мустақилликни таъминлаб бўлмайди» [2] деган тамойил ва энг муҳим устувор вазифани амалга оширишни стратегик масала деб ҳисоблар эдилар» деб алоҳида қайд этганларида буюк Йўлбошчи Ислом Каримовнинг ўлмас ғоялари ва етакчи фикрларига таяниш ва суяниш зарурлигини чуқур англаш лозим. Тараққиётнинг «Ўзбек модели» дастлаб умумлашган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон: бозор муносабатлрига ўтишнинг ўзига хос йўли», «Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари» фундаментал асарларида баён этилган ва малакатимиз ва дунё иқтисодий тафаккури тарихида ўзига хос саҳифа бўлиб, шубҳасиз эркин изланишлар мевасидир. Гап шундаки, Ўзбекистон тоталитар совет тизими, Совет империяси таркибида ривожланди. Ўзбекистон халқи совет жамиятидан рўшнолик кўрмади. Тоталитар, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисод Ўзбекистонни қолоқликка маҳкум этди. Ресурсларимиз аёвсиз ишлатилди ва ташиб кетилди. Натижада Ўзбекистон ресурсларга бой мамлакат бўла туриб, иқтисодий тараққиётда кўпгина Шарқ мамлакатларидан орқада қолиб кетди. 1989-1990 йили аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш бўйича дунёда кўрсаткичи ҳавас қиладиган даражада эмас эди. Ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг ўсиш суръати, унинг тузилиши, таркибининг янгиланиши, яъни модернизация ва диверсификацияси жиҳатидан дунё талабларидан анча орқада қолди. Юқорида юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазият Ўзбекистонни иқтисодий янгиланишга муҳтож эканлигини, бунинг учун тараққиёт йўлини танлаб олиш ва унинг концепциясини яратишни тарих “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 7 www.iqtisodiyot.uz Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов зиммасига юклади. Иқтисодий инқироздан чиқиш, иқтисодий юксалиш учун нима зарур? деган савол турар эди. Бутун дунё тажрибасига асосланиб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон: бозор муносабатлрига ўтишнинг ўзига хос йўли» асарида «жаҳон цивилизацияси ижтимоий тараққиётининг сифат жиҳатидан янги йўлларини ишлаб чиқди, тартибга солинган бозор иқтисодиёти мана шу йўлга асос қилиб олинган» [5; 274-360-б.], деган фикрига суянса-да, аммо бу тараққиёт йўлини андозасини, моделини кўр-кўрона қабул қилиб бўлмаслигига янги жамият барпо этиш борасида ўз андозасини ишлаб чиқишга ишора этган эди. Яхлит таълимот ифодаси бўлган «Ўзбек модели» Ўзбекистонни бозор иқтисодиётига ўтишида ўзига хос шароитларни ҳисобга олиш ва шакллантириб боришни, унга босқичма-босқич, халқни ҳимоя қилиб, ижтимоий барқарорликни таъминлаш орқали ўтиш мақсадини кўзлаган эди. «Ўзбек модели» нинг муҳим стратегик жиҳати шундаки, у дунё тамаддунининг тараққиёт тажрибасига асосланади: «бозор муносабатларининг ривожланиши бирорта ҳам мамлакатда текис, бенуқсон кечмаганлигини инобатга олади. Тараққиётнинг «Ўзбек модели»нинг қудрати яна шундаки, у умуминсоний истиқбол йўлини танлади. Бу модель Ўзбекистонни келажакда иқтисодиёти ривожланган, демократия ривож топган давлатга айтантириш мақсадини кўзлаган эди. Тараққиётнинг «Ўзбек модели» «Ўзбекистон келажаги буюк давлат» деган илмий хулосага таянди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг: «Республиканинг бозор муносабатларига ўтишида ўз йўлидан изчиллик билан бориши демократик ўзгаришлар, республикани ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш уни халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш учун пухта моддий негиз яратади» [5; 227-б.] деган ўлмас ғояси бугун ўз тасдиғини топди . Буюк Йўлбошчи Ислом Каримовнинг беқиёс тафаккурини ўзида мужассам этган боқий моделнинг назарий асосини бозор иқтисодиётига ўтишнинг машҳур беш тамойили ташкил этади, унинг муҳим хусусияти бозор иқтисодиётига ўтишдаги ўз йўли бу ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўли бўлиб мамлакат иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадини кўзлайди. Ислом Каримовнинг муаллифлигида ишлаб чиқилган «Ўзбек модели» янги иқтисодий тизим яратиш замирида инсон манфаатини юзага чиқариш, унинг меҳнатини қадрлаш, аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадлари устувор бўлиб мамлакатимизда «Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун» деган эзгу ғояга таяниб иш кўрилди. Шу ўринда ноёб иқтисодий тафаккур соҳиби Ислом Каримовнинг 1993 йил 6 сентябрда халқаро банклар конференцияси очилиш маросимидаги сўзлаган нутқида: «Ислоҳотларнинг ишлаб чиқилган андозаси мавҳум тадқиқотлар меваси эмас, аксинча, мавжуд воқеликка асослангандир. Жаҳоннинг 70 мамлакатидан 1500 нафар йирик олим ва ишбилармонлар вакиллари “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 8 www.iqtisodiyot.uz иштирокида Москвада ўтказилган халқаро иқтисодий уюшманинг X жаҳон конгресси қатнашчилари Ўзбекистоннинг бозорга ўтиш дастури собиқ Download 428.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling