Ш. Сейтовнинг «халқабад» роман-тетралогиясида вестиал портрет


Онша жалбырақлаў, дағы етиў, қымсыныў жоқ, үстемлеў, кемсалыйқалаў сәлемлести, бунысын Сайымбет: «жоқарыдан келди»ге жорыды»


Download 75 Kb.
bet2/3
Sana14.08.2023
Hajmi75 Kb.
#1667139
1   2   3
Bog'liq
Макола Г.Алламуратов

Онша жалбырақлаў, дағы етиў, қымсыныў жоқ, үстемлеў, кемсалыйқалаў сәлемлести, бунысын Сайымбет: «жоқарыдан келди»ге жорыды» [6.44]. Роман сюжетида колхоз қуриш мажлисини бўлдирмаслик учун келган йигит (Аллекум Нағайбил Баплағанов) босмачилар гуруҳидан бўлиб, у ўзини колхоз қурувчиларига танитмаслик мақсадида ташқи кийим-кечагини ўзгартириб, махсус «ниқоб» билан келади. Ташқи кийимига қараб баҳо берган колхозчилар унинг босмачилардан эканлигини сезмайди. Ёзувчи ушбу вестиал портретида «шапанның ишинен буўған енли, әскерий қамарының мыс тоғасына» поэтик мазмун юклаб (ялтираб туриши), колхозчиларнинг бунга кўзи тушиши ва сўзсиз ишонишига сабаб қилиб кўрсатади. Демак, персонажни муайян бир гуруҳ ёки жамоат аъзоси сифатида кўрсатишда вестиал портрет аҳамиятли функция бажаради.
Ёзувчи қаҳрамоннинг вестиал портретини чизганда персонаж билан ёзувчи ўртасидаги муносабатни тасвирлаб қўймасдан, персонаж билан персонаж ўртасидаги муносабатни ҳам моҳирлик билан тасвирлайди. Бунда вестиал портретнинг қаҳрамон психологиясига таъсир этиш кучини кўришимиз мумкин. Романда Толибай тошманглайнинг хизматини қилиб юрган Жақан милиция ходими бўлиб, Толибайнинг ўзини ҳибсга олишга келганида вестиал портрет поэтик хизматини кўрсатади: «–Артыңа бир қарап жибер, яшуллы, – деген Жақанның даўысы шықты. Қараса, жаңағы Жақан емес, басқа Жақан. Үстиндеги шекпенди, басындағы қатынлардикиндей етип, бүркенген шымшық көз орамалды сыпырып таслаған. Омыраўлары аршынланған қайыс, белинде «баўыр», жылтыр қаснақлы, бес жулдызлы шәпек. Тап Федотовтың өзи болыпты да қалыпты. Жаңа көргенде-ақ: «бул неге орамал бүркенип жүр, журтқа танылмаў ушын сөйткен-аў, садалықтан айырылайын деген екен» деп ойлап еди, енди геллеси ҳеш нәрсени ойлаўдан да қалып қойғандай, наганның гөзеўли турған уңғысына ҳүрейленип қарады да тарса қатып қалды» [6.297].
Толибай Жақанни, дастлаб, ҳарбий кийимда кўрганида сюжетнинг эмоцианал таъсир кучи заифлашарди. Жақаннинг ўстидаги чакмони, бошидаги румоли Толибайга танитмаслик учун қилинган амал. Буларсиз Жақанни дарҳол таниб, воқеа бунчалик кескин ва қизиқарли чиқмас эди. Жақаннинг ташқи кўринишини яшириб турган чакмон билан чумчуқ кўз румол олиб ташланган вақтдаги манзара Толибайни руҳий карахт қилиб кўяди.
Романда баён қилинган давр колоритини беришда ёзувчи персонажларнинг вестиал портретига эътибор билан ижодий ёндашади. Романда колхозлашув даврида рус миллатининг этномаданиятининг маҳаллий халқлар маданиятига таъсир қилганлигини кўришимиз мумкин. Ёзувчи хотин-қизлар портретини чизганда уни миллий кийимлар билан эмас интернационал махсус кийимларда тасвирлашга ҳаракат қилади. Романда Сулиўшаш номли қишлоқнинг қозоқ қизи (Шотан чупоннинг қизи) шаҳарда ўқиб келиб, давлат лавозимларида иш бошлайди. Сулиўшашнинг Халқобод бозорида сиёсий янгиликлар ҳақида чиқиш қилганида унинг ташқи кўриниши қуйидагича тасвирланади: «Ўазшы бастан аяғына бәрине қара хромнан кийип алған шақылдаған ғана қыз екен. Аяғындағы етиги де, етеги де, келте тоны да, шәпеги де хром, шәпегинен шашырап шыққан қап-қара шашы толқынлана жайылып, еки ыйығын жаўып тур. ГПУдың адамларындай шығыңқы омыраўын аршынлап, белине қайыс буўып наған асынып алыпты» [7.156]. Ёзувчи Сулиўшаш образининг эволюциясини мисолда замонавий қиёфада беради. Сулиўшаш шаҳарда ўқиб келиб, янги даврнинг дастлабки билимларини, маданиятини ўзида мужассам қилган уша давр хотин-қизларининг типик вакили сифатида тасвирланади.
Шунингдек, вестиал портрет давр колоритини бериб қўймасдан, персонажнинг ижтимоий келиб чиқишини ва ҳолатини тасвирлайди. Роман сюжетида қаҳрамон Ешбайнинг ҳар бир ҳаракати ва сўзлаш манерасини бойларнинг типик образида беради. Унинг кийган кийимларини бойларнинг кийими билан тасвирлайди. «Усы пурсатта атының танаўын желбиретип, өзи фаэтонда шалқайып таслап, елтири тонға шымқанған, түлки малақайын көз әйнекли көзине басып кийген Ешбай, дүканның алдына арбасын кесе тартты» [8.331].
Елтири тўн – Ажиниёз шоирнинг «Елтирисин мут бермес ҳеш ким оңай», Ўтеш шоирнинг «Үстинде бар елтири тоны, Айта берсем көпдур мини» деб келтирганидек, қорақалпоқ халқида азалдан бой қатламнинг киядиган тўни сифатида қаралган. Қорақалпоқ классик адабиёти, шунингдек, реалистик адабиётида бой образининг бадиий тасвирини чизганда «елтири тўн» вестиал деталидан фойдаланади. Ёзувчи Ш.Сейтов ҳам Ешбайнинг бой эканлигини англатишда ушбу кийим билан тасвирлайди.
Ешбайнинг устига кийган елтири тўни билан тулки малақайини эсласак, ёзувчи тасвирлаётган қаҳрамоннинг қиёфаси, мимикалари кўз ўнгимизда гавдаланади. Унинг бойларга хос типик хусусиятларини англаб етамиз. Ешбай образида ўқувчи манманлик, каландимоғ характерни кўради, бироқ, шунга яраша Ешбай алғов-далғов, бойларга зуғим қилинган даврда ҳам ўзига бўлган ишончини юқотмаган персонаж сифатида тасвирланади. Ёзувчи бу ўринда типик образга объектив баҳо бериб, нейтрал нуқати назардан ошиқчасига баён қилганини кўрамиз. Бойларни жамоатлик тушунча негизида «бу бой экан» деган антипатик назардан эмас, ҳолисона ҳаётий муносабатда бадиий образ яратади.
Хулоса қилиб айтганда, вестиал портрет роман сюжетида қаҳрамоннинг келиб чиқиши, ижтимоий ҳолатини, шунингдек, жамиятда бажарадиган функцияларига мувофиқ аҳамиятли поэтик вазифаларни бажаради. Ёзувчи Ш.Сейтовнинг вестиал портретини тадқиқ қилиш мобайнида, уларнинг бадиий асоссиз қўлланилмаганлиги, романда муайян бир сюжетнинг, қаҳрамон образининг эстетик мазмунини очишда бадиий амал сифатида ишлатишини кўрамиз.



Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling