Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Ахборотни қидириб топиш харажатлари -


Download 0.84 Mb.
bet19/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   95
Bog'liq
Институтционал

Ахборотни қидириб топиш харажатлари - имкониятли шерик ҳақидаги, бозордаги вазият ҳақидаги ахборотни қидириб топиш харажатларини, шунингдек қўлга киритиладиган тўлиқсиз ва номукаммал ахборот билан боғлиқ йўқотишларни ўз ичига олади.


Мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари - битим шартларига риоя этилишини назорат қилиш ва ушбу шартларнинг бажарилишидан бош тортилишини олдини олиш харажатлари


Мулоқот юритиш харажатлари -алмашув шартлари, битим шаклини танлаш ҳақида мулоқотлар олиб бориш харажатларини ўз ичига олади


Тафсирлаш ва мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш харажатлари - судлар, ҳакамлар харажатлари; шартномани бажариш жараёнида бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун зарур бўлган вақт ва ресурслар сарфлари, шунингдек мулкчилик ҳуқуқларининг яхши тафсирланмаган ва ишончсиз ҳимоядан кўрилган йўқотишлар


Ўлчаш харажатлари - битим предмети бўлган товарлар ва хизматлар сифатини ўлчаш учун зарур бўлган харажатлар


Шартнома тузиш харажатлари - битимни юридик ёки хуфёна (норасмий) расмийлаштириш харажатлари


Учинчи шахслардан ҳимоялаш харажатлари - учинчи шахслар (давлат, уюшган жиноятчилик ва ҳ.к.)нинг битим натижасида олинадиган фойдали самара қисмига эътирозларидан ҳимоялаш харажатлари

Трансакция харажатларининг бундай таснифланиши уларни миқдорий баҳолаш масаласига нисбатан микро ва макроиқтисодий даражада ёндашиш имконини беради. Масалан, квартирадан фойдаланиш ҳуқуқининг мулкдор томонидан ижарачига топширилишини назарда тутувчи квартирани ижарага олиш бўйича битим тузишда ижарачининг трансакция харажатлари қуйидаги шаклларга эга бўлади (5.2.-жадвал).



5.2.-жадвал
Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари

Харажат мазмуни


Харажат шакли


Ижарага топшириладиган квартиралар, уй-жой бозоридаги нархлар ҳақидаги ахборотни қидириб топиш харажатлари: махсус нашрларни харид қилиш ва эълонлар бўйича қўнғироқлар ёки риэлторлик фирмасига мурожаат этиш;


Пул шаклидаги харажатлар ва вақт сарфлари;




Танланган квартиралар мулкдорлари билан ижаранинг алоҳида шартлари ҳақида мулоқатлар олиб бориш харажатлари;


Воситачи сарфлари ва вақт сарфлари;


Танланган квартираларни бориб кўриш жараёнида уй-жой сифатини баҳолаш харажатлари


Воситачи зиммасига юклатиш мумкин бўлган вақт сарфлари ва транспорт харажатлари


Ижара шартномасини юридик расмийлаштириш, уни нотариал тасдиқлаш харажатлари;


Пул шаклидаги харажатлар;


Мулкдорнинг ижара шартларини ўзгартириш (ижара тўловини ошириш) бўйича оппортунизмни олдини олиш харажатлари;


Вақт ва асаб сарфлари;




Мулкдор ижарачига квартирани сақлаб туриш юзасидан эътироз билдирган ва / ёки шартномани муддатидан олдин бузишни хоҳлаган тақдирда шартнома амал қилиши муддатига берилган фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш харажатлари


Вақт сарфлари ва судга мурожаат этиш билан боғлиқ пул шаклидаги харажатлар


Шундай қилиб, уй-жойни ижарага олишда юзага келадиган трансакция харажатларини миқдорий баҳолашга ё воситачилик фирмаларининг даромадларини таҳлил қилиш, ёки ўртача соатлик иш ҳақига кўпайтирилган бевосита пул харажатлари ва вақт сарфларини қўшиш ёрдамида эришиш мумкин.

Трансакция харажатларининг кўплаб турлари бевосита кузатилмайди ва шунинг учун бундай тоифа харажатлар ҳажми статистик қийин ўлчанади.
Инсонлар ҳамма вақт, ҳеч қандай харажатларни қилмасдан, натижада ишлаб чиқариш қиймати ошиши учун ҳуқуқларни қўлга киритиш, бўлиш ва ўрин алмаштириш тўғрисида келишиб олишлари мумкин. Бу “ноль даражали трансакция харажатлари” деб юритилади ва бу ҳуқуқий чегараларга боғлиқ ҳисобланади.
Ноль даражали трансакция харажатларида ишлаб чиқарувчи шартномага пировард натижада ишлаб чиқариш қийматини ошириш учун зарур бўлган барча нарсани киритади. Агар трансакция харажатлари мавжуд бўлмаса, фирманинг фаолият кўрсатиши учун ҳеч қандай иқтисодий асос бўлмайди.
Қандайдир баланд трансакция харажатларига эга бўлган аниқ ҳолатда шартномаларнинг кўпчилиги тузилмайди ва амалга оширилмайди. Чунки уларни ижро этишдан келадиган фойда харажатларга қараганда анча кам бўлади. Шу тариқа, трансакция харажатлари амалга ошириладиган трансакциялар сонига таъсир кўрсатади (трансакция – шартнома шаклидаги битим). Шуларни инобатга олганда корхоналар нисбий устунлигини ошириш учун трансакция харажатларини тежаш имкониятларини қидириш зарурдир.
Микродаражада турли хусусий ташкилий тузилмаларда харажатларни таҳлил этишда қуйидаги тамойиллар қўлланилиши лозим:

  1. Трансакция (битим-шартнома) – бу таҳлилнинг базавий бирлиги.


  2. Ҳар қандай муаммони, бевосита ёки билвосита шартномавий муаммо, деб қараб, уни трансакция харажатларини камайтириш нуқтаи назаридан ўрганиш фойдалидир.


  3. Трансакция харажатларини тежашга турли трансакцияларни уларни бошқариш тузилмаларига табақалаштирилган тарзда бириктириш йўли билан эришилади.


  4. Ташкилий тузилмани танлаш муқобил вариантларни қиёсий институционал баҳолаш асосида кечади.


Микродаражада трансакция харажатлари – бу корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланади. Бунда қуйидаги харажатлар, яъни шартнома лойиҳасини тузиш, музокаралар юритиш ва келишув кафолатларини таъминлашда юзага келадиган харажатлар, шунингдек шартномани самарасиз мослаштириш, унга тузатиш киритиш билан боғлиқ бўлган, шартномани амалга ошириш бўйича танланган йўлда қайтиш, шартномадаги хатолар ва кутилмаган ташқи низолар натижасида юзага келадиган харажатлар фарқланиш лозим.


Шуни инобатга олган ҳолда, иқтисодиётда институтларни шакллантиришда, улар фаолиятини самарадорлигини оширишда трансакция харажатлари асосий роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан11 О.Уильямсоннинг қуйидаги хулосаси диққатга сазовор: “моддий ва хомашёларга кам харажатлар билан кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жамият эмас, балки маҳсулотни ишлаб чиқаришда трансакция харажатлари улуши паст бўлган жамият ютуқга эга бўлади”.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling