Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Назоратчининг шахсий мақсади хўжалик жамиятини капиталлаштиришнинг ўсишига эришишдан иборат


Download 0.84 Mb.
bet38/95
Sana09.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1759034
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95
Bog'liq
Институтционал

Назоратчининг шахсий мақсади хўжалик жамиятини капиталлаштиришнинг ўсишига эришишдан иборат.

Акциядор. Жозибадорлигини йўқотаётган бизнесдан чиқиш ҳам хўжалик жамиятларининг фаолияти билан боғлиқ хатарларни соддалаштириш усули ҳисобланади. Ушбу имконият жамиятда иштирок этишнинг алоҳида воситаси – акцияларнинг пайдо бўлиши билан таъминланади.

Расмий жиҳатдан акциялар ўз эгаларига жамиятга нисбатан мажбурият ҳуқуқларини, хусусан: бошқарув органларида иштирок этиш ҳуқуқи, жамият фойдасининг бир қисмини олиш ҳуқуқи ва жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкининг бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни ўзида намоён этади.

Бироқ ушбу ҳуқуқлар кўп жиҳатдан деклоратив ҳисобланади. Бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини фақат акцияларнинг катта миқдордаги пакетларига эгалик қилувчи акциядорлар – мажоритарийлар амалга оширишлари мумкин. Жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқини эса амалга оширишнинг иложи йўқ: жамиятга нисбатан акциядорлар уларнинг талаблари ижро этиш учун қолган барча шахслар қондирилганидан кейин қабул қилинадиган сўнгги навбатдаги кредиторларни ўзида намоён этишади.

Акциядорларининг компаниядан чиқиши туфайли юзага келган унинг акциялари курсининг тушиб кетиши янги инвестицияарни жаб этиш имкониятини кескин пасайтиради.

Акциядорнинг шахсий мақсади муайян компанияни капиталлаштиришнинг ўсиши эмас, балки ўзига тегишли акциялар пакетларининг курс қийматидан ютишдан иборат. Ушбу мақсадга акциялар бозор котировкаларининг ўзгариши тенденцияларини доимий равишда кузатиш орқали эришилади. Бу эса, ўз навбатида, акциядор ижтимоий-иқтисодий миссиясининг амалга оширилишига олиб келади. Унинг саъй-ҳаракатлар туфайли капитал ҳаракатининг тезлиги кескин ошади.



5. Мулкий хуқуқлар тақсимотининг таҳлили20
Барқарор бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий-демократик жамият қуришнинг асосий йўналишларидан бири – чуқур институционал ўзгаришларни амалга оширишдан иборат. Бунда нафақат эски марказлашган иқтисодиёт институтларини ислоҳ қилиш, балки иқтисодий муносабатларнинг ўзагини ташкил этувчи мулкчилик ва шартномавий муносабатларни ҳам бозор иқтисодиётига мос равишда такомиллаштириш талаб этилади. Бу борадаги амалий ишлар мамлакат мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ бошланган эди ва ҳозирги паллада ўзининг юқори босқичига кўтарилиб бормоқда. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида республикамизда ушбу йўналишда қилинган ишларга тўхталиб, “хусусий мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш, мамлакатимизда ҳар томонлама бақувват мулк эгалари синфини шакллантириш, фермерлик ҳаракатини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни янада либераллаштиришни таъминлаш, тадбиркорлик, аввало кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо этиш бўйича бутун бир мажмуа ишлари амалга оширилган”,21 дея таъкидлаб ўтди.
Маълумки, мулкчилик муносабатлари ишлаб чиқариш муносабатларнинг негизини ташкил этади. Мулкчилик муносабатларининг таркиби мулкчилик институти билан боғлиқ. Мулкчилик институти моҳиятига кўра ижтимоий институт бўлиб, инсонларга ўз орзу-умидларини шакллантириш имконини беради. Мулкчилик институти мулкий ҳуқуқлардан иборат бўлиб, ушбу ҳуқуқларни билиш инсонларга истиқболдаги ўзлари муносабатга киришадиган бошқа инсонларнинг хатти-ҳаракатлари ҳамда фойда ва харажатларни ҳисоблашга имкон бради. Бундай ҳуқуқлар мавжуд бўлмаганда эди, инсонлар ўз ҳамкорларини хатти-ҳаракатларини олдиндан ҳисобга олишлари мумкин бўлмас эди.
Ана шуларни инобатга олиб, Ўзбекистонда мулкий ҳуқуқларни амалга оширишни тартибга солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Уларда мулкий ҳуқуқ субъектлари (фуқаролар, юридик шахслар ва давлат), мулкий ҳуқуқ объектлари (ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, ҳомашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк), мулкий ҳуқуқ турлари (эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш) ҳамда уни амалга ошириш қоидалари ва ҳимоялаш кафолатлари мажмуи қабул қилинди. Улар 7.2-расмда келтирилган.
Иқтисодий нуқтаи назардан мулк объектига нисбатан мавжуд мулкий ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда ушбу объектни самарали ишлатилишига эришадиган мулк эгасини топиш мулкий муносабатларни ўзгартиришнинг асосий моҳиятини ифодалайди. Мулкий муносабатларни ўзгартириш институционал ислоҳотлар воситасида амалга оширилади. Унинг механизми мулкий ҳуқуқлар тақсимотини амалга оширишдан иборат. Чунки мулкий ҳуқуқлар иқтисодий назариясига кўра жамиятда содир этиладиган ҳар қандай алмашув акти бу – мулкий ҳуқуқлар билан алмашувдир.
Ўзбекистонда мулк хусусий ва оммавий шаклда бўлади. Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Яъни хусусий мулк шаклида юқоридаги мулк ҳуқуқлар бир шахс (жисмоний ва/ёки юридик шахс)да жамланади (7.3-расм), шунинг учун ҳам ушбу мулк шакли самаралироқ ҳисобланади. Чунки, бозор иқтисодиётида ўзаро муносабатлар турли мулк шаклларига асосланган субъектлар ўртасида олиб борилади. Уларнинг ҳар бири ўз мулкий ҳуқуқлари ва ўз манфаатларига эга. Уларнинг мулкий ҳуқуқлари жуда аниқ белгиланган, унинг ҳимояси қонун билан кафолатланган тақдирда ўзаро битимга келишиш осон кечади. Бу мулкий ҳуқуқлар ўзининг ҳақиқий эгалари, мулкдан энг унумли тарзда фойдалана оладиганлар қўлига ўтиши учун ҳам муҳимдир.

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жамоалар, уларнинг бирлашмалари;


- жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар;
- фуқароларнинг оилавий ва ўзга бирлашмалари;
- маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари;
- халқ депутатларининг барча бўғиндаги Кенгашлари ҳамда улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари;
- бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар;
- бошқа давлатларнинг юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар;

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;


  • иморатлар ва иншоотлар, турар жой ва квартиралар;


  • маҳсулотлар, маҳсулот ва хизмат кўрсатиш белгилари, саноат намуналари;


  • ихтиролар, фойдали моделлар, селекция ютуқлари;


  • асбоб-ускуналар, моддий ва маънавий маданият буюмлари;


  • пуллар, қимматли қоғозлар;


  • инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти ва бошқа мол-мулклар.




  • мулкка эгалик қилиш;


  • мулкдан фойдаланиш;


  • мулкни тасарруф этиш.


- мулкдор мулкдан қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкин;


- мулкдор ўзига қарашли мол-мулкнинг мулкий ҳуқуқни фақат ўзи бошқа шахсларга беришга ҳақли;
- мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкин.
- мулкдор ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақли;
- фуқаролар меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан қатьий назар мулкдор ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда эгаллаб олинган мол-мулкини талаб қилиб қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
- мулкий ҳуқуқнинг амалга оширилиши атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, жисмоний, юридик шахсларнинг ва давлатнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак.
- мулкдор ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бундай бузишлар уни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса-да, бартараф этишни талаб қилиши мумкин;
- мулкий ҳуқуқни ҳимоя қилиш суд ёки хўжалик суди томонидан амалга оширилади;
- гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, мулкдан тўла хўжалик юритиш, уни оператив бошқариш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки қонунда (шартномада) кўзда тутилган бошқа ҳолларда, мол-мулкка эгалик қилувчи шахсга ҳам тааллуқлидир. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
- мулкдорга қарашли мол-мулкни олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан ёки давлат идорасининг мулкдор мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган бошқа қарори муносабати билан мулкдорнинг ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга фақат қонунчилигида белгиланган ҳолларда ва тартибдагина йўл қўйилади. Бунда мулк ҳуқуқи тўхтатилиши оқибатида етказилган зарар мулкдорга батамом тўланади.
- табиий офатлар, фалокатлар, юқумли касалликларнинг тарқалиши, ҳайвонларда касалликнинг кенг ёйилиши ва фавқулодда рўй берадиган бошқа ҳолатларда мол-мулк давлат ҳокимияти идораларининг қарорига биноан жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда мулкдордан белгиланган тартибда ва шартлар билан мажбурий тарзда олиб қўйилиши (реквизиция қилиниши) мумкин ва унга мулкнинг қиймати тўланади.
- қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда суднинг ёки хўжалик судининг қарорига биноан мол-мулк мусодара қилиниши мумкин.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling