Шаҳар йўловчи ташиш транпортида логистик технологиялар


Download 0.62 Mb.
bet3/3
Sana18.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1213090
1   2   3
Bog'liq
йўловчи таш лог технол

Биринчидан, шаҳар жамоат транспорти тизимини бошқарадиган ягона марказлашган мувофиқлаштирувчи тузилма фаолият кўрсатиши лозим. Бундай тузилма ўз фаолиятини ташиш жараёнларини таъминлаш учун тузиладиган шартномалар, бериладиган лицензиялар ва рухсатномалар ёки шаҳар транспорт инфратузилмасига оид объектларга хизмат кўрсатиш, улар тармоғини кенгайтириш ва фаолиятини таъминлаш кўринишида йўналтириши мумкин. Бундай ишларни амалга ошириш борасида тегишли ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлган ташкилот – маҳаллий бошқарув органлари ҳисобланади. Аммо мазкур органлар транспорт тизими фаолиятини бевосита бошқара олмайдилар. Аммо улар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини белгиловчи стандартларни, уларнинг бажарилишини назорат этиш ва мувофиқлаштириш ишларини ўз масъулиятларига олишлари керак. Бундан ташқари, мувофиқлаштириш вазифаларига транспорт тизими фаолияти мақсадларини аниқлаш ва уни баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқиш масалалари ҳам киради.
Иккинчидан, шаҳар йўловчи транспорти тизими ташкил этувчи қисм ва компонентларнинг ўзаро таъсирини ва мувофиқлашган фаолиятини белгиловчи ва баҳоловчи механизмларни ишлаб чиқиш лозим. Шаҳар аҳолисига транспорт хизмати кўрсатиш мақсадлари асосида тизим фаолиятини оптималлаштирувчи модел ва усулларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни йўлга қўйиш керак. Бу масаланинг мақсад функцияси ҳар бир йўналишда эришилган натижанинг қўйилган талаблардан четга чиқиш даражасини минималлаштиришга имконини беради.
Шаҳар йўловчи транспортини рационал ташкил этишнинг яна бир муҳим муаммоларидан бири – йўналиш тармоғини тузиш, тегишли транспорт воситаларини танлаш, уларнинг йўналишлардаги ҳаракат частоталарини белгилашдан иборат.
Биринчи навбатда потенциал истеъмолчи ва буюртмачилар сотиб олиши мумкин бўлган хизмат турларини аниқлаш лозим. Бунинг учун аҳолининг йўловчи транспортида ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини ҳаракат (ташиш) вақтига, нархи, кутиш муддати ва бошқа омилларга боғлиқ бўлган функциялари матрицасини тузиш керак. Мазкур функцияларни асосли равишда аниқлаш учун аҳолининг ташишга бўлган эҳтиёжларини шаҳар транспорт йўналишларидаги йўловчи оқимларини ўрганиш ва таҳлил этиш лозим. Бундай таҳлиллар ва экспериментал кузатувлар ўтказиш моделлаштириш жараёнининг энг қийин ва кўп харажат талаб этувчи қисми ҳисобланади ва ташишга бўлган талабларни аниқлаш, йўналишлар тузиш ва уларнинг рационал тармоғини шакллантириш, транспорт воситаларини танлаш ва уларни йўналишларга тақсимлаш учун асос бўлади.
Йўловчи ўз ҳаракатини таъминлаши учун жамоат транспорти йўналиши ва турини танлаганда, биринчи навбатда, кўзлаган манзилига етиб бориш вақти ва нархи (баҳоси) га аҳамият беради. Шундай қилиб йўналишни танлаш мезони ушбу йўловчининг ўз кўзлаган манзилига етиб бориш вақтининг минимал даражасига эришиш ҳисобланади.
Ташишга бўлган талаблар матрицаси ва потенциал йўналиш тармоғини таҳлил этиш асосида мумкин бўлган йўналишлар жамланмаси аниқланади. Дастлаб бошланғич ва охирги манзилларда йўловчи ташишга бўлган эҳтиёж асосида экспресс йўналишлар аниқланади. Кейин транспорт воситаларидан максимал фойдаланиш мезони асосида қолган йўналишлар шакллантирилади. Йўловчи ҳаракатининг ўртача вақтини ва бир йўналишдан бошқасига ўтиш сонини камайтириш учун бир йўналишдан келиб чиққан ҳолда кейинги йўналишлар аниқланади. Мазкур йўналишлар турли эксплуатацион иқтисодий кўрсаткичлар асосида баҳоланади ва турли транспорт воситаларини йўналишларга тақсимлаш учун фойдаланилади. Бунда ҳаракат жадаллигининг энг максимал ва минимал қийматлари, транспорт воситалари сиғимидан фойдаланиш коэффициентлари, транспорт хизмати баҳоси ва даражаси каби омиллар ҳисобга олинади.
Ана шундай жараёнлар натижасида аниқ йўналишлар тўплами шакллантирилади ва уларнинг ҳар бирида фойдаланиладиган транспорт турлари ҳамда ҳаракат кўрсаткичлари аниқланади.
Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling