Шаҳар йўловчи ташиш транпортида логистик технологиялар
- йўналиш тармоғи зичлиги
Download 0.62 Mb.
|
йўловчи таш лог технол
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаҳар йўловчи ташиш жараёнини стратегик логистик бошқариш
- йўналиш тармоғи зичлиги;
- йўловчи транспорти йўналишлари узунлигини барча тармоқ узунлигига нисбатини кўрсатувчи йўналиш коэффициенти; - ҳар бир 1000 кишига тўғри келувчи транспорт воситалари сони; - ҳаракат текислиги; - ҳаракатга кетадиган вақт; - транспорт воситаларининг йўловчи сиғимидан фойдаланиш; - етиб бориш давомида йўналишларни алмаштириш коэффициенти. Транспорт хизмати сифатини кўрсатувчи мезонлар схемаси 13.7-расмда келтирилган. 13.7-расм. Транспорт хизмати сифати ва ижтимоий характеристикаси мезонлари Шундай қилиб “йўловчи логистикаси” асосида тизимли ёндашув, яъни транспорт тизимининг фазовий ва вақт йўналишларидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда йўловчи, моддий, ахборот ва молиявий оқимларни ташкил этиш ва бунда белгиланган мезон талабларини таъминлаш тамойиллари ётади. Шаҳар йўловчи ташиш жараёнини стратегик логистик бошқариш – йўловчилар ва тегишли ахборот оқимларини уларни жўнатиш манзилларидан бориш жойларигача автомобилларда ташиб етказиш жараёнларини самарали режалаштириш ва бошқариш асосида аҳоли эҳтиёжлари ва жамият талабларини қондиришга қаратилган фаолиятдир. Шаҳар аҳолисининг ташишга бўлган эҳтиёжи транспорт хизмати мақсадлари, сифати ва кўрсаткичларига қўйиладиган стандартларни белгилайди. Жамоат транспорти фаолиятининг логистик мақсади хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган талабларни бажарган ҳолда умумий харажатларни минималлаштиришдан иборат. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ташиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган талаблар аниқланади. Масалан, автобуснинг йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш жадвалини қандай аниқликда бажариш мумкин? Хизмат кўрсатиш даражасига қўйилаётган талаблар қанчалик юқори бўлса, хизмат кўрсатиш баҳоси ҳам шунчалик юқори бўлади. Аммо хизмат баҳосининг ўзи ҳам маълум аҳамиятга эга алоҳида мақсад функцияси ҳисобланади. Шу туфайли масала турли мақсадлар орасида ўзаро мутаносиблик (компромис) кўринишида ечилади. 14.6-расм. Шаҳар транспортини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари Шаҳар йўловчи транспорти аҳолининг ташишга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш мақсадларини аниқлашнинг асосий мураккаблиги аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда шахсий мулкчилик шаклида фаолият кўрсатувчилар манфаатларини ҳисобга олиш борасидаги қийинчиликлардадир. Шу туфайли шаҳар йўловчи ташиш тизими фаолиятини стратетик-логистик бошқариш моделида қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш лозим: 1) аҳолига ташиш хазмати кўрсатишга мутассади ҳисобланувчи шаҳар маъмурий бошқарув органларининг бу борадаги ижтимоий мақсадларини аниқлаш, уларга эришиш йўлларини белгилаш; 2) ташиш воситалари ва усулларининг танловига таъсир этувчи барча омилларни аниқлаш ва шаҳар йўловчи транспорти фаолиятининг самарадорлиги ва қулайлигини ошириш мақсадида мазкур омилларга таъсир этиш усул ва воситаларини шакллантириш; 3) керакли ресурслар хажмини аниқлаш ва логистик тизим ривожининг реал траекториясини белгилаш (14.6-расм). Расмда кўрсатилган йўлларни таҳлил этиш асосида транспорт хизмати кўрсатишнинг белгиланган даражасига эришиш учун асос бўладиган мақсадларнинг иерархик таркиби ва тузилмаси аниқланади. Бундай мақсадларни амалга оширишда қуйидаги параметрларни ҳисобга олиш зарур: 14.7-расм. Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатига таъсир этувчи параметрлар 1) йўловчиларнинг транспорт бекатларигача бўлган юриб келиш масофаси; 2) транспорт воситаларининг эксплуатацион сифатлари (қулайлиги, йўловчи сиғими, тезюрарлиги ва ш.к.); 3) транспортда бир марта юриш нархи; 4) ҳаракат воситаларининг кетма-кет ҳаракатланишидаги вақт интервали ёки 1 соатда бекатдан ўтувчи транспорт бирликлари сони; 5). йўловчи транспорти тизимининг фаолият кўрсатиш харажатлари ва ш.к. Шаҳар йўловчи транспорти фаолиятининг умумий харажатлари ( ) қуйидагича аниқланади: , бу ерда ишлаб чиқариш харажатлари; автотранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари; йўналишдаги харажатлар; йўналишда тўхташ бекатларига ва уларга чиқиш йўлларини ташкил этишга кетадиган харажатлар; ахборот таъминотига сарфланадиган харажатлар. Шаҳар йўловчи транспорти фаолиятини логистик бошқаришнинг стратегик тамойиллари қуйидаги йўналишларда намоён бўлади. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling