Шаҳарларда транспорт воситалари оқимини аниқлашнинг автомотлаштирилган дастурини ишлаб чиқиш йўллари
Download 107.91 Kb.
|
maqola-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ___________________________________________________________________________________________
- Фойдаланилган адабиѐтлар
ШАҲАРЛАРДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ОҚИМИНИ АНИҚЛАШНИНГ АВТОМОТЛАШТИРИЛГАН ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ЙЎЛЛАРИ Нарзуллаев Хуршидбек Сайдуллаевич - ўқитувчи, Термиз муҳандислик-технология институти, Термиз. 1-шоба: Нарзуллаев Хуршидбек Сайдуллаевич - ўқитувчи 94-460-99-00 Шаҳарларда транспорт воситалари оқимини аниқлашнинг автомотлаштирилган дастурини ишлаб чиқиш йўллари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий салоҳияти ўсиб бориши билан автомобил транспорти ва коммуникациялари ҳам ривожланиб бормоқда. Тармоқнинг ривожланиши ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маълум муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу муаммоларни бартараф этиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 19 май санасида ВМнинг 377-сонли “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари”1 тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг ижроси ўлароқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда интеллектуал транспорт тизимидан кенгроқ фойдаланилиши соҳада маълум самара бермоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг интеллектуал транспорт тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда тартибга солиш, видеокузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш тизимлари бажаради, ҳамда қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: автомобил йўллари ва чорраҳаларида ўрнатилган светофор объектларини модернизация қилиш; автомобиль йўлларида йўл белгиларини ўрнатиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, йўналиш мўлжалли тизимини ишлаб чиқиш; автомобил йўлларида барьерларни қуриш; йўл харакат хавфсизлиги ҳолати тўғрисида ахборот йиғиш тизимини такомиллаштириш ва йиғилган ахборотларни таҳлил қилиш марказини модернизация қилиш. Ўзбекистон Республикасининг йирик шаҳарларида интеллектуал транспорт тизимидан фойдаланиш йўл ҳаракат хавфсизлигини ошириш имконини беради, айнан: ___________________________________________________________________________________________ 1 2018 йил 19 май санасида ВМнинг 377-сонли ― Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари‖1 тўғрисидаги қарори 1. Йўл ҳаракатини бошқариш марказини шакллантириш ва ишга тушириш йўл ҳаракатининг юқори транспорт оқими ва зичлиги шароитида тўхтамасдан ҳаракатланиш учун шароит яратиш. 2. Жамоат ва махсус транспорт воситаларининг имтиёзли ҳаракатини таъминлаш. 3. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тизимини шакллантириш,уларнинг оқибатини енгиллаштириш ГПС ―ГЛОНАСС‖ тизимидан фойдаланган ҳолда замонавий технологиялардан фойдаланиш. 4. Йўл ҳаракатининг тезлик режими ва унинг иштирокчиларининг ўзини тутишини масофавий автоматлаштирилган назорати тизимини аппарат-дастурли комплексини максимал жорий этиш. 5. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатини бартараф этиш мақсадида хизматларга самарали ахборот тизимини кенг жорий этиш. Мазкур тадбирлар йирик Европа ва яқин хорижий давлатларда жорий этилган ва йўл транспорт ҳодисаларининг 25%га камайишига эришилади[2]. Йўл ҳаракатини бошқариш маркази йўл ҳаракатини автоматик бошқарув ва интеллектуал транспорт тизимини бошқарув маркази ҳисобланади. Йўл ҳаракатини автоматик бошқарув тизими объектида транспорт воситалари детекторларидан фойдаланилади: улар щзининг ыулайлиги, фойдаланиш осонлиги ва арзонроы эканлиги билан ажралиб туради. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт оқимини бошқариш мақсадида биринчи ва иккинчи даражада қуйидаги датчик ва бажарувчи элементлар бўлиши керак (1-расм) 1-расм. Датчик ва бажарувчи элементлар Иккинчи даражада маълумотлар қайта ишланади ва ҳудудий бошқарув амалга ошади.Бу асосан ҳисоблаш техникаси ѐрдамида амалга ошади.Иккинчи ва учинчи бошқарув поғонасида аниқ жараѐнлар амалга ошиши бошланади. Бунда аниқ ҳисоб-китоб ишлари бажарилиши лозим. Бу ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун аниқ дастурлар талаб этилади. Фойдаланилган адабиѐтлар: 1. 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси 2. Аземша С.Н., А.Н.Старовойтов. Применение научных методов в повшении безопасности дорожного движения. Гомель, 2017 Download 107.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling